Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.2005 18.10.1994 йилдаги 28-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 18.10.1994 йилдаги 28-сон
Дата вступления в силу
18.10.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.2005
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Низоларнинг хўжалик судлари судловига тегишлилиги (тааллуқлилиги)га доир айрим масалалар ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 31 мартдаги 129-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 2-моддасига мувофиқ, мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шу жумладан колхозлар, якка тартибдаги корхоналар, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ташкилотларининг қўшма корхоналари ҳамда халқаро бирлашмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳолларда давлат органлари ва ўзга органлар, бошқа шахслар ўзларининг бузилган ёки баҳсга сабаб бўлган ёхуд қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун хўжалик судларига мурожаат этишга хақлидирлар. Хўжалик судига, шунингдек тадбиркор фуқаролар мурожаат этишга хақлидирлар. Бунда шуни назарда тутиш керакки, мулкчилик субъектларининг товар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда фойда ёки даромад олишга қаратилган, амалдаги қонун ҳужжатлари доирасига ташаббускор фаолияти тадбиркорлик фаолияти, деб эътироф этилади. Фуқаро давлат рўйхатидан ўтиш орқали тадбиркор мақомига эга бўлади. Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома бундай мақомга эгаликни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик суди хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш, ижро этиш ва тутатиш чоғида юзага келадиган низоларни, шунингдек Хўжалик процессуал кодексининг 12-моддаси 2 ва 3-бандларида кўрсатилган, бошқарув соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этади. Хўжалик суди башарти, қонунларда белгиланган бўлса, бошқа низоларни ҳам кўришга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш билан боғлиқ масалаларга доир низоларни ҳал этиш суд тартибида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи давлат мулки объектларини бошқарувчиларга берилган. Корхонани давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришни ўтказиш ташаббуси билан, шунингдек фуқаролар, давлатга қарашли бўлмаган юридик шахслар, меҳнат жамоаси чиқиши мумкин. Бу ҳолда улар тегишли талабнома беришга хақлидирлар. Давлат мулки объектларини бошқарувчи Давлат мулкини бошқариш қўмитасининг давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш тўғрисидаги талабномани қаноатлантириш ёки рад этиш ҳақидаги қарори давлат бошқарув органининг норматив хусусиятига эга бўлмаган ҳужжати деб ҳисобланади, бинобарин уни ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги низо манфаатдор ташкилотнинг даъвоси бўйича хўжалик судларида кўрилиши лозим бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Башарти, Давлат мулкини бошқариш қўмитасининг органи томонидан талабнома бўйича қарор қабул қилиш учун қонунда белгиланган 2 ойлик муддатга риоя этилмаётган бўлса ёхуд қарор мол-мулкини бошқага мулк қилиб бериш тўғрисида қабул қилинган бўлса-ю, берилган талабноманинг моҳияти бўйича жавоб йўқ бўлса, арз қилувчи хўжалик судига ҳимоя қилишни сўраб мурожаат этишга ҳақлидир. Хўжалик суди бундай мурожаатни кўриб чиқиб, Давлат мулки бошқариш қўмитасининг тегишли органи зиммасига берилган талабноманинг моҳияти бўйича қарор қабул қилиш мажбуриятини юклаши, қабул қилинган қарорни эса ҳақиқий эмас, деб топиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик судининг қарорини ижро этмаганлик учун, ушбу қарорни ижро этиши шарт бўлган мансабдор шахс умумий суд қарорини ижро этмаганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1999 йил 18 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-сон