Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАМДА АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Хўжалик ширкатлари тўғрисида» ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Объектларнинг хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 18 июлдаги 366-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 7-сон, 35-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 5 сентябрь,
317-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг акцияларини рўйхатдан ўтказиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг I бўлимида «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида» сўзлари «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон 39-модда; 2000 й., 10-сон 69-модда; 2001 й., 8-сон 47-модда) билан тасдиқланган Холдинглар тўғрисидаги низомнинг муқаддимасида ва I бўлими 5-бандида «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида» ва «Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида» сўзлари тегишли равишда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ва «Рақобат ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорида:
а) 2-илованинг 2-бандидан (Инвестиция фондлари тўғрисидаги низом) «Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида», «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 4-илованинг 2-бандидан (Инвестиция фондларининг бошқарувчи компанияси тўғрисидаги низом):
«Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида», «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» сўзларидан кейин «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 292-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 17-18-сон, 135-модда; 2006 й., 30-сон, 292-модда; 2008 й., 40-41-сон, 412-модда; 2009 й., 52-сон, 568-модда)