Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 29 март,
147-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорида:
4-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;
9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар хизмати мақомини ўзгартириш тўғрисида» 2000 йил 3 августдаги 303-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 23 октябрдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 62-модда) 5-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги 112-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 23-сон, 210-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 13-сон, 149-модда; 2006 й., 23-сон, 210-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)