Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЛИЦЕНЗИЯЛАШНИ БЕКОР ҚИЛИШ ҲАМДА ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ ОЛИБ КЕЛИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИЧКИ БОЗОРИДА СОТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
«Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ва республикага истеъмол товарларини олиб келиш ва сотиш тизимини янада такомиллаштириш, ички истеъмол бозорида рақобат муҳитини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тайёр истеъмол товарларини импорт қилувчи корхоналар ва ташкилотларга сўмларни эркин муомаладаги валютага конвертация қилишнинг устувор ҳуқуқини берувчи лицензиялар бериш механизми бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2002 йил 1 октябрдан бошлаб ижтимоий аҳамиятга эга бўлган халқ истеъмол товарлари ва дори-дармонларни импорт қилувчи корхоналар ва ташкилотлар учун биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани сотиб олишга ваколатли банкларга ҳар чораклик лимитлар бекор қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, 2002 йил 1 октябрдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар томонидан тижорат фаолияти учун Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган айрим истеъмол товарлари олиб келинишига амалдаги қонун ҳужжатларига биноан мажбурий тартибда мувофиқлик сертификати тақдим этилган тақдирда йўл қўйилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 декабрдаги 427-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 23-сон, 188-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган барча юридик ва жисмоний шахсларга:
божхона чегараси орқали истеъмол товарларини олиб келишда божхона тўловлари ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбурий тўловлар ва йиғимларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
олиб келинаётган истеъмол товарларига мувофиқлик сертификатини тақдим этиш;
турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдо фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган солиқларни тўлаш ва нақд савдо тушумини ҳар куни банкларнинг кассаларига мажбурий топшириш қоидаларига қатъий риоя қилиш каби халқаро амалиётда умумий қабул қилинган нормаларга риоя этилган тақдирда истеъмол товарларини республикага импорт қилиш ва уларни сотиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. 2002 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик ва жисмоний шахслар томонидан импорт қилинадиган истеъмол товарлари тузилган шартномалар асосида фақат ўзининг расмий эълон қилинган дистрибьюторларига, шунингдек назорат-касса машиналаридан мажбурий фойдаланилган тақдирда турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдо қилувчи юридик ва жисмоний шахсларга улгуржи сотилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 декабрдаги 427-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 23-сон, 188-модда)
импорт истеъмол товарларини олиб келиш ва уларни улгуржи сотиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар рўйхатдан ўтказиш ва божхона расмийлаштирувида ўзининг расмий дистрибьюторлари рўйхатини тақдим этиши шарт;
улгуржи савдо субъектларининг дистрибьюторлари назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчасига эга бўлишлари керак;
истеъмол товарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик ёки жисмоний шахслар томонидан фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш шаклида улгуржи сотилади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўзларининг расмий дистрибьюторлари сифатида эълон қилинмаган, шунингдек назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчаларига эга бўлмаган жисмоний шахсларга истеъмол товарларини улгуржи сотиши тақиқлансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги улгуржи ва улгуржи-чакана савдо қилувчи юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишда кўрсатиб ўтилган тартибга қатъий амал қилсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси улгуржи сотиш учун импорт қилинаётган истеъмол товарларини божхонада расмийлаштиришда белгиланган тартибга қатъий риоя қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилансинки, 2002 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг буюм бозорларида импорт истеъмол товарлари фақат юридик шахс ташкил этмасдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган ва экспорт-импорт операцияларини ҳамда чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудига товарлар улар томонидан олиб келинганлигини, божхона тўловлари ва қатъий белгиланган солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган истеъмол товарларига мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлган тақдирда сотилишига белгиланган тартибда йўл қўйилади. Бунда улар томонидан истеъмол товарларини назорат-касса машиналари қўлланилмасдан сотишга рухсат берилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 декабрдаги 427-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 23-сон, 188-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюм бозорларида истеъмол товарларини сотишнинг кўрсатиб ўтилган тартибига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, тижорат банклари савдо қилувчи ташкилотлар томонидан белгиланган савдо қоидаларига риоя этилиши ва истеъмол товарларини сотишдан тушган нақд савдо тушуми ҳар куни банкларнинг кассаларига тўлиқ топширилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатилишини таъминласинлар.
8. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 2003 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товар ёрлиқларида (этикеткаларида) Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида товарнинг хусусиятлари тўғрисидаги ахборот ва уларни қўллаш, улардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар мавжуд бўлмаган эркин муомалага чиқаришга мўлжалланган истеъмол товарларининг айрим турларини олиб келиш тақиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Ўздавстандарт» маркази Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларнинг айрим турларини маркалаштириш тартиби тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан монополияга қарши қонунчиликка қатъий риоя қилиниши, истеъмол товарлари бозорида рақобат муносабатлари самарали ишлаши, нархлар сунъий равишда оширилишига, ноҳалол рақобатга, энг аввало, товарларнинг тайёрланиш жойи, истеъмол хусусиятлари ва сифати юзасидан истеъмолчилар чалғитилишига йўл қўйилмаслиги устидан қатъий назоратни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2002 йил 20 сентябргача бўлган муддатда:
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари ва дори-дармонлар импортини тариф билан ва нотариф бошқариш тизимини жорий этишни;
импорт истеъмол товарлари тендер асосида олиб келинишини назарда тутувчи механизмни ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар.
11. Белгилансинки, юридик шахслар томонидан республикага технология хом ашёси, бутловчи узеллар ва буюмлар сифатида олиб келинаётган ноозиқ-овқат товарлари Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июлдаги 257-сон қарори билан белгиланган товар божхона қийматининг 30 фоизи миқдорида истеъмол товарлари импорти учун йиғимдан озод қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда тайёр маҳсулотларни технология хом ашёси, бутловчи узеллар ва буюмлар қаторига киритишни аниқ чекловчи қоидани икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, тижорат банклари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2002 йил 1 декабргача бўлган муддатда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимини яратсинлар.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 июлдаги 305-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 20 август,
295-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 15-16-сон, 122-модда, 23-сон, 188-модда; 2003 й., 1-2-сон, 12-модда; 2003 й., 20-сон, 187-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2012 й., 21-сон, 232-модда; 2013 й., 20-сон, 253-модда, 23-сон, 302-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)