Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ТОВАРЛАР ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини янада тартибга солиш, улар томонидан олиб келинган товарларнинг тўлиқ ҳисобга олиниши ва сотилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 сентябрдаги 335-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 17-18-сон, 142-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда жисмоний шахслар томонидан олиб келинадиган товарлардан ундириладиган ягона бож тўловини ундириш тартибини ва бюджетга ўтказиш механизмини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Белгилаб қўйилсинки, жисмоний шахслар томонидан товарлар транспорт ва транспорт-экспедиторлик ташкилотлари орқали олиб келинганда божхонада расмийлаштириш белгиланган тартибда ягона бож тўловини тўлаган ҳолда бевосита товар эгаси бўлган жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
Транспорт ва транспорт-экспедиторлик ташкилотларининг ташилаётган юкларни божхонада расмийлаштириши тақиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 12 июль,
248-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 13-сон, 107-модда, 17-18-сон, 142-модда)