Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
«2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2728-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 1 ноябрдаги 3-мб-сонли «2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2843, 01.12.2016 й.) асосан 2017 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонуни 51-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2520-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 2 ноябрдаги «2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 4-мб-сон қарорига (рўйхат рақами 2728, 2015 йил 13 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 45-сон, 583-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. ТУРАЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 5 май,
2-мб-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 5 майдаги 2-мб-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 1-банддаги «114» рақами «115» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот шакли (115-илова) билан тўлдирилсин.
2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчага
ИЛОВА
ИЛОВА
Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот шакли (115-илова)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 220-модда)