Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига қўшилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини қараб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенциясига қўшилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 31 август,
131-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 206-модда)