«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;
2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда методик ёрдам кўрсатишни ва кўмаклашишни таъминласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
1. Ушбу идоравий экологик назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан уларга идоравий мансуб ташкилотларда идоравий экологик назоратни амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Идоравий экологик назоратни амалга ошириш тартиби «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом билан тартибга солинади.
3. Функцияларига табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни ташкил қилиш ва (ёки) мувофиқлаштириш, шунингдек ўзларига идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолияти атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариш ва оқизиш ҳамда чиқиндиларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлса, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида атроф муҳит ва табиий ресурслар ҳолати устидан идоравий экологик назоратни юритиш мажбурий ҳисобланади.
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари идоравий экологик назорат соҳасида идоравий мансуб ташкилотларда, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида қуйидагиларни амалга оширишлари шарт:
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва унга чек қўйиш;
атроф муҳитнинг ифлосланишига, ўзларига фойдаланишга берилган табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги мажбуриятлар бажарилишини, идоравий экологик дастурлар амалга оширилишини таъминлаш;
идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти натижасида атроф муҳитдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланилиши ва ўз ваколати доирасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни хабардор қилиш;
5. Юкланган мажбуриятларни амалга ошириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида:
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича ишлаб чиқариш тадбирлари режалари ва дастурлар ишлаб чиқилишини ҳамда бажарилишини мувофиқлаштиради;
идоравий мансуб ташкилотларда атроф муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши ва оқизилиши, атроф муҳит ва табиий ресурсларнинг ҳолати устидан узлуксиз кузатиш тизими яратилишига кўмаклашади ҳамда улар ишини назорат қилади;
идоравий мансуб ташкилотларда ишлаб чиқариш экологик назорати олиб борилишига методик ёрдам кўрсатади ва кўмаклашади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган, шунингдек идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигида айбдор бўлган ходимларни интизомий ва моддий жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширишлари мумкин.
атроф муҳит ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик.
Қуйидагилар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари номидан идоравий экологик назоратни амалга оширади:
идоравий экологик назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги ички идоравий ҳужжатларни тасдиқлайди;
идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назорати масалалари бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва тушунтиришлар беради;
идоравий мансуб ташкилотлар идоравий экологик хизмат ва (ёки) давлат ва хўжалик бошқаруви органининг идоравий экологик назоратни амалга ошираётган ходимлари ўртасидаги низоларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарор қабул қилади.
9. Давлат ва хўжалик бошқаруви органининг ходимлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органининг экологик хизмати фаолиятни меҳнат шартномаларига, лавозим йўриқномаларига ва бошқа идоравий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширадилар.
юридик ва жисмоний шахслар томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини, давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишини текшириш;
11. Идоравий экологик назорат атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олиш, атроф муҳит ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳолатини таҳлил этиш, баҳолаш ва прогноз қилиш йўли билан ҳам амалга оширилади.
12. Идоравий экологик назоратни амалга оширишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шакллардан ҳам фойдаланилиши мумкин.
13. Идоравий экологик назоратнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилмаган шакллари қўлланилишига йўл қўйилмайди.
14. Идоравий мансуб ташкилотлар томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, тадбирлар режалари ва дастурларнинг амалга оширилишини текшириш (кейинги ўринларда текшириш деб аталади) режали текшириш, режадан ташқари текшириш ва назорат тартибидаги текшириш шаклида амалга оширилади.
15. Текшириш текширилаётган ташкилотнинг тегишли иш вақтига тўғри келадиган вақт давомида амалга оширилади.
16. Текширилаётган ташкилотнинг ишлаб чиқариш бўлинмалари, цехлари, шунингдек хизматлари ва маъмуриятининг иш вақти режимлари текшириш ўтказиш вақтига тўғри келмаган ҳолларда ишлаб чиқариш бўлинмалари, цехлар, шунингдек хизматлар ва маъмуриятнинг иш вақти текширишни ўтказиш вақти деб ҳисобланади.
17. Текширишни амалга оширишнинг муддати ва даврийлиги давлат ва хўжалик бошқаруви органи раҳбари томонидан белгиланади.
давлат ва хўжалик бошқаруви органи раҳбари ёхуд унинг коллегиал бошқарув органи томонидан тасдиқланган текширишларни амалга оширишнинг йиллик ва (ёки) истиқболли режалари;
йиллик ва (ёки) истиқболли текшириш режаси асосида ва уни бажариш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органи раҳбари ёки унинг ўринбосарининг текшириш муддати, ижрочилар ва ўрганишга доир масалалар доираси кўрсатилган текширишнинг мақсади тўғрисида қабул қилган буйруғи (фармойиши).
19. Текшириш идоравий мансуб ташкилотлар томонидан табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги бузилган ҳолатларда юридик ва жисмоний шахслардан асосланган шикоятлар тушганда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тегишли қарорлари билан, шунингдек авария, фавқулодда вазиятлар ва рухсат этилмаган атроф муҳитни ифлослантириш хавфи юзага келган вазиятларда ҳам тайинланиши мумкин.
давлат идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назорати тартибида амалга оширилган охирги текшириш ҳужжатлари;
рухсатнома ва норматив ҳужжатлар (атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариш ва оқизиш ҳамда чиқиндиларни жойлаштиришни меъёрлаш бўйича материаллар, ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, кон ажратмаси далолатномалари, лицензиялар ва бошқалар);
текширилаётган объект ҳудудида бошқа табиатдан фойдаланувчиларнинг мавжудлиги ва фаолиятни амалга оширишнинг асослари, шунингдек улар томонидан тегишли фаолият бўйича шартнома шартларига риоя қилиниши;
давлат экологик назорат органлари кўрсатмаларининг бажарилиши ҳолати, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракат дастурлари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурлар ва ушбу ишлаб чиқариш объектига тегишли бўлган бошқа режалар ва тадбирлар, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш бўйича режалар ва тадбирлар амалга оширилиши;
табиатдан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳисобот маълумотларининг ишончлилиги;
табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек атроф муҳит ифлослантирилишини назорат қилиш ишларини ташкил этишнинг ҳолати;
оқова сувларни тозалаш объектларининг ва атмосферага чиқаришнинг, ифлослантирувчи моддалар атроф муҳитга чиқарилиши ва оқизилиши устидан назорат қилувчи асбоб-ускуналар, приборлар ва қурилмаларнинг ҳолати;
табиатдан фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳолати (ифлослантирувчи моддаларни чиқариш, оқизиш ҳамда ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларининг манбалари, таркиби, ҳажмлари ва бошқалар);
табиий ресурсларнинг, шу жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг қайта тикланиши ва уларнинг сифати;
21. Авариялар, фавқулодда вазиятлар юзага келганда ва улар хавф солганда, атроф муҳит рухсат берилмаган ҳолда ифлослантирилганда, табиий ресурслардан фойдаланиш бузилганда юридик ва жисмоний шахсларнинг шикоятлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тегишли қарорларига кўра уларнинг пайдо бўлиши сабаблари ва шарт-шароитлар билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилади.
22. Текширилаётган ташкилотнинг объектларида намуналар олиш табиий муҳитни ифлослантириш манбалари мавжуд бўлганда, чиқиндилар жойлаштирилганда амалга оширилади.
23. Атмосфера ҳавосига зарарли моддаларни чиқариш, оқова сувларни оқизиш манбаларидан, тупроқдан намуналар олиш ва улардаги зарарли моддалар миқдорини таҳлил қилиш давлат экологик назорати органларида қўлланиладиган методикалар бўйича амалга оширилади.
24. Ифлослантирувчи моддалар эмиссиясини баҳолаш олинган кўрсаткичларни белгиланган экологик нормативлар билан солиштириш орқали амалга оширилади.
атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги табиий объектлар, ифлослантириш манбалари, хавфли табиий-техноген жараёнлар бўйича, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фон мониторинги шаклида;
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ички идоравий ҳужжатларда белгиланган тартибда атроф муҳит ва табиий ресурслар ҳолати устидан ички идоравий мониторинг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, агар уларга идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариш ва оқизиш ҳамда чиқиндиларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлса, атроф муҳит ва табиий ресурслар ҳолати устидан ички идоравий экологик назоратни юритиш мажбурий ҳисобланади.
27. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари идоравий мансуб ташкилотларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг ўз вақтида олдини олиш, аниқлаш ва чек қўйиш, шунингдек атроф муҳитни ифлослантириш, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш мақсадида идоравий мансуб ташкилотларни назорат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
28. Идоравий мансуб ташкилотларни назорат қилиш уларнинг фаолияти билан тезкор танишиш имкониятини таъминловчи айланиб чиқиш, кўздан кечириш ва бошқа шаклларда амалга оширилади.
29. Назорат қилиш ички идоравий экологик назорат учун назарда тутилган тартибда амалга ошириладиган намуналарни олиш, фото ва видео тасвирлар ҳамда ҳужжатлаштиришнинг бошқа усуллари билан биргаликда олиб борилади.
30. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан назорат қилинганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамоатчилик экологик назоратининг инспекторлари жалб қилиниши мумкин.
31. Назорат қилишнинг муддати, даврийлиги ва бошқа шартлари ички идоравий ҳужжатлар билан белгиланади.
текширишни амалга оширишда қатнашган шахсларнинг, шунингдек назорат қилинадиган ташкилот вакилларининг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми;
табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмлари талаблари, давлат идоравий, ишлаб чиқариш экологик назорати органларининг кўрсатмалари ва тавсиялари, рухсат берувчи ва норматив ҳужжатлар бажарилмаслиги ёки бузилиши ҳолатлари, охирги календарь йил мобайнида тегишли соҳада лавозим мажбуриятлари бажарилмаслиги муносабати билан ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш, шунингдек ташкилотларнинг мансабдор шахсларини табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқни бузишлар учун маъмурий жавобгарликка тортиш ҳолатлари;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг аниқланган ҳолатлари бўйича чоралар кўриш учун таклифлар.
Далолатнома текширишни амалга оширишда қатнашаётган шахслар ва назорат қилинадиган ташкилотнинг вакиллари томонидан имзоланади.
33. Агар назорат қилинадиган ташкилотнинг вакили далолатномани имзолашни рад этса, у ҳолда далолатномада тегишли ёзув қайд этилади.
34. Далолатномага тушунтириш ва маълумотнома материаллар, тушунтиришлар ва мулоҳазалар, назорат қилинадиган ташкилот вакилининг эътирозлари илова қилинади.
35. Назорат қилинадиган ташкилотнинг раҳбари идоравий экологик назорат натижалари бўйича далолатномани имзолашни рад этган тақдирда унда баён қилинган ҳолатларнинг ишончлилиги масаласи далолатномага илова қилинадиган материалларни ва назорат қилинадиган ташкилотнинг раҳбарининг имзолашни рад этишни ёзма асослашини ўрганиб чиқиш йўли билан идоранинг раҳбари томонидан аниқланади.
назорат қилишда қатнашган шахсларнинг, шунингдек назорат қилинадиган ташкилот вакилларининг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми;
Маълумотнома назорат қилишни амалга оширишда қатнашган шахслар ва назорат қилинувчи ташкилотнинг вакиллари томонидан, агар улар назорат қилишда ҳозир бўлсалар, имзоланади.
Маълумотномага тушунтириш ва маълумотнома материаллар, тушунтиришлар ва мулоҳазалар, назорат қилинган ташкилотларнинг вакили (вакиллари), кино-фото ҳужжатлар илова қилиниши мумкин.
37. Атроф муҳитни идоравий экологик назорат қилиш жараёнида намуналар олиш далолатномалари, ўлчаш баённомалари, маълумотнома, таҳлилий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар тузилади.
38. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши аниқланган тақдирда, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларда давлат ва хўжалик бошқаруви органининг мансабдор шахси тегишли чоралар кўриш учун идоравий мансуб ташкилотнинг раҳбарига таклифлар киритади.
39. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари идоравий экологик назорат натижалари бўйича ўз низомига (уставига), шунингдек идоравий мансуб ташкилотларнинг низомларига (уставларига) мувофиқ амалга оширишнинг бошқа чораларини кўришга ҳақлидир.
40. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аҳолининг, аҳоли пунктларининг, ишлаб чиқариш объектлари ва коммуникациялар хавфсизлигига таҳдид солувчи атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг аниқланган бузилишлари тўғрисида оммавий ахборот воситаларига хабар беришлари шарт.
41. Идоравий экологик назоратни амалга оширишга аралашиш, тенг равишда идоравий экологик назоратни амалга оширувчи ваколатли шахсларга қандайдир шаклда бўлмасин таъсир кўрсатиш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш тақиқланади.
42. Идоравий мансуб ташкилот билан идоравий экологик назоратни амалга оширувчи ваколатли шахслар ўртасида юзага келадиган идоравий экологик назорат соҳасидаги низолар тегишли идоранинг бошқарувчи органи томонидан ҳал этилади.
43. Бир томондан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан, иккинчи томондан экологик назоратнинг бошқа субъектлари ўртасида юзага келадиган идоравий назорат соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
44. Идоравий экологик назорат соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб беради.
1. Ушбу Намунавий низом «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишнинг асосий талаблари ва тартибини белгилайди.
2. Ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш табиатдан фойдаланишнинг мажбурий шарти ҳисобланади ва «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом билан тартибга солинади.
3. Ишлаб чиқариш экологик назорати хўжалик юритувчи субъектнинг экологик хизмати томонидан амалга оширилади.
Экологик хизмат департамент, бошқарма, бўлим ёхуд бошқа шаклда ташкил қилинади, шунингдек бир ходимдан иборат бўлиши мумкин.
4. Ишлаб чиқариш экологик назоратини хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари меҳнат шартномасида, лавозим йўриқномаларида назарда тутилган лавозим мажбуриятларига ҳамда бошқа ички ҳужжатларга мувофиқ амалга оширадилар.
табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик;
атроф муҳитнинг ифлосланишига, уларга берилган табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;
атроф муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги мажбуриятларни, ишлаб чиқариш экологик режалари ва дастурлар бажарилишини таъминлаш;
хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти оқибатида атроф муҳитдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланиш ва ваколат доирасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни хабардор қилиш;
6. Хўжалик юритувчи субъектлар ўзларига юкланган мажбуриятларни ўз ваколатлари доирасида амалга ошириш мақсадида:
атроф муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича ишлаб чиқариш тадбирлари ва дастурлар ишлаб чиқилишини ва бажарилишини таъминлайдилар;
атроф муҳитга зарарли моддалар чиқарилиши ва оқизилишини, атроф муҳитнинг ҳамда уларга эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун берилган табиий ресурсларнинг ҳолатини узлуксиз кузатиш тизимини яратадилар;
атроф муҳитни муҳофаза қилишга, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга ва экологик назоратни амалга оширишга қаратилган мажбуриятлар бажарилмаслигида айбдор бўлган ходимларни интизомий ва моддий жавобгарликка тортадилар.
Хўжалик юритувчи субъектлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширишлари мумкин.
хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ва/ёки раҳбарлик қилувчи органи;
меҳнат шартномаларига, лавозим йўриқномалари ва бошқа ички ҳужжатларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъект ходимлари;
ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи лавозим йўриқномаларини ва бошқа ички ҳужжатларни тасдиқлайди;
ишлаб чиқариш экологик назоратининг бошқа субъектлари билан хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш бўлинмалари ўртасидаги низоларни кўриб чиқади ва улар юзасидан қарор қабул қилади;
ишлаб чиқариш экологик назорати жараёнида аниқланган табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари бартараф этилишини ташкил этади ва назорат қилади;
тегишли ҳудудда атроф муҳит муҳофазаси масалалари бўйича ҳисоботлар фуқаролар йиғинларига топширилишини таъминлайди.
9.Хўжалик юритувчи субъект ходимлари, шунингдек экологик хизмат фаолиятни меҳнат шартномалари, лавозим йўриқномалари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
атроф муҳит ҳолатини ҳамда атроф муҳит ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларни кузатиш;
хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва бошқа бўлинмалари томонидан атроф муҳитга йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори таъсирни тартибга солувчи экологик нормативларга риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш;
Ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шакллардан ҳам фойдаланилиши мумкин.
11. Атроф муҳит ҳолатини кузатиб бориш хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти табиий муҳит объектларига: атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бевосита таъсир зонасида амалга оширилади.
12. Атроф муҳитнинг ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларни кузатиб бориш кўздан кечириш, шунингдек фан, техника ютуқлари, ахборот тизимлари, алоқа тармоқлари ва ахборот-телекоммуникация тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
13. Кузатишнинг даврийлиги ва давомийлиги атроф муҳит ва унинг объектлари ҳолатини холисона акс эттирувчи маълумотлар тўпланишини ҳамда атроф муҳит ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятлар юзага келишига йўл қўймаслик чоралари ўз вақтида кўрилишини таъминлаши керак.
14. Фаолияти атроф муҳит ифлосланиши билан боғлиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган (белгиланган) методикаларга ва даврийликка мувофиқ ифлослантирувчи манбалар бўйича ифлослантирувчи моддалар амалда чиқарилиши ва оқизилишини асбоблар ёрдамида ўлчашлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Хўжалик юритувчи субъектлар ифлослантирувчи моддаларнинг амалдаги чиқарилиши ва оқизилишини ушбу ишлаб чиқаришнинг ихтисослаштирилган аттестациядан ўтказилган лабораториялари кучлари билан мустақил, шунингдек шартнома асосида бошқа ташкилотларнинг ихтисослаштирилган аттестациядан ўтказилган экологик лабораториялари кучлари билан асбоблар ёрдамида ўлчашга ҳақлидир.
16. Атроф муҳитга йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори таъсирни тартибга солувчи экологик нормативларнинг белгиланган меъёрлардан ошган ҳолатлари аниқланганда хўжалик юритувчи субъектлар қуйидагиларга мажбурдир:
бу ҳақда зудлик билан ўзининг юқори турувчи ташкилотига ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига хабар қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Мансабдор шахслар ва ваколатли органлар хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва бошқа бўлинмаларида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг ўз вақтида олдини олиш, аниқлаш ва улар бузилган ҳолларда уларга барҳам бериш, шунингдек улардаги атроф муҳит ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширадилар ва уларни назорат қилиш ҳуқуқига эга.
18. Назорат қилиш хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли фаолияти билан тезкор танишиш имкониятини таъминловчи айланиб чиқиш, кўздан кечириш ва бошқа шаклларда амалга оширилади.
Назорат қилиш ички идоравий экологик назорат учун назарда тутилган тартибда намуналарни олиш, фото ва видео тасвирлар ҳамда ҳужжатлаштиришнинг бошқа усуллари билан биргаликда олиб борилади.
19. Назоратни амалга оширишнинг давомийлиги, даврийлиги ва бошқа шартлари хўжалик юритувчи субъектнинг ички ҳужжатлари билан белгиланади.
20. Назорат қилишда хўжалик юритувчи субъект томонидан экологик назоратнинг жамоатчилик инспекторлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин.
21.Табиатни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши, шу жумладан атроф муҳитга зарарли таъсирнинг белгиланган бундай талаблар бузилиши хавфи мавжуд бўлган ҳолларда давлат экологик экспертизаси ва экологик аудит натижалари бўйича далолатнома ва тавсиялар билдирилган маълумотнома тузилади ва улар тегишли чоралар кўриш учун хўжалик юритувчи субъект раҳбарига юборилади.
23. Ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишга аралашиш, ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширувчи ваколатли шахсларга қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатиш, улар фаолиятига тўсқинлик қилиш тақиқланади.
24. Ишлаб чиқариш экологик назорати соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
25. Ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш бўйича талаблар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
1. Ушбу Экологик хизмат тўғрисидаги Намунавий низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар экологик хизматларининг мақомини, уларни ташкил қилишга ва уларнинг фаолиятини таъминлашга доир асосий талабларни белгилайди.
2. Ушбу Низомга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар тегишли органнинг, хўжалик юритувчи субъектнинг улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олувчи экологик хизмати тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
3. Экологик хизмат фаолияти табиатдан фойдаланиш, атроф табиий муҳитни ифлослантириш ва бошқа салбий таъсир билан боғлиқ бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар томонидан «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Намунавий низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади.
4. Экологик хизмат – давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг корхона ва ташкилотлари тизимида, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида атроф табиий муҳит муҳофазасини ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашни назорат қилиш учун масъул бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органи, хўжалик юритувчи субъект бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмаси ёхуд алоҳида мансабдор шахсидир.
5. Экологик хизмат ўз фаолиятида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа таркибий бўлинмаларининг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш фаолиятидаги вазифаларини уларнинг ўрнига бажармайди.
6. Экологик хизматлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Намунавий низомга ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳужжатларига, хўжалик юритувчи субъектнинг маҳаллий ҳужжатларига амал қилади.
7. Экологик хизмат ўз фаолияти давомида ўз ваколатлари доирасига кирадиган барча масалалар бўйича давлат ёки хўжалик бошқаруви органи хўжалик юритувчи субъект раҳбарига ёхуд унинг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш масалаларига мутасаддилик қилувчи ўринбосарига бўйсунади.
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш;
атроф муҳитнинг ҳолатини кузатиб бориш, атроф муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;
табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини таъминлаш ҳамда мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, хўжалик юритувчи субъектларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;
атроф муҳитдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланилиши ва кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни хабардор қилиш.
9. Экологик хизмат ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ ўз ваколатлари доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳамда идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назорати масалалари бўйича ҳамкорлик қилади;
атроф муҳитга йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори таъсирни тартибга солувчи экологик нормативларни ишлаб чиқади ёки уларни ишлаб чиқишда ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир тадбирларда иштирок этади;
давлат бошқаруви органлари тасарруфидаги, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи ташкилотларда атроф муҳит ва табиий ресурслар ҳолатини кузатиш тизимининг ишлашини таъминлайди;
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тасарруфидаги, шунингдек улар таркибига кирувчи ташкилотларда ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда услубий ёрдам кўрсатади ва кўмаклашади;
экологик назоратнинг бошқа субъектларига экологик назорат соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда ёрдам кўрсатиш, экологик назорат жараёнида аниқланган атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф этишни ташкиллаштиришда иштирок этади.
идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш юзасидан идоравий ва маҳаллий қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда хўжалик ва давлат бошқаруви органи, хўжалик юритувчи субъект раҳбарига тасдиқлаш учун киритиш;
идоравий ҳамда ишлаб чиқариш экологик назорати хизматларини ҳамда уларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни сақлаш фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари, хўжалик юритувчи субъектлар тасарруфидаги ёки уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлардан уларнинг ваколатига оид масалалар бўйича зарур ҳужжатлар, маълумотлар ва бошқа материалларни сўраш ва олиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органи, хўжалик юритувчи субъект раҳбарига атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритиш.
11. Экологик хизмат ушбу Намунавий низом, шунингдек экологик назорат соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, идоравий ҳужжатлар билан ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаши шарт.
12. Экологик хизматга бевосита унга юкланган вазифалар билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятларни юклашга йўл қўйилмайди.
13. Экологик хизматни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органи, хўжалик юритувчи субъект раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раҳбар бошқаради.
14. Экологик хизмат ходимлари ўртасида вазифалар тақсимоти меҳнат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
15. Экологик хизмат фаолиятини назорат қилиш давлат ва хўжалик бошқаруви органининг, хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари, унинг ўринбосари ҳамда бошқа мансабдор шахслари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
16. Экологик хизматнинг тузилмаси ва ходимлари сони қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
Экологик хизматнинг ташкилий тузилмаси ва ходимлари сони давлат ва хўжалик бошқаруви органи, хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу тармоқда (соҳада) атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, меҳнат қонунчилигига мувофиқ аниқланади.
17. Экологик хизматда ишлаш учун экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида махсус билимга ва иш тажрибасига эга бўлган шахслар қабул қилинади.
18. Меҳнатни ташкил этиш ва экологик хизмат ходимларига иш ҳақи тўлаш меҳнат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом экологик аудит ташкилотлари фаолиятини ташкил қилиш ва экологик аудитни ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Экологик аудит — экологик аудиторлар (экологик аудиторлик ташкилотлари) томонидан, «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда атроф муҳитнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи корхоналар ва бошқа объектлар (кейинги ўринларда экологик аудит объекти деб аталади) фаолиятининг мустақил экологик экспертизасидир.
хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш йўллари ва усулларини аниқлаш;
амалга оширилаётган хўжалик-ишлаб чиқариш фаолиятининг ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш;
4. Экологик аудит хўжалик ва бошқа фаолият объекти эгасининг (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади) қарорига биноан ўтказилади.
6. Буюртмачининг экологик аудит ўтказиш тўғрисидаги қарори (буйруғи ёки фармойиши), шунингдек буюртмачи ва экологик аудиторлик ташкилоти ўртасида тузилган шартномалар экологик аудитни ўтказиш учун асос ҳисобланади.
7. Экологик аудит ўтказиш тўғрисидаги қарорларда уни ўтказишнинг сабаблари ва даври, ташкилотнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш бўйича фаолияти билан боғлиқ саволлар рўйхати, экологик аудитни ташкил этиш ва ўтказиш учун тегишли шароитлар яратиш зарурияти, аудиторлик хизматлари учун тўлов миқдори ва шартлари, масъул ходимлар ва бошқа масалалар кўрсатилади.
8. Экологик аудитни ўтказиш муддати буюртмачи ва экологик аудиторлик ташкилоти ўртасида тузилган шартномада белгиланади.
Шартномада белгиланган муддатда экологик аудит объектини тўлиқ таҳлилдан ўтказиш ва буюртмачига холисона ва муфассал хулоса (ҳисобот) тақдим этиш таъминланиши керак.
9. Экологик аудитни амалга оширишга юридик шахс мақомига эга бўлган ва штатида уч нафардан кам бўлмаган, экологик аудитор (кейинги ўринларда экологик аудитор деб аталади) сертификати бор мутахассисларга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақлидир.
10. Экология, биология, кимё соҳасида олий маълумотга эга бўлган ва экология ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида уч йилдан кам бўлмаган амалий иш тажрибасига эга бўлган, экологик аудит бўйича тайёргарликдан ўтган ва экологик аудитор сертификатини олган жисмоний шахс экологик аудитор бўлиши мумкин.
11. Экологик аудит бўйича махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби, шунингдек экологик аудитор сертификати намунаси ва уни бериш Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Буюртмачининг экологик аудит объектларини комплекс ўрганиш ишлари экологик аудиторлик ташкилотининг экологик аудитори томонидан амалга оширилади.
13. Шартнома тузилгандан сўнг экологик аудиторлик ташкилоти, зарур тадбирларни кўрсатган ҳолда, уни ўтказиш босқичлари кўрсатилган экологик аудит ўтказиш режасини ишлаб чиқади ва буюртмачи билан келишади.
экологик аудит объектлари, тегишли жиҳозлар, ўлчаш асбоблари ва экологик аудит объектлари билан боғлиқ бошқа мол-мулклардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш.
хўжалик юритувчи субъектнинг комплекслари, цехлари, участкалари, агрегатлари ва бошқа объектларида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида техник тартибга солишга доир қонун ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлашга доир давлат ва бошқа экологик дастурларни бажариш;
атроф муҳитнинг ифлосланишига, фойдаланишга берилган табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши ва фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган вазиятлар;
тасдиқланган экологик нормативларнинг мавжудлиги ва уларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида техник тартибга солишга доир қонун ва норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги;
табиатдан ва ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги рухсатнома ҳужжатларида белгиланган меъёрларга, шунингдек атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг экологик нормативларига риоя этилиши;
атроф муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламалари ва оқоваларини ифлослантирувчи моддалардан тозалаш асбоб-ускуна, жиҳоз ва иншоотларнинг ўлчаш асбоблари мавжудлиги, уларнинг аниқ ва самарали ишлаши;
мониторинг, ҳисобга олиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш масалалари бўйича белгиланган ҳисоботларнинг тузилиши ҳамда компенсация тўловларининг тўланиши бўйича маълумотларнинг ҳаққонийлиги.
Экологик аудиторлик ташкилотлари буюртмачига холисона ва муфассал хулоса (ҳисобот) тақдим этиш учун экологик аудит объектининг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятига оид бошқа маълумотларини ҳам ўрганиши мумкин.
16. Экологик аудиторлик ташкилоти объект фаолиятининг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш учун ўлчаш, намуналарни олиш ва таҳлил қилиш ишларини амалга оширади.
Ўлчаш, намуналар олиш ва таҳлил қилиш ишлари экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли органлар томонидан, белгиланган норматив ва услубларга мувофиқ ҳолда ўтказилиши керак.
17. Экологик аудиторлик ташкилоти объектнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолашни давлат экологик экспертизаси учун белгиланган талабларга мувофиқ ҳолда амалга оширади.
ташкилотнинг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятидаги камчиликлари, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва шароитлари;
қоида бузилишларини бартараф этиш учун таклиф этилаётган тадбирлар рўйхати, шунингдек уларни бажариш сабаблари ва шартлари;
экологик талабларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш бўйича тавсиялар;
буюртмачи томонидан қўйилган, ташкилотнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш бўйича фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоблар.
20. Экологик аудит хулосаси икки нусхада тузилади, уларнинг бир нусхаси буюртмачига топширилади, иккинчи нусхаси аудиторлик ташкилотида қолади.
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.