29.10.2010 йилдаги 104-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 29.10.2010 йилдаги 104-II-сон
Дата вступления в силу
29.10.2010
Ҳужжат 29.10.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги 624-I-сонли қарорининг ижро этилиши ҳақида»ги 709-I-сонли қарорини бажаришнинг бориши тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов томонидан 2009 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2010 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида қўйилган дастурий вазифалар изчиллик билан амалга оширилиши, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози салбий оқибатларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури тизимли равишда рўёбга чиқарилиши 2010 йилнинг январь — сентябрь ойларида мамлакатнинг янада илгарилаб ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, аҳоли турмуш даражаси ва сифати барқарор ошиб боришини таъминлаш имконини берди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу йилнинг 9 ойида макроиқтисодий мувозанатлилик, иқтисодиётнинг барқарор юқори суръатлар билан ўсиши таъминланди. Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 8,3 фоизни ташкил этди, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмлари 8,3 фоизга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 12 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 7,8 фоизга, қурилиш ишлари 9,0 фоизга, чакана товар айланмаси 12,2 фоизга, хизматлар кўрсатиш 11,2 фоизга кўпайди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ошмади. Маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари 1,4 баробарга ўсди. Маҳаллийлаштирилган маҳсулотнинг саноат ишлаб чиқариши умумий ҳажмидаги улуши ўтган йилнинг шу давридаги 14,9 фоиз ўрнига 17,6 фоизни ташкил этди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни жадаллаштириш бўйича фаол инвестиция сиёсати ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмлари 8,1 фоизга, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар 15,1 фоизга ўсишини таъминлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
867 та ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди, 190 та инвестиция лойиҳасини рўёбга чиқариш тугалланди. Маҳаллий экспортчиларни қўллаб-қувватлаш, экспортни диверсификация қилиш ва янги ташқи бозорларни ўзлаштириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар маҳсулот экспорт қилиш ҳажмини 10,9 фоизга кўпайтириш ва ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдосини таъминлаш имконини берди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестиция дастури прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши мамлакатнинг барча минтақаларида таъминланди. Шунингдек, минтақаларга бўйсунувчи корхоналарнинг экспорт бўйича прогноз кўрсаткичлари барча минтақаларда бажарилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқда уй-жой қурилишини кенгайтириш дастури доирасида «Қишлоқ қурилиш банк» очиқ акциядорлик-тижорат банки маблағлари ҳисобидан қишлоқ турар жой массивларида намунавий лойиҳалар бўйича 3597 та уй ва 85 та ижтимоий инфратузилма объектлари қурилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози салбий оқибатларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича эришилган натижалар иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлаш борасида фаол ва аниқ мақсадли сиёсат олиб борилаётганлигининг самараси бўлди. Пухта ўйлаб амалга оширилаётган макроиқтисодий сиёсат, банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш, иқтисодиётни ва унинг стратегик тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш дастурини рўёбга чиқариш Ўзбекистоннинг дунёдаги саноқли мамлакатлар қаторида барқарор юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришишига ҳамда аҳолининг реал даромадлари ошишига имкон берди. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози салбий оқибатларини камайтиришга қаратилган Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури муваффақиятли рўёбга чиқарилишига иқтисодий ислоҳотларни қонунчилик йўли билан таъминлаш, ўзгартишларнинг зарур ҳуқуқий базасини яратиш ҳам ёрдам берди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон қўлга киритган ютуқлар мамлакатимиз Президенти И. Каримов раҳбарлигида ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг тўғрилигини тасдиқламоқда ва халқаро экспертлар гуруҳи томонидан кенг кўламда эътироф этилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини рўёбга чиқаришда маҳаллий ҳокимият органлари, шу жумладан барча даражалардаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари зиммасига масъулиятли вазифалар юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2010 йил 26 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисидаги ва 2010 йил 27 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш — устувор мақсадимиздир» номли маърузаларида таъкидланганидек, маҳаллий ҳокимият вакиллик органларининг фаолиятини, қонунлар қандай ижро этилаётганлиги, Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури қандай рўёбга чиқарилаётганлиги устидан парламент назоратининг шаклларини такомиллаштириш энг муҳим вазифалардан биридир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрганиш шуни кўрсатдики, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси (бундан буён матнда Сенат комиссияси деб юритилади), қўмиталари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги 624-I-сонли қарорининг ижро этилиши ҳақида»ги 709-I-сонли қарорида (бундан буён матнда Сенат қарори деб юритилади) баён этилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш борасида муайян ишлар олиб борилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурининг иқтисодий тадбирларини рўёбга чиқариш бўйича белгиланган чораларнинг бажарилишини таъминламоқда. Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурининг қоидаларига мувофиқ, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларини бартараф этишга, минтақаларнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга, маҳаллий ҳокимият вакиллик органларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларининг, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва яқиндан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сенат комиссиясининг фаолияти самарали ва реал натижаларга эришиш мақсадида маҳаллий ҳокимият вакиллик органларини ижтимоий аҳамиятга молик энг долзарб муаммоларни ҳал қилишга жалб этишга қаратилган. Жойларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатлари орасидан Сенат комиссияси фаолиятига ёрдам берувчи ишчи гуруҳлар тузилган. Ҳамма жойда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари раҳбарлари учун фаолиятни ташкил этиш ҳамда белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш масалалари бўйича семинарлар ўтказилмоқда. «Халқ сўзи», «Народное слово» газеталари ва бошқа оммавий ахборот воситаларида «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида» деган рукн очилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳлил шуни кўрсатдики, Сенат қарорида қайд этилган халқ депутатлари Наманган ва Тошкент вилоят Кенгашлари фаолиятидаги Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини рўёбга чиқариш борасидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан муайян чора-тадбирлар амалга оширилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатнинг бир қатор минтақаларида Сенат қарорининг ижро этилишини таъминлаш бўйича аниқ мақсадли иш олиб борилган. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг ҳамда улар доимий комиссияларининг фаолиятини жонлантириш бўйича чоралар ишлаб чиқилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йилнинг ҳар чорагида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларида ва уларнинг доимий комиссиялари мажлисларида маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисоботлари, шунингдек халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини рўёбга чиқаришдаги иштироки ҳақидаги ҳисоботларини эшитиб бориш амалиётга жорий этилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида барча даражалардаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг, улар доимий комиссияларининг фаолиятини жонлантиришга, маҳаллий давлат бошқаруви органларининг инқирозга қарши чораларнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш учун масъул бўлган раҳбарларининг жавобгарлигини оширишда депутатлар корпусининг ролини кучайтиришга, ижро этувчи ҳокимият органлари устидан назоратни такомиллаштиришга қаратилган аниқ чоралар амалга оширилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сенат қарори қабул қилинганидан кейин халқ депутатлари Андижон, Наманган, Фарғона ва Қашқадарё вилоят ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашларининг депутатларига нисбатан талабчанлик муайян даражада ошган, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлиги фаоллашган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, айрим халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва улар доимий комиссиялари фаолиятида Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини рўёбга чиқариш ҳамда Сенат қарорини бажариш борасида ҳамон жиддий камчиликлар учраб турибди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, айрим халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари (Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан ташқари) Сенат қарорини бажариш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида Сенатга ҳар чоракда ахборот тақдим этмаётирлар. Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши (О. Ашурматов) томонидан Сенат қарорини бажариш юзасидан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида олиб борилаётган ишлар ҳақида Сенатга тўлиқ ахборот тақдим этилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айрим халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг раислари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг имкониятларидан ҳозиргача етарлича фойдаланмаётирлар, маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари иши суст ташкил этилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиззах (С. Исмоилов) ва Сирдарё (О. Ашурматов) вилоятларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари инқирозга қарши ҳудудий дастурлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари ва улар доимий комиссиялари қарорларининг ижро этилиши ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан назорат олиб бормаган. Халқ депутатлари Арнасой (Ф. Салоҳиддинов), Дўстлик (С. Шералиев), Жиззах (М. Холбўтаев), Зарбдор (Э. Ғайбуллаев), Зафаробод (А. Алиқулов) Мирзачўл (М. Бобобеков), Ғаллаорол (И. Эшонқулов) туман Кенгашлари, шунингдек халқ депутатлари Мирзаобод (А. Ҳидиров), Сардоба (Б. Маманов) Сайхунобод (А. Турдибоев), Ховос (Х. Чинибеков) туман Кенгашлари ҳамда халқ депутатлари Гулистон (Н. Сулаймонов), Янгиер (О. Акбаров) шаҳар Кенгашларининг Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини рўёбга чиқариш борасидаги фаолиятида ҳанузгача жиддий камчиликлар мавжуд.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айрим халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларини ва доимий комиссияларнинг мажлисларини тайёрлаш чоғида ишларнинг аҳволи чуқур таҳлил қилинмаётир, айрим ҳолларда қарорлар юзаки, расмиятчилик руҳида қабул қилинган. Ушбу халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларида инқирозга қарши чораларнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини ижро этишнинг бориши мунтазам кўриб чиқилмаётир, маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг мазкур масала юзасидан ҳисоботларини эшитиш ўз вақтида амалга оширилмаётир. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатлари вужудга келаётган масалаларни ва ўз минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг конкрет вазифаларини ҳал қилишда ташаббус кўрсатмаётирлар, маҳаллий ижро этувчи органлар фаолиятини назорат қилишнинг депутат сўрови каби шаклидан деярли фойдаланмаётирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги 624-I-сонли қарорининг ижро этилиши ҳақида»ги 709-I-сонли қарорини бажаришнинг бориши тўғрисидаги ахборотини тинглаб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги 624-I-сонли қарорининг ижро этилиши ҳақида»ги 709-I-сонли қарорини бажаришнинг бориши тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Халқ депутатлари Наманган (Б. Юсупов) ва Тошкент (Р. Холматов) вилоят Кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги 624-I-сонли қарорининг ижро этилиши ҳақида»ги 709-I-сонли қарорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан муайян ишлар олиб борилганлиги қайд этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қорақалпоғистон Республикасида (М. Ерниязов), Бухоро (С. Хусенов) ва Сурхондарё (Т. Джураев) вилоятларида халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг, улар доимий комиссияларининг фаолиятини жонлантириш, маҳаллий давлат бошқаруви органларининг инқирозга қарши чораларнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш учун масъул бўлган раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини оширишда депутатлар корпусининг ролини кучайтириш, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан назоратни такомиллаштириш бўйича ижобий чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги қайд этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Халқ депутатлари Жиззах (С. Исмаилов) ва Сирдарё (О. Ашурматов) вилоят Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги 624-I-сонли қарорининг ижро этилиши ҳақида»ги 709-I-сонли қарорини бажариш юзасидан олиб бораётган ишлари қониқарли эмаслиги кўрсатиб ўтилсин. Уларга мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича кескин чораларни назарда тутиш топширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси ахборотида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг раислари — вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларига улар минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш ва энг долзарб муаммоларни ҳал қилиш юзасидан ўз вақтида комплекс чоралар кўрилиши, шунингдек Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури доирасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Сенат ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг таъминланиши учун шахсан масъул эканликлари алоҳида кўрсатиб ўтилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов томонидан 2009 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2010 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида белгилаб берилган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор йўналишлари рўёбга чиқарилишининг боришини, шу жумладан жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури ҳамда қабул қилинган тармоқ ва минтақавий дастурларнинг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш бўйича комплекс чоралар ишлаб чиқсин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунлар ва инқирозга қарши тармоқ давлат дастурлари ҳамда минтақавий дастурлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва улар доимий комиссиялари қарорларининг сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши устидан депутатлик назорати чораларининг таъсирчанлигини кучайтиришга алоҳида эътибор берсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг соҳалар бўйича қўмиталари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг доимий комиссиялари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини рўёбга чиқаришнинг бориши ва самарадорлигини назорат қилиш ваколатлари бу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда мунтазам амалга оширилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури доирасида қабул қилинган қарорлар ва ҳужжатларнинг ҳар бир бандини рўёбга чиқариш борасидаги ишларнинг аҳволини таҳлил этиш, мониторинг қилиш сифатини оширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
минтақаларда ишлаб чиқариш секторини модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлайдиган, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган янги ихчам корхоналар барпо этиш, корхоналарнинг энергия ва ресурслар бўйича самарадорлигини рағбатлантириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда уни модернизация йўналишидаги дастурларни рўёбга чиқаришга жалб этиш ва бошқа масалалар доимий комиссиялар мажлисларида кўриб борилишини, зарур ҳолларда тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиясига кўриб чиқиш учун киритилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инқирозга қарши ишчи гуруҳлар фаолияти доирасида инқирозга қарши чораларни рўёбга чиқариш, шу жумладан бандликка кўмаклашиш бўйича минтақавий дастурларни амалга ошириш мақсадида кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш бўйича аниқ йўналтирилган ишлар рўёбга чиқарилишини фаоллаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчи корхоналарни ривожлантиришга ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлашда, 2010 йилга мўлжалланган инвестиция, ишлаб чиқариш ва экспорт дастурлари тўла-тўкис ижро этилишини таъминлаш, экспорт қилувчи корхоналар маркетинг хизматлари ишини фаоллаштириш, инвестициявий жозибадорликни яхшилаш, шунингдек қишлоқ жойларда янги ташкил этилаётган ишлаб чиқаришларни самарали жойлаштириш мақсадида мамлакат минтақаларида зарур инфратузилмани яратиш бўйича комплекс чоралар ишлаб чиқиш йўли билан экспорт номенклатураси ва географиясини кенгайтириш учун қўшимча захиралар ҳамда сотиш бозорларини аниқлаш масалаларини муҳокама қилишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари фаол қатнашишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
минтақаларнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини ўрганиш асосида муайян устувор йўналишларга амал қилиб, минтақавий инвестиция дастурларига киритиш учун қўшимча лойиҳалар юзасидан таклифлар билдирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари билан манзилли ишни кучайтирсин, ушбу лойиҳалар рўёбга чиқарилиши устидан доимий мониторинг олиб борилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини рўёбга чиқариш жараёнига маҳаллий ҳокимият вакиллик органларини мумкин қадар кўпроқ жалб этиш ва уларнинг ишини фаоллаштириш, депутатлик назорати чораларининг таъсирчанлигини кучайтириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раисларининг дастурни рўёбга чиқаришнинг бориши мунтазам ва доимий мониторинг қилиниши учун шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида, шунингдек иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги инқирозга қарши чоралар мажмуида назарда тутилган тадбирларнинг бир қисми узоқ муддатли хусусиятга эгалигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 31 мартдаги 30-II-сонли қарори билан тасдиқланган Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 — 2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури иловага мувофиқ 2.3 — 2.5-кичик бандлар билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ижро учун юборилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига 2011 йил 1 июлга қадар ва шундан кейин йилнинг ҳар олти ойида ахборот тақдим этсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси (С. Сафоев) зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2010 йил 29 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
104-II-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 29 октябрдаги 104-II-сонли қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги 624-I-сонли қарорининг ижро этилиши ҳақида»ги 709-I-сонли қарорининг 6-банди учинчи хатбошиси ижросини таъминлаш мақсадида Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга доир 2010 — 2014 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурига тавсия этилаётган қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р‎ Тадбирлар мақсади‎ Тадбирлар номи‎ Тадбирларни амалга ошириш шакли‎ Бажариш муддати‎ Масъул ижрочилар‎
2.‎‏ ‎‏

2.3. Инқирозга қарши ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалда рўёбга чиқарилиши учун масъул бўлган маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларида ва уларнинг соҳалар бўйича доимий комиссиялари мажлисларида тинглаш, шунингдек Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури доирасида қабул қилинган қарор ва ҳужжатларнинг ҳар бир алоҳида банди рўёбга чиқарилиши устидан Доимий равишда назоратни амалга ошириш‎

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг соҳалар бўйича доимий комиссиялари қарорлари‎

Доимий равишда‎

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг соҳалар бўйича доимий комиссиялари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, ишчи гуруҳлар‎

2.4. Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини рўёбга чиқаришда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг роли ва ўрни тўғрисида минтақавий ўқув семинарларини ўтказиш‎

Тасдиқланган дастурлар асосида‎

Доимий равишда‎

Сенат Комиссияси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, ишчи гуруҳлар‎

2.5. «Иқтисодиётни инновацион янгилаш ва ривожлантириш чора-тадбирларининг минтақавий жиҳатлари» мавзуида давра суҳбатлари ўтказиш‎

Тасдиқланган дастурлар асосида‎

Доимий равишда‎

Сенат Комиссияси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, ишчи гуруҳлар‎

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 10-сон, 399-модда)