Ҳужжат кучини йўқотган 25.09.2019 01.12.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2736
ONLINE TRANSLATE
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг қарори, 01.12.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2736
Дата вступления в силу
09.12.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 25.09.2019
Ҳужжат 04.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 1 декабрда 2736-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 25 сентябрдаги 428-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2736-3, 25.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги, «Электр энергетикаси тўғрисида»ги ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2015 йил 30 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг бош директори А. ҚУРБОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2015 йил 30 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
к-8-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2015 йил 30 октябрдаги 6, к-8-сонли қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги ва «Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборларини (бундан буён матнда ҳисобга олиш прибори деб юритилади) қиёслашдан ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 12 июндаги, 7 ва К-13-сонли қарори (рўйхат рақами 2736-2, 03.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 10/18/2736-2/1447-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маиший истеъмолчи (истеъмолчи) — ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (бош ишончнома асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси номидан шартнома тузувчи электр таъминоти корхонаси) билан электр таъминоти шартномасини тузган ва электр энергиясидан маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси — вилоят, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр таъминоти шартномаси асосида истеъмолчиларга электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электр таъминоти корхонаси — ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг туман, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр энергиясини тақсимлаш ва сотишни амалга оширувчи бўлинмаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қиёслашдан ўтказиш ишлари — электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ечиб олиш (демонтаж қилиш), уни қиёслашдан ўтказиш, қиёслашдан ўтган ҳисобга олиш приборини истеъмолчига етказиб бериш, ҳисобга олиш приборини жойига ўрнатиш (монтаж қилиш) бўйича бажариладиган ишлар (хизматлар) мажмуи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган ҳисобга олиш приборлари белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган ҳисобга олиш приборлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даврий қиёслашдан — ҳисобга олиш приборларини қиёслашлараро интервал муддати тугаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
навбатдан ташқари қиёслашдан — ҳисобга олиш приборларининг қиёслашдан ўтказилганлигини тасдиқловчи пломбаси шикастланганда ёки қайта созлаш ишларини ўтказиш зарурати вужудга келганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эксперт қиёслашдан — ҳисобга олиш приборларининг созлиги ёки уларнинг қўллашга яроқлилиги, метрологик тавсифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ҳисобга олиш приборларининг қиёслашлараро интервал муддати тўрт йилни ташкил қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида ўрнатиладиган ҳисобга олиш приборларининг қиёслашдан ўтказилиши «Ўзстандарт» агентлиги томонидан хар 10 йилда амалга оширилади.
(4-банд Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 12 июндаги, 7 ва К-13-сонли қарорига (рўйхат рақами 2736-2, 03.07.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 10/18/2736-2/1447-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Электр таъминоти корхонаси ўзининг маълумотлар базаси орқали ҳар бир ҳисобга олиш приборининг қиёслашлараро интервал муддати ўтишини кузатиб боради ва даврий қиёслашдан ўтказишнинг ўз вақтида амалга оширилиши учун жавобгар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ҳисобга олиш приборини навбатдаги қиёслашдан ўтказиш электр таъминоти корхонаси ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Бюро деб юритилади) ташаббуси билан ўтказилганда, қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади, мазкур Низомнинг 34-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(6-банд Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 12 июндаги, 7 ва К-13-сонли қарори (рўйхат рақами 2736-2, 03.07.2018 й.) тахририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 10/18/2736-2/1447-сон).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ҳисобга олиш прибори эксперт текширувидан терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирув, тергов, прокуратура органлари ёхуд суднинг қарорига (ажримига), асосан ўтказилиши мумкин.
(7-банд Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2017 йил 8 ноябрдаги 6, к-4-сонли қарори (рўйхат рақами 2736-1 16.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2736-1/0272-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш ишларини ташкил қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш ишлари электр таъминоти корхонаси томонидан ташкил этилади. Бунда келгуси йил учун ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш ишлари бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилади ва ҳар йили 20 декабрга қадар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ҳисобга олиш приборининг қиёслашлараро интервал муддати тугашидан камида бир ой олдин электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчига имзо қўйдирган ҳолда хабарнома тақдим этилади. Хабарнома икки нусхада тузилади. Унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади, истеъмолчи томонидан имзоланган иккинчи нусхаси эса, электр таъминоти корхонасида қолдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Хабарномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисобга олиш приборининг қиёслашлараро интервал муддати тугайдиган вақт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(учинчи хатбоши Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 12 июндаги, 7 ва К-13-сонли қарорига (рўйхат рақами 2736-2, 03.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 10/18/2736-2/1447-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисобга олиш приборини ечиб олиш учун электр таъминоти корхонаси ходими борадиган кун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(тўртинчи хатбоши Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 12 июндаги, 7 ва К-13-сонли қарорига (рўйхат рақами 2736-2, 03.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 10/18/2736-2/1447-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа зарур маълумотлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(11-банд Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 12 июндаги, 7 ва К-13-сонли қарорига (рўйхат рақами 2736-2, 03.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 10/18/2736-2/1447-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Хабарномани келтирган шахс истеъмолчини яшаш жойида топмаса, хабарнома у билан бирга яшайдиган катта ёшдаги оила аъзоларининг бирига ёки у билан бир хонадонда истиқомат қилувчи вояга етган шахсга, улар ҳам бўлмаса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига топширилади. Бундай ҳолларда хабарномани қабул қилиб олган шахс унинг иккинчи нусхасида ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини, шунингдек хабарнома юборилган истеъмолчининг кими эканлигини (эри ёки хотини, отаси, онаси, ўғли, қизи ва ҳоказо) кўрсатиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хабарномани қабул қилиб олган шахс уни имконият бўлиши билан дарҳол истеъмолчига топшириши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Истеъмолчи вақтинча бирор жойга кетган бўлса, хабарномани келтирган шахс унинг иккинчи нусхасига истеъмолчи қаерга кетганлиги ва қачон келиши кутилаётганлиги тўғрисида ёзиб қўяди. Бу маълумотлар тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тасдиқланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(14-банд Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 12 июндаги, 7 ва К-13-сонли қарорига (рўйхат рақами 2736-2, 03.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 10/18/2736-2/1447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(15-банд Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 12 июндаги, 7 ва К-13-сонли қарорига (рўйхат рақами 2736-2, 03.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 10/18/2736-2/1447-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ечиб олиш (демонтаж қилиш), қиёслашдан ўтган ҳисобга олиш приборини истеъмолчига етказиб бериш, ҳисобга олиш приборини жойига ўрнатиш (монтаж қилиш) электр таъминоти корхонасининг штатдаги электротехник ходими (бундан буён матнда ваколатли ходим деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қиёслашдан ўтказиш ишлари ҳисобга олиш прибори ечиб олингандан сўнг 15 кун ичида якунланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 12 июндаги, 7 ва К-13-сонли қарорига (рўйхат рақами 2736-2, 03.07.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 10/18/2736-2/1447-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли ходим соат 8.00 дан 20.00 гача истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ечиб олиш ва ўрнатиш учун келиш ҳуқуқига эга. Бунда ваколатли ходим ўз хизмат гувоҳномасини истеъмолчига кўрсатиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ҳисобга олиш приборини ечиб олишда ваколатли ходим ва Бюро вакили истеъмолчи иштирокида ҳисобга олиш прибори ва ўрнатилган пломбаларнинг бутлигини текшириб, ҳисобга олиш прибори ечиб олинганлиги ҳақида тўрт нусхада далолатнома тузади. Бунда далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига берилади, иккинчи ва учинчи нусхалари электр таъминоти корхонасида ва Бюрода қолади ҳамда тўртинчи нусхаси давлат метрология хизмати органига тақдим этилади.
(19-банд Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 12 июндаги, 7 ва К-13-сонли қарори (рўйхат рақами 2736-2, 03.07.2018 й.) тахририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 10/18/2736-2/1447-сон).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Электр таъминоти корхонасида қиёслашдан ўтказилган ҳисобга олиш приборларининг алмаштириш фонди мавжуд бўлганда, истеъмолчининг ҳисобга олиш прибори ечиб олингандан сўнг, унинг ўрнига алмаштириш фондидан белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган ҳисобга олиш прибори ўрнатилади ҳамда белгиланган тартибда сертификат расмийлаштириб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Электр таъминоти корхонасининг алмаштириш фонди мавжуд бўлмаганда, ҳисобга олиш прибори ечиб олинганидан сўнг, ваколатли ходим қиёслашдан ўтказиш ишлари давом этадиган даврга истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоқларига тўғридан-тўғри, ҳисобга олиш приборисиз улаб қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Истеъмолчи ҳисобга олиш приборисиз электр тармоқларига тўғридан-тўғри уланган тақдирда, фойдаланилган электр энергияси учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тўлов амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун давлат метрология хизмати органига топшириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ваколатли ходим ҳисобга олиш приборини, у ечиб олингандан сўнг уч иш куни ичида давлат метрология хизмати органига унинг ечиб олинганлиги ҳақидаги далолатнома билан биргаликда тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисобга олиш приборида ишлаб чиқарувчининг товар белгиси, ҳисобга олиш приборининг тури ва завод рақами аниқ бўлмаса ёки у шикастланган ҳолатда бўлса, давлат метрология хизмати органи уни қиёслашдан ўтказиш учун қабул қилишни рад этишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисобга олиш приборини қабул қилиб олган давлат метрология хизмати органи ходими унинг қабул қилганлигини тегишли журналда қайд этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ҳисобга олиш приборини қиёслашдан ўтказиш учун қабул қилиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва давлат метрология хизмати органи ходими ҳамда ваколатли ходим томонидан имзоланади. Бунда далолатноманинг бир нусхаси ваколатли ходимга берилади, иккинчиси эса, давлат метрология хизмати органида қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ҳисобга олиш прибори қиёслашдан ўтказиш учун қабул қилинганда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан давлат метрология хизмати органи ўртасида ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш бўйича шартнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш ва таъмирлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Давлат метрология хизмати органи томонидан ҳисобга олиш прибори уч иш куни ичида қиёслашдан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қиёслашдан ўтказиш натижаларига кўра ҳисобга олиш прибори ишлатишга яроқли деб топилган тақдирда, давлат метрология хизмати органи ходими ҳисобга олиш прибори қиёслашдан ўтказилганлигини тасдиқловчи сертификат расмийлаштиради ҳамда ваколатли ходимга топширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Ҳисобга олиш приборининг ҳисоблаш механизми ва ростлаш элементларига рухсатсиз аралашувларнинг олдини олиш мақсадида ҳисобга олиш приборининг кожухлари маҳкамланган жой давлат метрология хизмати органи томонидан пломбаланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Қиёслашдан ўтказиш натижаларига кўра ҳисобга олиш прибори кейинчалик фойдаланишга яроқсиз деб топилган тақдирда, давлат метрология хизмати органи ходими ваколатли ходимга ҳисобга олиш прибори фойдаланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома беради. Хабарномада ҳисобга олиш приборининг яроқсиз ҳолга келиш сабаблари, шунингдек ҳисобга олиш приборини таъмирлаш мумкинлиги ёки уни таъмирлаш имкони мавжуд эмаслиги кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Давлат метрология хизмати органи ходими томонидан берилган хабарномага асосан ҳисобга олиш приборини таъмирлаш мумкин бўлса, ваколатли ходим истеъмолчини бу ҳақда хабардор қилади ва уни шартнома асосида таъмирлаш ташкилотига топширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ҳисобга олиш прибори таъмирлангандан сўнг, у таъмирлаганлиги ҳақида икки нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси ваколатли ходимга берилади, иккинчи нусхаси эса, таъмирлаш ташкилотида қолдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ҳисобга олиш прибори таъмирлангандан сўнг, у ваколатли ходим томонидан қиёслашдан ўтказиш учун давлат метрология хизмати органига топширилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Ҳисобга олиш приборини қайта қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, давлат метрология хизмати органи ходими шу куннинг ўзида ҳисобга олиш приборининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштириб, ҳисобга олиш приборининг кожухлари маҳкамланган жойини пломбалайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Ҳисобга олиш прибори қайта қиёслашдан ўтказилганда ҳам фойдаланишга яроқсиз деб топилган ҳолларда, электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситаларининг давлат реестрига киритилган ва Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан бирга ишлай оладиган бошқа ҳисобга олиш прибори ўрнатиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларида назарда тутилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборини бузиш ҳолатлари истеъмолчининг айби билан содир этилганда, ҳисобга олиш приборини алмаштириш, қиёслашдан ўтказиш, таъмирлаш, ўрнатиш харажатлари ва кўрсатилган хизматлар ҳақи истеъмолчи томонидан тўланади.
(34-банд Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 12 июндаги, 7 ва К-13-сонли қарори (рўйхат рақами 2736-2, 03.07.2018 й.) тахририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 10/18/2736-2/1447-сон).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Ҳисобга олиш приборини эксперт қиёслашдан ўтказишда манфаатдор шахслар ёки уларнинг вакиллари бевосита иштирок этишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Қиёслашдан ўтказилган ҳисобга олиш приборини жойига ўрнатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Ваколатли ходим томонидан қиёслашдан ўтказилган ҳисобга олиш прибори Бюро ходими иштирокида ўрнатилиб, приборнинг клеммник қопқоғи (схемаси) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва Бюронинг белгиланган намунадаги пломбалари билан пломбалангандан сўнг, истеъмолчига ҳисобга олиш приборининг қиёслашдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатнинг асл нусхасини беради.
(36-банд Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 12 июндаги, 7 ва К-13-сонли қарори (рўйхат рақами 2736-2, 03.07.2018 й.) тахририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 10/18/2736-2/1447-сон).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Ҳисобга олиш прибори ўрнатилиб пломбалангандан сўнг, бу ҳақида уч нусхада далолатнома тузилади. Далолатномада ҳисобга олиш приборининг тури, завод рақами, ишлаб чиқарувчининг товар белгиси ва унинг ўрнатилган вақтдаги кўрсаткичлари ҳамда бошқа зарур маълумотлар қайд этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Далолатнома ваколатли ходим ва Бюро вакили ҳамда истеъмолчи томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига берилади, иккинчи ва учинчи нусхалари эса, электр таъминоти корхонасида ва Бюрода сақланади.
(37-банд Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 12 июндаги, 7 ва К-13-сонли қарори (рўйхат рақами 2736-2, 03.07.2018 й.) тахририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 10/18/2736-2/1447-сон).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Қиёслашдан ўтказиш ишларини бажаришда юзага келган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2015 йил 29 октябрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекэнерго» АЖ Бошқаруви раиси И. БАСИДОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2015 йил 14 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 48-сон, 610-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2736-1/0272-сон; 04.07.2018 й., 10/18/2736-2/1447-сон)