Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалигида бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, замонавий агротехнологияларни ҳамда ер ва сувдан фойдаланишнинг янги тизимларини жорий этиш, қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят ва туман бошқарув органларининг ролини ва масъулиятини ошириш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 ноябрдаги 443-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан фаолияти мувофиқлаштириладиган ташкилотлар ва корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимига кирувчи давлат корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш жадвали 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 8-илова берилмайди.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
қишлоқ хўжалигида деҳқончилик, сувдан фойдаланиш ва агротехнологияларнинг илғор тизимларини чуқур ўрганишга ва жорий этишга асосланган ягона техника сиёсатини амалга ошириш;
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва улар амалга оширилишининг, қишлоқда мулкчилик ва хўжалик юритиш турли шаклларини ривожлантиришнинг, ижара ва хўжалик ички пудрат муносабатларининг мониторингини олиб бориш;
деҳқончилик ва чорвачилик учун деҳқончиликнинг янги тизимлари, юқори самарали агротехнологиялар, қишлоқ хўжалиги техникасининг замонавий турлари жорий этилишини таъминлаш;
жаҳон ва ички бозорлар конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда экин майдонлари таркибини такомиллаштириш, селекция, уруғчилик ва қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштириш ишларини ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, доимий мониторингни амалга ошириш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш;
наслчилик ишларини ташкил этиш, чорвачиликда ветеринария хизматлари ва бошқа сервис хизматлари тизимини ривожлантириш;
сув ресурслари муҳофаза қилинишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш, давлат сув кадастрини юритиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланишни ташкил этиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
ўрмон фонди кенгайтирилишини ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш, ўрмон ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;
селекция, уруғчилик, наслчилик ва илғор технологиялар соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганишни ҳисобга олган ҳолда илмий-тадқиқот ишларини ва экспериментал ишларни мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалиги учун мутахассисларни ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари зиммасига:
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги ва уларни навлар бўйича жойлаштиришни ташкил этиш, экинларнинг оқилона таркибини ва муайян тупроқ-иқлим шароитларига мос келадиган янги агротехнологияларни жорий этиш;
қишлоқда иқтисодий ислоҳотлар жорий этилишини ташкил этиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг ҳуқуқлари ва мустақиллиги кенгайтирилишига кўмаклашиш;
чорвачилик самарадорлигини ошириш ва озуқа ишлаб чиқаришни ривожлантириш ишларини ташкил этиш;
гидротехника иншоотлари, каналлар, сув омборлари ва насос станцияларидан фойдаланиш, мелиорация ва ирригация ишларини бажариш, сувдан оқилона фойдаланиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
қишлоқда бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Тугатилаётган ёки бошқа идораларга берилаётган ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилаётган ташкилотлар ва корхоналар рўйхатига 9-иловага мувофиқ розилик берилсин.
* 9-илова берилмайди.
5. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг:
Ўзбекистон Ветеринария санитарияси ва акаралогия илмий-тадқиқот институтини Марказ ихтиёрига бериш;
илмий-тадқиқот муассасаларининг ҳудудий бўлинмаларини (филиаллар, тажриба станциялари, таянч пунктлар, тажриба хўжаликлари ва бошқалар) Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари ихтиёрига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган бўлинмалар селекция, технология ва агротехника тадқиқотларини ўтказиш учун тажриба майдони бўлиб хизмат қилади, юридик жиҳатдан мустақил ҳисобланади ҳамда илмий-методик ишлар юзасидан бўлимларга ҳисобот беради.
6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлари ер ва сувдан фойдаланиш турларидан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш шаклларидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва муассасалар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига вазирнинг уч нафар ўринбосари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин, улардан бири Сув хўжалиги департаментининг бошлиғи ҳисобланади.
Белгилансинки, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг бош директори ва Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига кўра вазир ўринбосарлари ҳисобланадилар, Сув хўжалиги департаменти бошлиғининг ўринбосари эса ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатилиши даражаси бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг таркиби 15 кишидан иборат этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига зарурат бўлганда марказий аппарат тузилмасига ходимларнинг штатдаги сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари вилоятлар ва туманлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва Сув хўжалиги департаменти тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят ва туман бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларни жойларга етказсин ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туманлар ҳокимликлари билан биргаликда уларнинг тузилмаларини мазкур қарорга мувофиқлаштиришга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.
2001 йил 17 январь
32-сон
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати
тузилмаси
| Вазир | 1 |
| Вазирнинг биринчи ўринбосари | 2 |
| Вазир ўринбосари | 1 |
| Янги технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси, уруғчилиги ва уларни нав бўйича жойлаштириш бош бошқармаси | 1 |
| Янги агротехнологияларни жорий этиш ва уларнинг мониторинги бошқармаси | 5 |
| Ғўза селекцияси, уруғчилиги ва уни нав бўйича жойлаштириш бошқармаси | 5 |
| Дон экинлари селекцияси, уруғчилиги ва уларни нав бўйича жойлаштириш бошқармаси | 9 |
| Мева-сабзавот ва бошқа экинлар селекцияси, уруғчилиги ва уларни нав бўйича жойлаштириш бошқармаси | 6 |
| Қишлоқ хўжалигни механизациялаш бўйича техника сиёсатини юритиш бошқармаси | 5 |
| Тупроқ унумдорлигини ошириш ва экология бошқармаси | 4 |
| Жами: | 35 |
| Чорвачиликда насл ишларини на сервис хизматларини ривожлантириш бош бошқармаси | 1 |
| Наслчилик ишларини ривожлантириш бошқармаси | 4 |
| Ветеринария ва чорвачиликда сервис хизматларини ривожлантириш бошқармаси | 4 |
| Чорва озуқаси етиштиришдаги янги тохнологиялар бошқармаси | 5 |
| Жами: | 14 |
| Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бош бошқармаси | 1 |
| Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш мониторинги бошқармаси | 5 |
| Норматив-ҳуқуқий базани риюожлантириш бошқармаси | 4 |
| Ички хўжалик муносабатларини такомиллаштириш бошқармаси | 5 |
| Жами: | 15 |
| Қишлоқ хўжалигини таҳлил қилиш, прогнозлаш ва молиялаш бош бошқармаси | 1 |
| Иқтисодий таҳлил бошқармаси | 6 |
| Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини санация қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш бошқармаси | 5 |
| Услубият, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва молия бошқармаси | 8 |
| Жами: | 20 |
| Сув хўжалиги департаменти | * |
| Сув ресурслари баланси ва сувни тежаш технологиялари бошқармаси | 9* |
| Сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш бошқармаси | 9* |
| Ерларни мелиорациялаш мониторинги ва мелиорациялашни такомиллаштириш бошқармаси | 10* |
| Насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси | 9* |
| Сув хўжалиги департаменти бошлиғининг ўринбосари | 1* |
| Инвестициялар ва сув хўжалиги комплексини молиявий таъминлаш бошқармаси | 11 |
| Сув хўжалиги комплекси инфратузилмасини ташкил этишни такомиллаштириш бошқармаси | 9 |
| Сув хўжалигида таъмирлаш — қуриш ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бошқармаси | 10 |
| Лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш бошқармаси | 7 |
| Сув хўжалиги департаменти бўйича жами: |
75 |
| Котибият | 2 |
| Ахборот-тахлил бошқармаси | 4 |
| Кадрлар ва ўқув юртлари бошқармаси | 11 |
| Юридик бошқарма | 4 |
| Махсус бўлим | 4 |
| Халқаро алоқалар бошқармаси | 5 |
| Ишлар бошқармаси | 12 |
| Назорат инспекцияси | 3 |
| Матбуот хизмати | 2 |
| Ҳаммаси: |
210 киши |
* Изоҳ: Сув хўжалик департаменти бошлиғига, Сув хўжалиги департаменти бошлиғи ўринбосарига ва ходимларига (26 киши) иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобига тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан фаолияти мувофиқлаштириладиган ташкилотлар ва корхоналар
РЎЙХАТИ
I. Хўжалик ҳисобидаги корхоналар
1. «Ўзсабзавотнавуруғлари» уюшмаси
2. «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси
3. «Ўзбек қоракўли» компанияси
4. «Асал» уюшмаси
5. Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси
6. «Сувмахсустаъмирқурилиш» ишлаб чиқариш-молия уюшмаси
7. «Ўзсувхорижийқурилиш» республика ташқи иқтисодий корхонаси
8. «Ўзсувускунабутлаш» акциядорлик жамияти
9. «Сувиншоотмаш» уюшмаси
10. «Ўзмахсуссувдренаж» уюшмаси
11. «Ўзмелиосувтранс» уюшмаси
12. «Ўзсувлойиҳа» уюшмаси
13. Насос-кучланиш ва энергетика машинасозлиги уюшмаси «НЭМ» уюшмаси
14. «Ўзқишлоқлойиҳа» ОТАЖ
15. Республика ғўза уруғчилиги маркази
16. Чорвачиликда «Насл-хизмат» республика уюшмаси
17. Республика ўқув-услубий маркази
18. «Ўззооветтаъминотхизмат» республика бирлашмаси
II. Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар
1.Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази
2.Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси ва унинг бўлинмалари
3.Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси
4.Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси
5.Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси
6.Машина ва жиҳозларнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси
7. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази («Ўздавуруғназоратмарказ»)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 6-сон, 35-модда; )
9. «Элитанасл» ИИБ ҳузуридаги Республика чорвадорлар илғор тажриба мактаби
10. Ветеринария бош давлат бошқармаси ва унинг бўлинмалари
11. Республика меҳнат бўйича норматив-тадқиқот станцияси
12. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар сув хўжалигидан фойдаланиш ташкилотлари
13. «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси
14. «Ўзсувтаъмирфойдаланиш» республика бирлашмаси
15. Марказий технология ва диспетчерлик хизмати
16. Республика сув хўжалиги кенгаши (Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмита)
17. Сув хўжалигини мувофиқлаштириш давлатлараро комиссиясининг илмий-ахборот маркази
18. Республика боғбонлар мактаби
19. Тошкент Давлат аграр университети
20. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
21. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти
22. Андижон қишлоқ хўжалиги институти
23. Лицейлар
24. Тошкент Давлат аграр университети ҳузуридаги гимназия
25. САНИИРИ илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг намунавий
тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг намунавий
тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари аппарати ходимларининг чекланган сони
|
Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларининг номи |
Ҳаммаси |
Шу жумладан, маблағ билан таъминлаш манбалари бўйича | |
|
Бюджет маблағлари |
Хўжалик ҳисобидаги маблағлар | ||
|
Қорақалпоғистон Республикаси | |||
| 1.Тўрткўл | 24 | 7 | 17 |
| 2.Беруний | 25 | 8 | 17 |
| 3.Элликқалъа | 24 | 7 | 17 |
| 4.Амударё | 24 | 7 | 17 |
| 5.Хўжайли | 24 | 7 | 17 |
| 6.Шуманай | 24 | 7 | 17 |
| 7.Қанликўл | 24 | 7 | 17 |
| 8.Қўнғирот | 24 | 7 | 17 |
| 9.Мўйноқ | 16 | 6 | 10 |
| 10.Нукус | 20 | 8 | 12 |
| 11.Кегейли | 25 | 8 | 17 |
| 12.Бозатов | 16 | 7 | 9 |
| 13.Чимбой | 24 | 7 | 17 |
| 14.Қораўзак | 24 | 7 | 17 |
| 15.Тахтакўпир | 24 | 7 | 17 |
|
Жами: |
342 | 107 | 235 |
|
Андижон вилояти | |||
| 1.Андижон | 25 | 9 | 16 |
| 2.Асака | 21 | 8 | 13 |
| 3.Балиқчи | 24 | 9 | 15 |
| 4.Бўз | 17 | 5 | 12 |
| 5.Булақбоши | 17 | 6 | 11 |
| 6.Жалолқудуқ | 24 | 8 | 16 |
| 7.Избоскан | 24 | 9 | 15 |
| 8.Улуғнор | 24 | 9 | 15 |
| 9.Қўрғонтепа | 25 | 9 | 16 |
| 10.Мархамат | 22 | 8 | 14 |
| 11.Олтинкўл | 21 | 7 | 14 |
| 12.Пахтаобод | 21 | 8 | 13 |
| 13.Хўжаобод | 17 | 7 | 10 |
| 14.Шаҳрихон | 23 | 8 | 15 |
|
Жами: |
305 | 110 | 195 |
|
Бухоро вилояти | |||
| 1.Олот | 21 | 8 | 13 |
| 2.Бухоро | 25 | 8 | 17 |
| 3.Вобкент | 26 | 9 | 17 |
| 4.Ғиждувон | 25 | 9 | 16 |
| 5.Когон | 21 | 8 | 13 |
| 6.Қоракўл | 25 | 8 | 17 |
| 7.Қоровулбозор |
21 |
8 |
13 |
| 8.Пешку |
21 |
8 | 13 |
| 9.Ромитан |
25 |
8 | 17 |
| 10.Жондор |
25 |
9 | 16 |
| 11.Шофиркон |
25 |
9 |
16 |
|
Жами: |
260 |
92 | 168 |
|
Жиззах вилояти | |||
| 1.Арнасой | 18 | 7 | 11 |
| 2.Бахмал | 20 | 7 | 13 |
| 3.Ғаллаорол | 13 | 8 | 5 |
| 4.Жиззах | 17 | 6 | 11 |
| 5.Дўстлик | 17 | 6 | 11 |
| 6.Зомин | 17 | 6 | 11 |
| 7.Зарбдор | 17 | 6 | 11 |
| 8.Зафаробод | 17 | 5 | 12 |
| 9.Мирзачўл | 17 | 6 | 11 |
| 10.Пахтакор | 19 | 7 | 12 |
| 11.Фориш | 19 | 7 | 12 |
| 12.Янгиобод | 15 | 4 | 11 |
|
Жами: |
206 | 75 | 131 |
|
Қашқадарё вилояти | |||
| 1.Ғузор | 24 | 9 | 15 |
| 2.Қамаши | 24 | 9 | 15 |
| 3.Чироқчи | 24 | 9 | 15 |
| 4.Деҳқонобод | 22 | 8 | 14 |
| 5.Китоб | 24 | 9 | 15 |
| 6.Яккабоғ | 24 | 9 | 15 |
| 7.Шахрисабз | 24 | 9 | 15 |
| 8.Косон | 24 | 9 | 15 |
| 9.Муборак | 24 | 9 | 15 |
| 10.Қарши |
24 |
9 |
15 |
| 11.Касби | 24 | 9 |
15 |
| 12.У. Юсупов | 24 | 9 | 15 |
| 13.Нишон | 24 | 9 | 15 |
| 14.Бахористон | 23 | 9 | 15 |
|
Жами: |
333 | 124 | 209 |
|
Навоий вилояти | |||
| 1.Навоий | 12 | 8 | 4 |
| 2.Навбахор | 12 | 8 | 4 |
| 3.Конимех | 3 | 3 | |
| 4.Кизилтепа | 22 | 8 | 14 |
| 5.Хатирчи | 25 | 10 | 15 |
| 6.Нурота | 4 | 4 | |
|
Жами: |
78 | 41 | 37 |
|
Наманган вилояти | |||
| 1.Мингбулоқ | 25 | 8 | 17 |
| 2.Косонсой | 25 | 8 | 17 |
| 3.Наманган | 24 | 7 | 17 |
| 4.Норин | 24 | 7 | 17 |
| 5.Поп | 26 | 7 | 19 |
| 6.Тўрақўрғон | 24 | 7 | 17 |
| 7.Уйчи | 26 | 7 | 19 |
| 8.Учқўрғон |
24 |
7 |
17 |
| 9.Чортоқ | 20 |
7 |
13 |
| 10.Чуст | 24 | 7 | 17 |
| 11.Янгиқўрғон | 7 | 7 | |
|
Жами: |
249 | 79 | 170 |
|
Самарқанд вилояти | |||
| 1.Булунғур | 14 | 14 | |
| 2.Гузалкент | 27 | 9 | 18 |
| 3.Жомбой | 27 | 9 | 18 |
| 4.Иштихон | 26 | 8 | 18 |
| 5.Каттақўрғон | 27 | 9 | 18 |
| 6.Норпой | 28 | 9 | 19 |
| 7.Нуробод | 8 | 8 | |
| 8.Оқдарё | 26 | 9 | 17 |
| 9.Пастдарғом | 26 | 9 | 17 |
| 10.Пахтачи | 24 | 8 | 16 |
| 11.Пайариқ | 26 | 9 | 17 |
| 12.Самарқанд | 15 | 15 | |
| 13.Тойлоқ | 16 | 16 | |
| 14.Ургут | 29 | 9 | |
| 15.Челак | 24 | 8 | 20 |
| 16.Қўшрабод | 6 | 6 | 16 |
|
Жами: |
349 | 155 | 194 |
|
Сурхондарё вилояти | |||
| 1.Ангор | 21 | 7 | 14 |
| 2.Бандихон | 20 | 7 | 13 |
| 3.Бойсун | 20 | 7 | 13 |
| 4.Денов | 25 | 9 | 16 |
| 5.Жарқўрғон | 24 | 8 | 16 |
| 6.Қизириқ | 23 | 8 | 15 |
| 7.Қумқўрғон | 25 | 10 | 15 |
| 8.Музрабод | 24 | 9 | 15 |
| 9.Олтинсой | 21 | 7 | 14 |
| 10.Сариосиё | 21 | 7 | 14 |
| 11.Термиз | 21 | 7 | 14 |
| 12.Узун |
21 |
7 |
14 |
| 13.Шеробод | 24 | 9 | 15 |
| 14.Шўрчи | 21 | 7 | 14 |
|
Жами: |
311 | 109 | 202 |
|
Сирдарё вилояти | |||
| 1.Баёвут | 17 | 6 | 11 |
| 2.Гулистон | 19 | 7 | 12 |
| 3.Мирзаобод | 18 | 7 | 11 |
| 4.Мехнатобод | 16 | 6 | 10 |
| 5.Ш.Рашидов | 17 | 6 | 11 |
| 6.Оқолтин | 6 | 6 | |
| 7.Сайхунобод | 19 | 7 | 12 |
| 8.Сирдарё | 18 | 6 | 12 |
| 9.Хавост | 16 | 4 | 12 |
|
Жами: |
146 | 55 | 91 |
|
Тошкент вилояти | |||
| 1.Оққўрғон | 23 | 10 | 13 |
| 2.Охонгорон | 14 | 14 | |
| 3.Бекобод | 25 | 11 | 14 |
| 4.Бўка | 28 | 13 | 15 |
| 5.Бўстонлиқ | 14 | 14 | |
| 6.Зангиота | 15 | 15 | |
| 7.Қибрай | 15 | 15 | |
| 8.Қўйичирчиқ | 24 | 10 | 14 |
| 9.Паркент | 15 | 15 | |
| 10.Пскент | 21 | 10 | 11 |
| 11.Тошкент | 14 | 14 | |
| 12.Ўртачирчиқ | 26 | 9 | 17 |
| 13.Юқоричирчиқ | 23 | 9 | 14 |
| 14.Чиноз | 21 | 9 | 12 |
| 15.Янгийўл | 22 | 10 | 12 |
|
Жами: |
300 | 178 | 122 |
|
Фарғона вилояти | |||
| 1.Бешариқ | 23 | 8 | 15 |
| 2.Бувайдо | 21 | 8 | 13 |
| 3.Боғдод | 23 | 8 | 15 |
| 4.Данғара | 22 | 8 | 14 |
| 5.Ёзёвон | 22 | 8 | 14 |
| 6.Қува | 23 | 9 | 14 |
| 7.Қувасой | 7 | 7 | |
| 8.Олтиариқ | 23 | 8 | 15 |
| 9.Охунбобаев | 24 | 14 | 10 |
| 10.Риштон | 23 | 10 | 13 |
| 11.Тошлоқ | 23 | 9 | 14 |
| 12.Сўх | 8 | 8 | |
| 13.Ўзбекистон | 21 | 8 | 13 |
| 14.Учкўприк | 21 | 7 | 14 |
| 15.Фарғона | 22 | 9 | 13 |
| 16.Фурқат | 19 | 6 | 13 |
|
Жами: |
325 | 135 | 190 |
|
Хоразм вилояти | |||
| 1.Бағот | 24 | 8 | 16 |
| 2.Гурлан | 24 | 8 | 16 |
| 3.Қўшкўпир | 24 | 8 | 16 |
| 4.Урганч | 24 | 8 | 16 |
| 5.Хазорасп | 21 | 7 | 14 |
| 6.Хонқа | 24 | 8 | 16 |
| 7.Хива | 21 | 7 | 14 |
| 8.Шовот | 24 | 8 | 16 |
| 9.Янгиариқ | 21 | 7 | 14 |
| 10.Янгибозор | 24 | 8 | 16 |
| 11.Питнак | 7 | 2 | 5 |
|
Жами: |
238 | 79 | 159 |
|
Республика бўйича ҳаммаси |
3442 | 1339 | 2103 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг
тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бошқарув аппарати тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 11-сон, 33-модда) 2-бандининг учинчи хатбоши, 8 ва 18-бандлари.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари» ҳақида 1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари» ҳақида 1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1997 йил 4 ноябрдаги 502-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 4 майдаги 215-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 20 мартдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 13-модда) 2-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек мазкур қарорга 3-илова.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 20 мартдаги 98-сон қарорига 1-иловага қўшимчалар киритиш ҳақида» 2000 йил 16 майдаги 191-сон қарори.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 1-2-сон, 4-модда; 6-сон, 35-модда; 2003 й., 12-сон, 98-модда; 17-18-сон, 156-модда; 2004 й., 15-сон, 179-модда; 2017 й., 30-сон, 734-модда)