Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини сифат жиҳатидан юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2017 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 16 июнь,
209-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 24-25-сон, 195-модда) 1-илованинг 12-бандида:
а) иккинчи хатбошидаги «20 июндан 20 июлгача» ва «20 июндан 15 июлгача» сўзлари тегишли равишда «15 июндан 15 июлгача» ва «15 июндан 10 июлгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) йигирманчи хатбошидаги «21» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 11 июлдаги 205-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2012 й., 7-сон, 51-модда) 1-иловада:
а) 4-банддаги «20 июндан 20 июлгача» ва «20 июндан 15 июлгача» сўзлари тегишли равишда «15 июндан 15 июлгача» ва «15 июндан 10 июлгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-бандаги «21» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2014 й., 6-сон, 58-модда) иловада:
а) 41-банднинг биринчи хатбошидаги «10» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
б) 53-банднинг иккинчи хатбошидаги «9» рақами «4» рақами билан алмаштирилсин;
в) 57-банддаги «15» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
г) Низомга 2-илованинг «Бажариш муддатлари» устунида:
«III босқич» позициясидаги «2. 30 июнгача» ва «4.30 июлгача» сўзлари тегишли равишда «2.25 июнгача» ва «4.25 июлгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
«IV босқич» позициясидаги «30 июнь», «4 июлгача», «10 июль» ва «15 июль» сўзлари тегишли равишда «25 июнь», «30 июнгача», «5 июль» ва «10 июль» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) Низомга 3-илованинг 1-бандидаги «4 июль» ва «5 июлда» сўзлари тегишли равишда «30 июнь» ва «1 июлда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 25-сон, 306-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2019 й., 09/19/681/3587-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон)