LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Жамоа хўжаликлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий бўғинларидан бири бўлиб, бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқда ишлаб чиқарувчи кучлардан унумли фойдаланишни, меҳнат унумдорлигини янада ўстиришни, ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштиришга хизмат қилишини, жамоа хўжалиги аъзоларининг манфаатларини умумхалқ манфаатлари билан узвий боғлаб боришни таъминлашини кўзда тутган ҳолда:
Ўзбекистон Республикаси Деҳқонлар уюшмаси ва жамоа хўжаликлари кенгашида қабул қилинган жамоа хўжаликларининг Намунавий Устави хўжалик раҳбарларини сайлаш ҳамда уларни вазифасидан озод қилиш тартиблари тўғрисидаги қўшимча ва ўзгартиришлар билан тўлалигича тасдиқлансин.