Ҳужжат кучини йўқотган 22.08.2022 19.03.1999 йилдаги 125-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.03.1999 йилдаги 125-сон
Дата вступления в силу
19.03.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.08.2022
Ҳужжат 22.05.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БИЛАН УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДО ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товар айланишини ҳисобга олишни тартибга солиш ва нақд пулнинг банк муассасаларига тушишини таъминлаш, эмиссияни қисқартириш ва нақд пулнинг банкдан ташқари муомалада бўлишига қарши курашни кучайтириш, шунингдек истеъмол товарларига чакана нархларнинг асоссиз равишда ўсишини тўхтатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қapop қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, тижорат банкларига улар савдо корхоналари ва ташкилотлари рўйхатдан ўтказилиши ва уларнинг счётларини очилишини зарур даражада назорат қилмаётганлиги, натижада чакана нархларни сунъий равишда кўтараётган савдо-воситачилик тузилмалари ташкил этилаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан товарларни нақдинасиз ҳисоб-китоб бўйича фақат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахсларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли рухсат берувчи гувоҳномаларга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга (кичик туркумлар билан);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус истеъмолчиларга, давлат таъминотидаги муассасаларга, давлат таъминотидаги муассасаларни таъминловчи ихтисослаштирилган савдо фирмаларига ҳамда улардан ўз ишлаб чиқариш фаолияти учун фойдаланувчи корхоналарга улгуржи сотилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарларни ўз фирма дўконлари орқали фақат белгиланган намуналардаги назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда чакана сотишлари мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол бозори комплекси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Адлия вазирлиги билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларни майда улгуржи сотиш тартиби ва нормативларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
улгуржи бозорларда юридик шахслар ва якка тартибда савдо фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан товарларни улгуржи ва майда улгуржи сотиш тартибини, бунда товарларни майда улгуржи сотиш билан якка тартибда шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш, уларга солиқ солиш, улгуржи ва майда улгуржи операциялардан олинадиган тушумни ҳисобга олиш ва топшириш хусусиятларини назарда тутган ҳолда, икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чакана ва улгуржи савдо бозорларини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари йўналишлари бўйича ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ҳамма жойда касса аппаратлари ўрнатишни ва улардан фойдаланишни назарда тутган ҳолда улгуржи буюм бозорларида товарларни улгуржи ва майда улгуржи сотиш билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг товарлари айланишини ҳисобга олиш учун шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли тижорат банклари билан биргаликда улгуржи бозорларда товарларни улгуржи ва майда улгуржи сотишдан юридик ва жисмоний шахслар томонидан олинадиган нақд пул тушумини қабул қилиш пунктлари ташкил этиш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорда кўрсатилган чора-тадбирларга риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик Давлат солиқ қўмитаси ва ҳудудий солиқ органларининг биринчи раҳбарларига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.З. Усмонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1999 йил 19 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
125-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 3-сон, 14-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 187-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда; 2011 й., 17-сон, 170-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/201/2731-сон, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)