Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 6 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2556-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 16 декабрдаги 423-сон буйруғи (рўйхат рақами 2556, 2014 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 3-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 1 июнь,
54-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 1 июндаги 54-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. Яхлит қон донациясининг ҳажми донорни тиббий кўрикдан ўтказган шифокор-терапевт томонидан аниқланади. Яхлит қон донацияси ҳажми, антикоагулянтни ҳисобга олмаганда, 500 мл дан, шунингдек лаборатория текширувлари учун 40 мл дан ошмаслиги керак.».
2. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Яхлит қон донациясининг даврийлиги бир йилда 5 маротабадан ошмаган ҳолда — эркаклар учун 5 мартани, аёллар учун 4 мартани ташкил қилади. Организмда зардобдаги темир захирасини тўлдириш учун донациялар ўртасидаги вақт оралиғи эркаклар учун — 2 ойдан, аёллар учун — 3 ойдан кам бўлмаслиги керак.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 23-сон, 272-модда)