Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шаклини тўлдириш қоидаларининг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 29 сентябрда 2515-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 9 сентябрдаги 83-сон буйруғи (рўйхат рақами 2515, 2013 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 553-модда) билан тасдиқланган Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шаклини тўлдириш қоидаларининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Маълумот аудиторлик ташкилоти раҳбари ва маълумотни тайёрлаган шахс томонидан тўлдирилган сана кўрсатилган ҳолда имзоланади ва аудиторлик ташкилотининг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 25 сентябрь,
82-сон
Келишилган:
Ўзбекистон аудиторлар палатаси Кенгаши раиси Н. КАРИМОВ
2015 йил 25 сентябрь
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси Кенгаши раиси М. ТУЛАХОДЖАЕВА
2015 йил 25 сентябрь
Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси Бошқарув раиси Н. ИБРАГИМОВ
2015 йил 25 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 39-сон, 514-модда)