20.12.1996 йилдаги 40-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 20.12.1996 йилдаги 40-сон
Дата вступления в силу
20.12.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 24.09.2004
Ҳужжат 24.09.2004 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Бундай ҳолларда жиноий қилмишни иш ҳолатларидан келиб чиқиб, 97-модданинг тегишли бандлари билан ёки шу модданинг 1-қисми ва 25-модда орқали 97-модда 2-қисмининг «а» банди билан тавсифланиши керак.
7. Жиноят кодекси 97-модда 2-қисмининг «б» банди ўлдирилган аёлнинг ҳомиладорлик муддати ва ҳомиланинг келажакда яшаш қобилиятидан қатъий назар қўлланилади. Бундай ҳолда жавобгарлик жабрланувчининг ҳомиладор эканлигини айбдор билган тақдирдагина юзага келади.
8. Айбдорнинг ҳаракатларини «в» банди бўйича тавсиф қилганда жабрланувчининг ожиз аҳволи деб унинг жисмоний ёки руҳий ҳолати (жисмоний камчилиги, балоғат ёшдалиги, руҳий жиҳатдан носоғломлиги, касал ёки ҳушсиз аҳволдалиги ва ҳ.к.) туфайли унга нисбатан содир этилаётган ҳаракатларнинг моҳияти ва мазмунини англаб етмаган ёки ўзининг хатти-ҳаракатларини бошқара олмаган ҳолатда бўлиши ва айбдор жабрланувчининг шу аҳволда эканлигини билишлиги лозим.
Бошқа шахсларга тан жароҳатлари етказилган тақдирда айбдорнинг ҳаракатлари «д» бандидан ташқари Жиноят кодексининг қасддан баданга шикаст етказишни кўзда тутувчи моддалари билан ҳам тавсиф қилиниши даркор.
12. Қасддан одам ўлдиришни 97-модда 2-қисмининг «ж» банди билан тавсиф қилишда қонун жуда ҳам раҳмсизликни одам ўлдиришнинг усули билангина эмас, балки айбдорнинг жуда рахмсизлигини намоён этувчи бошқа ҳолатлар билан ҳам боғлашлигини эътиборга олиш керак.
14. Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «и» банди билан ўзи ва бошқа шахснинг қандай бўлмасин моддий манфаатдор бўлишига (пул, буюм, мулк, мулкий ҳуқуқ, уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқи) ёки моддий жавобгарликдан қутулишига (қарз, нафақа тўлаш ва ҳ.к.), шунингдек, бошқа ғараз мақсадларга эришиш истаги билан содир этилган қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари тавсиф қилиниши керак.
Айбдорнинг ҳаракатларини «и» банди билан тавсиф қилишда судлар, одам ўлдириш жинояти фақат қандай бўлмасин моддий манфаатга эга бўлиш нияти айбдорда жабрланувчини ҳаётидан маҳрум этишдан олдин юзага келган ҳоллардагина ғараз мақсадда содир этилган деб танилишини эътиборга олишлари керак. Агарда бундай ният одам ўлдирилгандан сўнг пайдо бўлган бўлса, унинг ҳаракатларини тегишлича одам ўлдириш ва ўғирлик деб тавсиф қилиш лозим бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «п» банди диспозициясида кўрсатилган уюшган гуруҳ деб унинг барқарорлигини, унда ташкилотчининг бўлишини, одатда, бир неча жиноятни содир этиш мақсадида тузилганлигини, жиноятни амалга ошириш режаси ва йўл-йўриғи ишланганлигини, ҳар бир иштирокчи ўртасида вазифалар тақсимланганлигини, техника билан таъминланганлигини, жиноятни яшириш чоралари кўрилганлигини, умумий интизомга ва жиноий гуруҳ ташкилотчисининг кўрсатмаларига итоат қилиниши ва ҳ.к. тушунмоқ лозим.
18. Хавфли рецидивист деб шахс тергов органи томонидан у айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида қарорда танилиши тушунтирилсин. Бунда Жиноят кодексининг 34-моддаси талабидан келиб чиққан ҳолда илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, Жиноят кодексида алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши тушунилиши таъкидлансин.
19. Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг икки ёки ундан ортиқ бандларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари шу ҳолатларни кўзда тутган барча бандлар билан тавсиф қилиниши лозим. Бундай ҳолатларда жазо ҳар бир банд бўйича алоҳида тайинланмаслиги керак, аммо жазо тайинлашда айбни оғирлаштирадиган бир неча ҳолатлар борлиги инобатга олиниши лозим.
20. Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «а», «б», «д», «р», «с» бандларида кўрсатилган ҳолатларда, тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида одам ўлдириш, шунингдек, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб одам ўлдириш, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда одам ўлдириш деб тавсиф қилинмаслиги керак.
22. Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган шахс томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолда қасддан одам ўлдиришини, Жиноят кодексининг 220-модда диспозицияси жабрланувчини ҳаётидан маҳрум этишни ўз ичига қамраб олмаслиги сабабли, Жиноят кодексининг қасддан одам ўлдириш ва озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чиқарган ҳаракатлари учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддалари билан тавсиф қилиниши керак.