Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини бошқаришига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 апрелда 2229-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2023 йил 7 мартдаги 4/11-сонли «Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3427, 18.04.2023 й.) асосан 2023 йил 20 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 7 майдаги 14/2-сон қарори (рўйхат рақами 2229, 2011 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 216-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини бошқаришига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 2-банди «в» кичик бандидаги «Тижорат банкининг ликвидлилигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 559, 1998 йил 2 декабрь)» деган сўзлар «Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 март,
8/7-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 161-модда)