Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.1998 14.01.1992 йилдаги 522-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.1998
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИДАН, АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАРДАН ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАқИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорига биноан ўз кучини йўқотди
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 3-модда 1-бандининг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«а) давлат ижтимоий суғуртаси ва давлат ижтимоий таъминот нафақалари, вақтинча ишга лаёқатсизлик юзасидан тўланадиган нафақалар (шу жумладан, бемор болани парваришлаш нафақалари)дан ташқари, шунингдек хайрия жамғармалари ва экология жамғармалари маблағларидан фуқароларга бериладиган нафақалар ва пул ҳамда натура шаклидаги ёрдамнинг бошқа турлари»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 3-модда 2-бандининг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«а) фуқароларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ўзларига тўланиши керак бўлган даромадлардан хайрия жамғармалари ва экология жамғармаларига ўтказадиган суммалар, шунингдек давлат бюджетидан қисман ёки тўлиқ таъминланадиган маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига ўтказиладиган суммалари»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) 4-модда 1-бандининг «а», «б», «в» кичик бандларида «йилига 1920 сўмдан ошмайдиган» деган сўзлар «йилига 4200 сўмдан ошмайдиган» деган сўзлар билан алмаштирилсин, 4-модда 1-бандининг «а» кичик бандидаги «160 сўм» деган сўз «350 сўм» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) 4-модданинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«6. қуйидагилар ҳам даромад солиғи тўлашдан батамом озод қилинадилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) хорижий давлат дипломатия ваколатхоналарининг дипломатлик ва консуллик даражаларига эга бўлган бошлиқлари ва аъзолари, уларнинг ўзлари билан бирга яшаётган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмасалар, Ўзбекистон Республикасида дипломатия ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган манбалардан чиқариб олинаётган даромадлардан ташқари барча даромадлар бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналарининг маъмурий-техникавий ходимлари ва уларнинг ўзлари билан бирга яшаётган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмасалар ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамасалар — Ўзбекистон Республикасида бўлган ҳамда дипломатия ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган манбалардан чиқариб олинаётган даромадлардан ташқари барча даромадлар бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) мазкур ваколатхоналар хизматчи ходимлари таркибига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахслар — ўз хизматлари юзасидан олган барча даромадлари бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналари ходимларининг у xизматчилари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмасалар ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамасалар — ўз хизматлари юзасидан олган даромадларнинг барча турлари бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) халқаро ноҳукумат ташкилотларининг мансабдор шахслари ушбу ташкилотларда олган даромадлари бўйича;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) 13-модданинг 1-бандидаги «8-модданинг 2-бандидаги» деган сўзлар «8-модданинг 1-бандидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) 15-модданинг 3-банди қуйидаги мазмунда бўлган хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўядиган рўйхат бўйича якка тартибдаги фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланувчи шахсларнинг даромадларидан даромад солиғи маҳаллий ҳокимият идоралари белгилаб қўядиган қатьий миқдорларда ундирилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йил 14 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
522-ХII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 168-модда)