28.01.2016 йилдаги 18-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.01.2016 йилдаги 18-сон
Дата вступления в силу
01.02.2016
Ҳужжат 01.02.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2438-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий маҳорат спорт мактаблари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий маҳорат спорт мактаблари спортчиларини яшаш учун жиҳозлар, овқат, спорт кийим-боши ва анжомлари, форма билан таъминлаш нормативлари 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий маҳорат спорт мактабларининг Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий маҳорат спорт мактабларига спортчиларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортчиларни олий маҳорат спорт мактабларига қабул қилиш спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг асосий таркиби аъзолари ва захирасидан, шунингдек болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, олимпия захираси ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва коллежларида дастлабки тайёргарликдан ўтган, спортнинг муайян тури билан шуғулланиш учун зарур спорт кўрсаткичларига ва юқори маҳоратли спортчилар салоҳиятига эга бўлган истиқболли спортчилар орасидан танлов асосида амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир олий маҳорат спорт мактабининг умумий контингенти 100 нафаргача спортчини ташкил этади, улар ўқиш даврида бепул яшаб, тўрт маҳал овқат ҳамда спорт анжомлари ва формаси билан таъминланадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳри олий маҳорат спорт мактабида спортчилар контингенти спорт федерациялари (уюшмалари)нинг тақдимномалари асосида кўпайтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, мактаблар фаолияти ихтисослиги бўйича пулли хизматлар кўрсатишдан тушган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларининг хайрия эҳсонлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияларига олий маҳорат спорт мактабларини қуриш ва мукаммал реконструкция қилишни таъминлаш бўйича буюртмачи функциялари юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал тайёрлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари олий маҳорат спорт мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2016 йил учун Жамғарманинг тасдиқланган даромадлари ва харажатлари параметрлари доирасида олий маҳорат спорт мактабларини қуриш ва реконструкция қилишнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қуриш ҳамда реконструкция қилишни бошлашга зарур маблағлар ажратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2438-сон қарори билан тасдиқланган 2016 — 2020 йилларда ташкил этиладиган олий маҳорат спорт мактаблари рўйхатига мувофиқ олий маҳорат спорт мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Жамғармага маблағлар ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт объектларини барпо этиш бўйича хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш асосида ҳар йили лойиҳа ташкилотлари ўртасида олий маҳорат спорт мактабларининг спорт турлари бўйича ихтисослашувини ва жойлаштиришнинг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда олий маҳорат спорт мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш муддатлари билан боғлиқ ҳолда уларнинг аниқ лойиҳаларини ишлаб чиқишга танловлар ўтказсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий маҳорат спорт мактабларини қуриш ва реконструкция қилишга лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати юзасидан зарур даражадаги давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий маҳорат спорт мактабларининг маъқулланган лойиҳалари асосида спорт мактабларининг мавжуд бинолари ва ишноотларини ҳисобга олган ҳолда, олий маҳорат спорт мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларининг ўз вақтида ишлаб чиқилишини, фойдаланишга тайёр шартларида қурилиш-монтаж ишлари бажарилишига танлов (тендер) савдолари ўтказилишини ва объектларнинг белгиланган муддатларда топширилишини таъминласинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили тасдиқланадиган манзилли рўйхатларга мувофиқ олий маҳорат спорт мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш параметрларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан қатъий назоратни таъминласинлар, ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига параметрлар бажарилиши тўғрисидаги ахборотни киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда олий маҳорат спорт мактабларининг спорт турлари бўйича ихтисослашганлигини ҳисобга олган ҳолда, уларни халқаро талабларга жавоб берадиган энг янги спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари, шунингдек мебель ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш нормативларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2016 йил 28 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 январдаги 18-сон қарорига
1-ИЛОВА

Олий маҳорат спорт мактаблари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом олий маҳорат спорт мактаблари (кейинги ўринларда спорт мактаблари деб аталади) фаолияти ва уни молиялаштириш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Спорт мактаблари юридик шахс мақомига эга бўлган спорт-таълим муассасалари ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Спорт мактабларининг ихтисослашуви минтақаларда шаклланган мактабларни, анъаналарни, тренер-ўқитувчилар тартибини ва эришилган спорт натижаларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Спорт мактаблари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ўз уставларига амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Спорт мактаблари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг идоравий мансуб ташкилотлари ҳисобланади, ўз уставига, мустақил балансга, Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисоб рақамларига, ўз номи кўрсатилган муҳрга, бурчакли штампга, ўз номи ёзилган бланкаларга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Спорт мактаблари давлат муассасасининг ташкилий-ҳуқуқий шаклида ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Спорт мактабларида спортчиларни тайёрлаш бўйича ҳар йилги ўқув режалари, ўқув дастурлари, спортчилар учун назорат нормативлари спорт федерациялари (уюшмалари)нинг таклифларига биноан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Спорт мактабида спортчиларни тайёрлаш сифати юзасидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан спорт федерациялари (уюшмалари) билан биргаликда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Спорт мактабида спортчиларнинг кўп йиллик спорт тайёргарлиги ўқув-машқ босқичида, спорт камолоти ва олий спорт маҳорати босқичларида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Спорт мактаблари спорт турлари бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ очилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Спорт мактабининг асосий вазифалари ва функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қуйидагилар спорт мактабининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техник ҳамда ўқув-машғулот базаларини яратиш ва турли даражадаги халқаро мусобақаларда — жаҳон ва Осиё чемпионатлари, Олимпия ва Осиё ўйинлари, Универсиадалар ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий мусобақаларда Ўзбекистоннинг шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлашда ушбу базалардан самарали фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро даражадаги спортчиларни тайёрлаш учун юқори малакали мутахассисларни — мураббийлар, психологлар ва услубчиларни, шу жумладан хорижий мамлакатлардан етакчи мутахассисларни кенг жалб этиш орқали олий маҳорат спорт мактаблари мураббий-ўқитувчилари таркибини мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ўқув-машқ жараёнларига энг янги илмий-услубий технологияларни жорий этиш йўли билан уларни назарий ва техник-тактик жиҳатдан тайёрлаш сифатини мунтазам ошириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёш истиқболли спортчиларни танлаш ва тарбиялаш масалалари бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия захиралари коллежлари билан узлуксиз ҳамкорликни амалга ошириш, уларга ўқув-методик ҳамда меъёрий-ахборот ёрдами кўрсатишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий маҳорат спорт мактаблари базасида миллий терма жамоалар ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва мунтазам равишда ўтказиб бориш, мураббийлар ҳамда спортчиларнинг касб маҳорати даражасини ошириш учун тажриба алмашиш бўйича хорижий спорт мактаблари, клублари ва марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Юкланган вазифаларни бажариш учун спорт мактаби белгиланган тартибда қуйидаги функцияларни бажаради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қобилиятли ва истиқболли спортчиларнинг янада спорт камолотига эришишлари учун уларга зарур шарт-шароитлар яратади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчиларни танлаш ва тайёрлашнинг методик ва тиббий таъминланишини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқитишнинг барча босқичларида спортчиларнинг спорт тайёргарлигининг ишлаб чиқилган ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ ўқув-машқ жараёнининг ташкил этилиши ва ўтказилишини, унга илғор илмий технологиялар ва методикалар жорий этилишини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув-машқ жараёни натижаларини, спортчиларнинг жисмоний фазилатлари ривожланишининг якка тартибдаги кўрсаткичлари ўсиши динамикасини, спорт тури техникасининг асослари ўзлаштирилишини таҳлил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортчиларнинг ўқув-машқ йиғинларида, туман, вилоят, республика ва халқаро спорт тадбирларида иштирокини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт турларида энг янги жаҳон илмий-методик тавсияларини ва технологияларини қўллаган ҳолда кучли спортчилар — республиканинг миллий терма жамоаларига номзодларни ва уларнинг энг яқин захираларини тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортчиларнинг спорт мусобақаларида, чемпионатларда, кубок ўйинларида, турнирларда, фестивалларда, конференцияларда, симпозиумларда, семинарларда, йиғинларда ва бошқа жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда, шу жумладан халқаро тадбирларда иштироки орқали спортчиларнинг спорт маҳоратини, спорт мактабларининг мураббийлари ва бошқа мутахассисларининг малакасини ошириш тадбирларини ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Спорт мактабининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Спорт мактаби белгиланган тартибда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрлаш даври ва босқичига қараб ўқув-машқ ишининг бир ҳафталик режимини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқитиш ва тарбиялашнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклини, воситаларини ва усулларини танлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юкланган вазифаларни бажариш юзасидан тадбирларни амалга ошириш учун мактабга бириктирилган моддий-техник база ва мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Спорт мактаби:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув-машқ ва тарбиявий жараённи амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, ходимлар ва спортчилар томонидан ўз мажбуриятлари, ўқув дастурлари ва топшириқлар бажарилишини таъминлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт турлари бўйича тасдиқланган ўқув дастурлари асосида спорт мактабининг йиллик ўқув режасини, ўқув жадвалини ва ўқув-машқ машғулотлари жадвалини ишлаб чиқишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт турлари бўйича ўқув дастурлари талабларига ва ўқув режаларига мувофиқ ўқув-машқ ва тарбиявий жараённи амалга оширишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув-машқ жараёнини ўтказиш даврида спорт мактабининг спортчилари ва ходимларининг хавфсизлигини таъминлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув-машқ ва тарбиявий жараённи ўтказиш юзасидан жорий назоратни амалга оширишга, спортчиларни тест синовидан ўтказишга ва улар томонидан назорат нормативлари топширилишини амалга оширишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт мактабининг моддий-техника базаси ва мол-мулки сақланишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлашга мажбур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Спорт мактаби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув-машқ жараёнининг қўлланиладиган шакллари, усуллари ва уни ташкил этиш воситаларининг спортчиларнинг ёши билан боғлиқ руҳий-жисмоний хусусиятларига, майлларига, қобилиятларига, қизиқишларига, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш талабларига муқобиллиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортчилар ва ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт мактабига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Спорт мактабининг спортчилари, қабул қилиш ва спорт ўқув гуруҳларини тўлдириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Спортчиларни олий маҳорат спорт мактабларига қабул қилиш спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг асосий таркиби аъзолари ва захирасидан, шунингдек болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, олимпия захираси ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва коллежларида дастлабки тайёргарликдан ўтган, спортнинг муайян тури билан шуғулланиш учун зарур спорт кўрсаткичларига ва юқори маҳоратли спортчилар салоҳиятига эга бўлган истиқболли спортчилар орасидан танлов асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Спорт мактабларига ёш йигит ва қизлар жинсидан, тилидан, ирқидан, миллатидан, диний мансублигидан, ижтимоий келиб чиқишидан, машғулотлари туридан, ижтимоий мақомидан, яшаш жойидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаганлигидан қатъи назар қабул қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Спортчиларни спорт мактабига қабул қилиш белгиланган тартибда спорт мактаби директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Спорт мактаби спортчиларини ўтказиш, четлатиш ва тиклаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Спорт мактаби спортчилари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ мураббий-ўқитувчининг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтиш, ўқув машқ жараёнида ва спорт мусобақаларида қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт мактаби томонидан белгиланган тартибда спорт мактабининг ахборот ресурслари, жисмоний тарбия-спорт иншоотлари, спорт анжомлари ва асбоб-ускуналаридан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибда фойдаланиладиган спорт формаси ва анжомларини белгиланган тартибда олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув-машқ машғулотлари жараёнида соғлиғининг хавфсиз шарт-шароитлари ва муҳофаза қилиниши, тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Спорт мактабининг спортчилари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз назарий, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини доимий равишда ошириб боришга, спорт маҳоратини такомиллаштиришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги ва гуруҳли машғулотларнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини бажаришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт режимига ва гигиена талабларига риоя қилишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мураббий-ўқитувчилар ва бошқа спортчиларнинг шаъни ва шахсий қадриятини ҳурмат қилишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт мактабининг мол-мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга, спорт мактабининг ички тартибига риоя этишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий назорат талабларига қатъий риоя қилишга, мунтазам равишда, 6 ойда камида бир марта диспансер кўригидан ўтишга мажбур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Спорт мактаби спортчиларининг рўйхатдаги таркиби ва ўқув гуруҳлари сони ҳар йили (ўқув йили бошлангунга қадар) спорт мактаби директорининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ва спорт федерациялари (уюшмалари) билан келишилган таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Спорт мактабида ўқув йили 2 сентябрдан бошланади. Ўқув йилининг қанча давом этиши спорт турининг ўзига хослигига, спорт мусобақалари тақвимига, спорт тайёргарлигининг даврийлаштирилишига боғлиқ бўлади ва спортнинг ҳар бир тури учун спорт мактаби раҳбарияти томонидан якка тартибда белгиланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Спортчилар билан ўқув-машқ машғулотлари белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув дастурлари ва йиллик ўқув режаси бўйича ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ўқув-машқ машғулотлари жадвали машқларнинг янада қулай режимини белгилаш, спортчиларнинг дам олиши, болаларнинг ёш хусусиятлари ва белгиланган санитария қоидалари, нормалар ва гигиена нормативлари ҳисобга олинган ҳолда спортчиларни умумтаълим муассасаларида ва бошқа муассасаларда ўқитиш мақсадида мураббий-ўқитувчининг тақдимномаси бўйича спорт мактаби маъмурияти томонидан тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ўқув-машқ машғулотларининг мазмуни белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув дастурларига мувофиқ бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ўқув-машқ жараёни ўқитишнинг техник воситалари кенг қўлланган, тиклаш тадбирлари ўтказилган ҳолда спорт машқларининг замонавий методикалари асосида мураббийлар-ўқитувчилар томонидан амалга оширилади ҳамда машқ қилиш ва мусобақалашиш фаолиятини бирга қўшиб олиб бориш негизида қурилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Қуйидагилар спорт мактаби ўқув-машқ жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гуруҳлар бўйича ва якка тартибдаги ўқув-машқ ва назарий машғулотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув-машқ йиғинлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортчиларнинг соғлиғини тиклаш, профилактика ва соғломлаштириш тадбирларини, тиббий-биологик текширишларни, педагогик тестдан ўтказишни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортчиларнинг мусобақаларда ва турли даражадаги мусобақа учрашувларидаги иштирокини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт-соғломлаштириш лагерларида спортчилар билан машғулотлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув видеоёзувларини, кинодастурларни, шунингдек етакчи спортчилар иштирокидаги спорт мусобақаларини кўриш ва таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортчиларнинг инструкторлик ва ҳакамлик амалиётини ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Республика ва халқаро мусобақаларда қатнашишга қўйилган жамоалар ва спортчиларни тайёрлаш мақсадида, спорт мактаби ўқув-машқ ишларига ажратилган маблағлар доирасида, спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасига мувофиқ ўқув-машқ йиғинларини ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ўқув-машқ йиғинларини ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган тартибда спорт мактабининг календарь йил бошланишидан икки ой олдин тасдиқланадиган спорт-оммавий тадбирлар календарь режасига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ўқув-машқ йиғинларининг вазифалари туман, вилоят, республика ва халқаро спорт тадбирларининг календарь режасини ҳисобга олган ҳолда спорт мактабининг мураббийлар кенгаши томонидан аниқланади. Ўқув-машқ йиғинлари спортчиларнинг спорт маҳоратини оширишни таъминлаши керак, улар мақбул шароитларда ва машқ тизимининг муайян даврларида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Спорт мактабининг турли спорт мусобақаларида ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлардаги, шу жумладан турли ташкилотлар томонидан ўтказиладиган халқаро тадбирлардаги иштироки тасдиқланган календарь режасига ва уларнинг регламентларига, низомларига ёки расмий таклифларга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Спорт мактаби ўқув-машқ машғулотлари жараёнида директор тасдиқлаган режага мувофиқ спортчилар билан тарбиявий ишларни амалга оширади. Спорт мактабининг тарбиявий ишлари шахснинг ҳар томонлама камол топишига ёрдам беради ва спортчиларда ватанпарварлик туйғусини, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига эҳтиёжни, уларнинг ўз билимлари, маҳорати ва кўникмаларини доимий равишда тўлдириб боришига йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Спорт мактаби ўқув-машқ ва тарбия жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш учун қонун ҳужжатларида ва спорт мактабининг уставида белгиланган тартибда зарур ҳужжатларни юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Спорт мактабини бошқариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Спорт мактабини бошқариш ушбу Низомга, қонун ҳужжатларига ва спорт мактабининг уставига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Спорт мактаблари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий тузилма бўйича ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Спорт мактабига Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари тақдимига биноан ва тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Спорт мактаби директори мактабда ривожланган спорт турлари, жисмоний тарбия ва спорт бўйича олий жисмоний тарбия маълумотига ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўйича ташкилотларда камида беш йил иш стажига эга бўлган мутахассислар орасидан тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Директор спорт мактаби ишларига умумий раҳбарлик қилади, унинг фаолияти юзасидан тўлиқ жавоб беради, мураббийлар жамоаси билан биргаликда спорт мактабини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, давлат ва жамоатчилик ташкилотларида унинг манфаатларини ифодалайди, спорт мактабининг хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган барча масалаларни ҳал қилади, кадрларни танлайди ва жой-жойига қўяди, ходимларни, шу жумладан мураббийларни лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Спорт мактаби директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси билан келишган ҳолда спорт мактаби директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Директорнинг ўқув-машқ жараёни бўйича ўринбосари жисмоний тарбия соҳасида олий маълумотга ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларида мураббий-ўқитувчи ёки жисмоний тарбия ўқитувчисидан паст бўлмаган лавозимда камида уч йил иш стажига эга бўлган тажрибали мутахассислар орасидан тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Директорнинг ўқув-машқ жараёни бўйича ўринбосари ўқув жараёни ва тарбиявий ишларнинг ташкил этилиши, спорт бўйича мураббий-ўқитувчилар малакасини ошириш ишлари юзасидан жавоб беради, мактабда спорт мусобақаларининг ўтказилишини ҳамда спорт мактаби спортчиларининг туман, шаҳар ва бошқа спорт мусобақаларида чиқишларини таъминлайди, спортчиларни ўқитиш ва машқ қилдириш методикасини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўради, ўқув-машқ машғулотларининг сифати, ўқув режаларининг ва машғулотлар жадвалининг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Директорнинг моддий-техник ва ижтимоий-маиший база масалалари бўйича ўринбосари маъмурий-хўжалик фаолиятига доир тажрибага эга бўлган мутахассислар орасидан тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Директорнинг моддий-техник ва ижтимоий-маиший база масалалари бўйича ўринбосари ўқув-машқ жараёни учун моддий-техник шароитларнинг яратилиши, спорт мактабининг мол-мулки ва анжомларининг сақланиши ва соз ҳолатда бўлиши, бино ва хоналардан фойдаланиш, уларни зарур даражада санитария ҳолатида бўлиши, транспортни сақлаш ва ундан фойдаланиш юзасидан жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Спорт мактабида ташкилий, тарбиявий, соғломлаштириш ва методик ишларни олий жисмоний тарбия маълумотига ва мураббий-ўқитувчилик ишида камида бир йил тажрибага эга бўлган мутахассислар орасидан тайинланадиган инструктор-методист амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инструктор-методист ўқув-машқ машғулотларининг ўтказилиши, спорт турлари бўйича дастурлар, ўқув режалари ва машғулотлар жадвалининг бажарилиши, ўқув-методик ҳужжатларнинг юритилиши, спорт мактабининг разрядчилари ва спорт рекордларининг ҳисобга олиниши юзасидан назоратни амалга оширади, спорт мактабининг методик кабинети ишларига раҳбарлик қилади, тиббиёт муассасалари, таълим муассасалари ва ўқув-тарбия жараёни масалалари бўйича бошқа ташкилотлар билан алоқани таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Спорт мактабининг катта инструктор-методисти инструктор-методист лавозимида камида уч йил иш стажига эга бўлган шахслар орасидан тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Катта инструктор-методист инструктор-методистлар ишларига раҳбарлик қилади ва ўқув-машқ жараёнининг ўтказилиши юзасидан назоратни таъминлайди, методик кабинет ишларини ташкил қилади, спорт мактаби тадбирларини амалга оширади, спортчиларни жисмоний тарбиялаш бўйича умуммактаб тадбирларининг ўтказилиши учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Спорт мактабининг мураббий-ўқитувчилар таркиби олий ёки ўрта махсус, жисмоний тарбия бўйича касбий маълумотга эга бўлган мутахассислар орасидан тўлдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Спорт бўйича мураббий-ўқитувчилар ўқув гуруҳларини танлаш ва тўлдиришни, спортчилар билан тарбия ва ўқув-машқ ишларини амалга оширади, спортчиларнинг тиббий ва диспансеризация кўригидан ўз вақтида ўтишини назорат қилади, спортчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда улар учун ўқув-машқ режаларини ишлаб чиқади, ўқув-машқ жараёнига энг самарали ҳамда замонавий шакллар ва методларни жорий этиш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Спорт мактабида спорт федерациялари (уюшмалари) билан келишган ҳолда мураббийлар кенгаши ташкил этилади, у ўқув-машқ ва тарбиявий ишлар, спортчиларни тайёрлашни якка тартибда режалаштириш, спорт мактабининг спорт тадбирларидаги иштироки масалаларини, шунингдек спорт мактабининг уставида назарда тутилган бошқа масалаларни кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Спорт мактабини бошқарув, ёрдамчи, хўжалик ва тиббиёт ходимлари билан тўлдириш белгиланган тартибда тасдиқланган нормативларга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Спортчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) спорт мактабида ўтказиладиган ўқув-машқ ва тарбия жараёни билан танишиш, шунингдек спорт мактабининг уставида назарда тутилган тартибда унда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. Тиббий назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Спорт мактабида спортчилар соғлиғининг ҳолати юзасидан тиббий назорат спорт мактабининг тиббиёт ходими, у бўлмаган тақдирда — белгиланган тартибда мактабга бириктирилган тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Спорт мактаби спортчиларини пухта тиббий текширувлардан ўтказиш спорт мактаби жойлашган жойдаги тегишли соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Спорт мактабининг тиббиёт ходими ўқув-машқ жараёнини, спорт мусобақаларини ва спорт-соғломлаштириш лагерини тиббий жиҳатдан таъминлашни, машқлар юкламаларининг ҳажми ва интенсивлигини назорат қилади, спортчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларини тузишда ва тасдиқлашда қатнашади, уларнинг пухта тиббий текширишдан ўтишини ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Спорт мактабининг спортчилари учун белгиланган намунадаги тиббий -назорат картаси тўлдирилади, унда спортчилар соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади, у спорт мактабининг тиббиёт кабинетида ёки спорт мактаби жойлашган жойдаги соғлиқни сақлаш муассасасида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IX. Спорт мактабининг моддий таъминоти, унинг молиялаштирилиши ва ҳисоботлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Спорт мактаби ўз мол-мулкига эга бўлади ва ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган мол-мулкни сотиб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Спорт мактаби ўзида мавжуд бўлган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ унга ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни тасарруф этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Спорт мактабининг спорт асбоб-ускуналарини, анжомларини, методик адабиётларини ва кўргазмали қўлланмаларини, спорт кийимлари ва формаларини сотиб олиш, шунингдек спортчиларнинг спорт тадбирларида ва ўқув-машқ йиғинларида қатнашишини таъминлаш спорт мактабига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида унинг томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тасдиқланган йиллик режада назарда тутилмаган тадбирлар ўтказиладиган тақдирда уларни ташкил этиш бюджетдан ташқари манбалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Спорт мактаби фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий машғулотлардан бўш вақтда мол-мулкни ижарага топширишдан тушадиган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Спорт мактаби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатларнинг тасдиқланган сметаси асосида молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Спорт мактаблари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидаги Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Спорт мактабларининг мураббий-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш бир нафар спортчи ҳисобига нормативлар бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Спорт мактаби муассис билан келишган ҳолда ўзининг молия-хўжалик фаолиятини режалаштиради, қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов миқдорини мустақил равишда белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Спорт мактаби белгиланган тартибда молия ва статистика ҳисоботини юритади, оператив ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Спорт мактабининг молия-хўжалик фаолияти ва молия интизомига риоя қилиши юзасидан назорат қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
X. Халқаро фаолият
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Спорт мактаби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, давлат ва жамоатчилик ташкилотлари орқали жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларига доир халқаро фаолиятни амалга ошириш, спорт мактабининг мураббий-ўқитувчи ходимлари ва спортчиларини айирбошлаш бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан шартномалар тузиш, биргаликда спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ўтказиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
XI. Якунловчи қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Спорт мактабини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий маҳорат спорт мактаблари тўғрисидаги низомга

Олий маҳорат спорт мактабларининг ихтисослашуви
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Олий маҳорат спорт мактабларининг номи

Спорт турлари бўйича ихтисослашув

1.

Нукус олий маҳорат спорт мактаби

Спорт кураши

2.

Андижон олий маҳорат спорт мактаби

Бокс

3.

Бухоро олий маҳорат спорт мактаби

Гимнастика

4.

Жиззах олий маҳорат спорт мактаби

Бокс

5.

Қарши олий маҳорат спорт мактаби

Дзюдо

6.

Навоий олий маҳорат спорт мактаби

Спортнинг сув турлари

7.

Наманган олий маҳорат спорт мактаби

Велоспорт (шоссе, трек)

8.

Самарқанд олий маҳорат спорт мактаби

Енгил атлетика

9.

Термиз олий маҳорат спорт мактаби

Спорт якка кураши

10.

Гулистон олий маҳорат спорт мактаби

Теннис, стол тенниси

11.

Тошкент вилояти олий маҳорат спорт мактаби

Ўқ отиш спорти

12.

Фарғона олий маҳорат спорт мактаби

Таэквондо WTF

13.

Урганч олий маҳорат спорт мактаби

Оғир атлетика

14.

Тошкент шаҳар олий маҳорат спорт мактаби

Спортнинг ўйин турлари

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳлар. Зарурият бўлганда ҳамда зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар мавжуд бўлганда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишган ҳолда спортчилар умумий сонининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган контингент билан спортнинг бошқа турлари бўйича бўлинмалар ташкил этишга рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий маҳорат спорт мактабларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари спортнинг ҳар хил турлари бўйича спорт объектларидан кўп мақсадли фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади, бунда келгусида уларнинг базасида спортнинг муқобил турларини ривожлантириш назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий маҳорат спорт мактаблари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган умумий сони (мураббий-ўқитувчилар таркибидан, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлардан ташқари) — 16 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 9 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Мураббий-ўқитувчилар таркибининг сони тегишли олий маҳорат спорт мактаби ўқув гуруҳларининг тўлдирилганлигига ва ўқув-машқ ишларининг режимига мувофиқ аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони олимпия захиралари коллежларида алоҳида лавозимларни жорий этиш нормативларига мувофиқ аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 январдаги 18-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий маҳорат спорт мактаблари спортчиларини яшаш учун жиҳозлар, овқатланиш, спорт кийим-боши ва анжомлари, форма билан таъминлаш нормативлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Олий маҳорат спорт мактаблари спортчиларини яшаш учун жиҳозлар билан таъминлаш нормативлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Жиҳознинг номи

Ўлчов бирлиги

1 спортчи учун эҳтиёж

Фойдаланиш муддати*

1.

Тўшак

та

1

5 йил

2.

Пахтали адёл

та

1

3 йил

3.

Ёстиқ

та

1

3 йил

4.

Чойшаб

та

1

5 йил

5.

Жун адёл

та

1

3 йил

6.

Сочиқ

та

2

1 йил

7.

Ёстиқ жилди

та

2

1 йил

8.

Простиня

та

2

1 йил

9.

Кўрпажилд

та

2

1 йил

10.

Кийим учун жавон

та

1

5 йил

11.

Тумбочка

та

1

5 йил

12.

Стол

та

1

5 йил

13.

Стул

та

1

5 йил

14.

Графин ва стакан

компл.

1

3 йил

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Яшаш учун жиҳозни алмаштириш тегишли жиҳознинг ҳақиқий ҳолати ва фойдаланишга яроқлилиги ҳисобга олинган ҳолда алмаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Олий маҳорат спорт мактаблари спортчиларини озиқ-овқат билан таъминлаш нормативлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

(бир кунда)

Т/р

Маҳсулотларнинг номи

Грамм (брутто)

1.

Буғдой нон, 1-нав

600

2.

Буғдой ун, 1-нав

30

3.

Ёрма, макарон маҳсулотлари

160

4.

Қанд-шакар

100

5.

Асал

30

6.

Қандолатчилик маҳсулотлари

120

7.

Сариёғ

80

8.

Ўсимлик мойи

30

9.

Сут, сут-қатиқ маҳсулотлари

600

10.

Қуюқ қаймоқ

50

11.

Творог

100

12.

Пишлоқ

50

13.

Гўшт, парранда гўшти

410

14.

Колбаса маҳсулотлари

70

15.

Балиқ

100

16.

Тухум (дона)

2

17.

Картошка

500

18.

Сабзавотлар, шу жумладан томат пастаси

700

19.

Мевалар, резавор мева, шарбат, витаминлаштирилган ичимликлар

800

20.

Қуруқ мевалар, шу жумладан наъматак 5 гр., туршак

50

21.

Чой

3

22.

Какао

5

23.

Йодланган туз

10

24.

Хамиртуруш

1

25.

Минерал сув

500

Оқсиллар

231,8

Ёғлар

228,8

Углеводлар

957,9

Калориялилик

6693,8 ккал

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Ушбу норма максимал норма ҳисобланади. Олий маҳорат спорт мактаблари спортчилари учун аниқ нормалар спортнинг турига, спортчининг ёши ва жинсига, шунингдек ўқитиш бўғинига боғлиқ равишда санитария қоидалари, нормалар ва гигиеник нормативлар билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Олий маҳорат спорт мактаблари спортчиларини спорт кийим-боши ва анжомлар, форма билан таъминлаш нормативлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Фойдаланишнинг чекланган муддатлари

1.

Спорт костюми

та

1

1 йил

2.

Шамолдан ҳимоя қилувчи костюм

та

1

2 йил

3.

Махсус спорт костюми

та

1

1 йил

4.

Футболка (оч рангли)

та

1

2 ой

5.

Футболка (тўқ рангли)

та

1

2 ой

6.

Калта шимлар

та

1

6 ой

7.

Машқлар учун сочиқ

та

1

6 ой

8.

Пайпоқлар

жуфт

1

3 ой

9.

Кроссовкалар

жуфт

1

1 йил

10.

Махсус спорт пойабзали

жуфт

1

1 йил

11.

Спорт сумкаси

та

1

2 йил

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 январдаги 18-сон қарорига
3-ИЛОВА

Олий маҳорат спорт мактабларининг Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом олий маҳорат спорт мактабларининг Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) билан ўқув-машқ жараёнини такомиллаштиришда, моддий-техник базани мустаҳкамлашда, юқори малакали мураббий-ўқитувчилар таркиби билан таъминлашда, спорт тадбирларини ўтказишда, ташкилий-кадрлар бўйича ва методик ёрдам кўрсатиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Ўқув-машқ жараёнини такомиллаштиришда ташкилий-кадрлар бўйича ва методик ёрдам кўрсатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) спорт мактаблари фаолиятида қуйидаги воситалар орқали умумий ташкилий-кадрлар бўйича ўқув-методик ва илмий ёрдам кўрсатишлари мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўқув-машқ жараёнига энг янги илмий-методик технологияларни жорий этиш йўли билан спорт мактаблари ходимларининг назарий ва техник-тактик тайёргарлиги сифатини мунтазам равишда ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт мактабларининг ўқув-машқ жараёнига федерация (уюшма)ларнинг кадрлар ва илмий-методик салоҳиятини жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт мактабларининг ўқув-методик ва илмий-методик комплексини ишлаб чиқиш бўйича етакчи спорт мутахассислари, шу жумладан олимлар, ўқитувчилар, психологлар, врачлар, физиологлар, диетологлар ва бошқалар орасидан комплекс илмий гуруҳлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мамлакатларда спорт турлари бўйича спорт мактаблари мураббийлари ва мутахассисларининг тажриба алмашишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт мактаблари спортчилари ўртасида селекция ишларини амалга ошириш, шунингдек уларни спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар таркибига қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт турлари бўйича спортчилар, мураббийлар ва спорт ҳакамларини тегишли разрядлар ва унвонлар бериш учун танлаш ва тавсия этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт турлари қоидаларига ўзгартиришлар бўйича, шунингдек юқори маҳоратли спортчилар тайёрлашнинг замонавий методлари бўйича ахборотлардан фойдаланиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Спорт мактаблари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) ёрдамида ҳам Ўзбекистон Республикасида, ҳам чет элларда спорт турлари бўйича юқори классли спортчилар, юқори малакали мураббийлар тайёрлаш бўйича, шунингдек тажрибали мутахассисларни спорт мактабларининг ўқув-машқ жараёнига жалб этиш бўйича тадбирларни амалга оширишда спорт мактаблари, клублар ва марказлар фаолиятини ўрганишда қатнашадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Спорт федерациялари (уюшмалари) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда спорт мактабининг моддий-техник базаси ҳолатини ўрганишни ва уни халқаро стандартлар ва талабларга мувофиқ мустаҳкамлаш бўйича Маданият ва спорт ишлари вазирлигига мунтазам равишда таклифлар киритиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) зарур спорт анжоми ва ускунасини спорт мактабига фойдаланиш учун бериши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Тажриба алмашиш ва юқори малакали мураббий-ўқитувчилар таркибини тайёрлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) қуйидагиларни таъминлаши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт мактабларини юқори малакали мураббийлар, ўқитувчилар (методистлар) ва бошқа мутахассислар билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт мактабларининг хорижий спорт мактаблари, клублар ва марказлар билан мураббий-ўқитувчилар ва спортчиларнинг профессионал даражасини ошириш учун тажриба алмашиш бўйича халқаро спорт ҳамкорлигини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт мактабларига ўқув семинарлари, консультациялар, маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий мамлакатлардан етакчи мутахассисларни жалб этиш тадбирларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт мактаблари мутахассислари малакасини ошириш жадвалини ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда, Халқаро федерация мураббийларини ўқитиш дастурларидан фойдаланган ҳолда, малака ошириш курслари, ўқув семинарлари, консультациялар, маҳорат дарслари ташкил қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Спорт федерациялари (уюшмалари) спорт мактабларининг мураббийлари-ўқитувчиларини мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш учун аттестациядан ўтишга тайёрлашни амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Биргаликда спорт тадбирлари ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) спорт мактаблари базаларида Ўзбекистон Республикасининг етакчи спортчилари иштирокида республика ва ҳудудий спорт мусобақалари ҳамда ўқув-машқ йиғинлари ўтказишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Спорт мактаблари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) билан биргаликда спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирларнинг календарь режасини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Спорт мактаблари ҳар йили жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги спортчилар, мураббий-ўқитувчилар, спорт ҳакамлари учун тасдиқланган календарь режасига биноан ўқув семинарлари, конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Якунловчи қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) ўз ваколатлари доирасида спорт мактабларига ташкилий-кадрлар бўйича ва методик ёрдам кўрсатадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 январдаги 18-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий маҳорат спорт мактабига спортчиларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Олий маҳорат спорт мактабига (кейинги ўринларда спорт мактаби деб аталади) спортчиларни танлаш ва қабул қилиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Спортчиларни спорт мактабига қабул қилиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага биноан, фақат танлов асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Спортчиларни сифатли танлашни таъминлаш мақсадида спорт мактаби оммавий ахборот воситаларида ўқишга қабул қилишдан камида икки ой олдин танлов ва уни ўтказиш шартлари тўғрисида тегишли эълон беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Қабул комиссияси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Спортчиларни синаш ва спорт мактабига танлаш, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳудудий бўлинмасининг буйруғи билан тасдиқланган қабул комиссияси томонидан амалга оширилади. Спортчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва сақлаш учун қабул комиссиясининг раиси ва котиби масъул ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Комиссия раиси тажрибали, малакали тренерлар орасидан тайинланади. Спорт мактабининг директори ҳам комиссия раиси этиб тайинланиши мумкин. Спорт мактабининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда комиссия таркибига психолог, тиббиёт ходими, спорт федерациялари (уюшмалари), шунингдек бошқа манфаатдор спорт ташкилотлари вакиллари киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қабул комиссиясига қуйидаги вазифалар юкланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортчилар, ота-оналар, жамоатчилик ўртасида спорт мактабининг фаолияти, унга қабул қилиш тартиби тўғрисида тушунтириш ишларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлаш ўтказилгунгача спортчилар ва ота-оналар учун мутахассислар консультацияларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлашни ўтказиш, спортчиларни қабул қилиш якунларини таҳлил қилиш, умумлаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қабул комиссиясининг протоколини котиб расмийлаштиради ва раис тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ўқувчиларни қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спорт мактабига қабул қилиш тўғрисида директор номига ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки паспортнинг нусхаси (асл нусхаси қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилишда кўрсатилади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
086/у шаклдаги тиббий маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортчининг яшаш жойидан маълумотнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спортчининг 3х4 см ёки 4х6 см ҳажмидаги 6 та фотосурати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Спорт мактабига ҳужжатларни қабул қилиш танлаш синовлари бошланишидан бир ҳафта олдин, қабул қилиш қабул комиссияси томонидан тўхтатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ҳужжатларни қабул қилиш ҳар йили 20 июль-10 август мобайнида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Танлашни ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Танлаш синовлари ва спорт мактабига танлаш қабул комиссияси томонидан ҳар йили 15-25 август мобайнида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қоидага кўра, спорт мактабига 17 ёшдан катта — спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар асосий таркибининг ва захирасининг, олимпия захиралари коллежларида ёки спорт мактабларида ўқишни тугатган аъзолари қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Спорт мактабига қабул қилиш қабул комиссиясининг қатъий назоратида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги спорт федерациялари (уюшмалари) билан биргаликда спорт мактаби томонидан ишлаб чиқилган спортчиларни қабул қилишда ўтказиладиган синовлар (суҳбатлар, тестлар, ёзма ишлар) шаклларини, синов материалларини ва ушбу синовларни (ҳар қайси йўналиш бўйича алоҳида) ўтказадиган комиссиялар таркибини, синовларни ўтказиш муддатлари аниқ кўрсатилган жадвални тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Тест имтиҳон синовларининг якунлари имтиҳон синовларидан кейин 3 кун мобайнида эълон қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўқишга кирувчиларнинг кўникмалари, маҳорати ва билимлари 100 балли (энг юқори балл) тизим бўйича баҳоланади, улардан 70 баллгачаси — махсус жисмоний тайёргарлик учун ва 30 баллгачаси — умумий жисмоний тайёргарлик учун қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқишга қабул қилиш режаси бажарилмаган ҳолатларда бўш ўринларга қўшимча танлаш ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Талабгорларнинг баллари тенг бўлган ҳолатларда қўшимча суҳбатлар ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Танлашдан муваффақиятли ўтган спортчилар қабул комиссияси протоколи асосида директорнинг буйруғи билан спорт мактабига қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий маҳорат спорт мактабига спортчиларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий маҳорат спорт мактабига спортчиларни қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 4-сон, 37-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда, 38-сон, 1049-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон, 04.10.2018 й., 09/18/789/1993-сон; 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)