Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Марказий Осиё учун кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар бўйича илғор тажриба марказларининг Минтақавий котибияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида кимёвий, биологик ва ядро материаллари таъсири пайдо бўлиши хавфларини минималлаштириш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
2015 йил 18 май куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва БМТнинг Жиноятчилик ва одил судлов масалалари бўйича Минтақалараро илмий-текшириш институти ўртасида Марказий Осиё бўйича Кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар бўйича илғор тажриба марказлари минтақавий котибиятини таъсис этиш ва ишга тушириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланганди (кейинги ўринларда— Меморандум);
Меморандумга мувофиқ, ва БМТнинг Жиноятчилик ва одил судлов масалалари бўйича Минтақалараро илмий-текшириш институти тегишли молиявий битим тузиш орқали Марказий Осиё бўйича Кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар бўйича илғор тажриба марказлари (кейинги ўринларда -минтақавий котибият) минтақавий котибиятини юритиш ва унинг мувофиқ равишда фаолият олиб бориши билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплашга молиявий маблағлар тақдим этади.
2. Минтақавий котибият раҳбари лавозимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси, Миллий координатор лавозимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги давлат қўмитасининг Радиация ва ядро хавфсизлиги департаментининг Кимёвий ва бактериологик қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенциянинг ижросини назорат қилиш бўйича бош мутахассис (зиммаларига Минтақавий котибият Низомидан келиб чиқадиган вазифаларни юклаган ҳолда) тайинлансин.
3. Давлат ташкилотларининг Минтақавий котибият билан ўзаро харакатини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан таъминланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси ва ЎзБюроКЕС ваколатли вазирлик ва муассасалар билан биргаликда бир ой муддатда Меморандумга мувофиқ равишда кимёвий, биологик, радиологик ва ядро материаллари бўйича миллий ишчи ва миллий экспертлар гуруҳлари таркибини белгилаш вазифаси юклансин.
5. Минтақавий котибиятни қуйидаги манзил бўйича жойлаштирилсин: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, № 1-уй.
Минтақавий котибиятни жойлаштириш учун бино ижараси билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги давлат қўмитаси таъминоти учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги давлат қўмитаси билдиришномалари бўйича кимёвий, биологик ва ядро материаллари таъсирини камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этувчи чет эллик мутахассисларга консуллик йиғимлари ва бошқа тўловларни ундирмасдан кириш визаларини расмийлаштиришни таъминлаш;
Минтақавий котибият, шунингдек, унинг Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган тартибда аккредитация қилиш.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги давлат қўмитасининг билдиришномалари бўйича кимёвий, биологик ва ядро материаллари таъсирини камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этувчи чет эллик мутахассисларга давлат божи ундирмай, кўп марталик визаларни расмийлаштириш, бериш ва узайтириш, шунингдек, яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва вақтинчалик пропискани узайтиришни таъминласин.
8. Ушбу қарорнинг бажалиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Г.И. Ибрагимовга юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 25 сентябрь,
275-сон