25.08.2015 йилдаги 246-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.08.2015 йилдаги 246-сон
Дата вступления в силу
02.09.2015
Ҳужжат 02.09.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогик фаолият самарадорлиги ва сифатини ошириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари фаолияти натижаларини баҳолаш тизимини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг ўз устида мунтазам ишлашларини рағбатлантириш механизмларини жорий этиш, олий таълим муассасасидан кейин чет элда таълим олишган шахсларни олий таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнига янада кенг жалб этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига эга бўлган ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган ва ўзларининг аппаратида, таркибий бўлинмаларида, ҳудудий бўғинларида ёки идоравий мансуб ташкилотларида ишлаётган шахслар тўғрисидаги ахборотларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестацияси комиссиясига мунтазам равишда тақдим этилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига эга бўлган ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига эга бўлган ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олишни ташкил этиш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли ахбороти асосида хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига эга бўлган ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳисоби юритилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2015 йил 25 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
246-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2-банддаги «(профессор-педагоглар таркиби)» сўзлари чиқариб ташлансин, «ўқитувчи (ассистент)» сўзларидан кейин эса, «ўқитувчи-стажёр» сўзлари қўшилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбошидаги «ўқитувчиси (ассистенти)» сўзларидан кейин «ўқитувчиси-стажёри» сўзлари қўшилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Педагог ходимлар лавозимларини эгаллашнинг беш йиллик муддати даврида ректорнинг буйруғи билан тасдиқланадиган олий таълим муассасасининг комиссияси томонидан ҳар бир ўқув йили якунлари бўйича ушбу Низомга иловага мувофиқ мезонларга биноан педагог ходимлар фаолияти ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш тартиби олий таълим муассасасининг илмий кенгаши томонидан тасдиқланади. Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш натижалари олий таълим муассасасининг илмий кенгашида кўриб чиқилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«4. Кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда фан доктори, фан номзоди илмий даражасига, профессор ёки доцент илмий унвонига, шунингдек тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Доцент (фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари) кафедра мудири лавозимини эгаллашга бир беш йиллик муддатга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир муддат тамом бўлгандан кейин кафедра мудири лавозимини эгаллаб турган ва фан доктори илмий даражасини олмаган доцент (фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари) фақат истисно ҳолларда олий таълим муассасаси ректорининг тақдимномасига биноан ва бўйсуниши бўйича тегишли вазирлик ёки идоранинг рухсати билан кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда яна иштирок этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган айнан бир шахснинг кафедра мудири лавозимига танловда кетма-кет учинчи муддатга иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тиллар, жисмоний тарбия ва спорт, графика ва чизмачилик, маданият ва санъат йўналишлари кафедраси мудири лавозимини эгаллаш учун танловда иштирок этишга доцент илмий унвонига (фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) эга бўлмаган, бироқ камида 5 йил методик, илмий-педагогик, ижодий ва ташкилий фаолият тажрибасига эга бўлган шахс қўйилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Профессор лавозимини эгаллаш учун танловда, қоидага кўра, профессор илмий унвонига ёки фан доктори илмий даражасига, шунингдек тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Профессор лавозимини эгаллаш учун танловда фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахс камида 5 йил илмий-педагогик иш стажига эга бўлиш, ушбу кафедранинг таълим йўналишлари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари муаллифи бўлиш шарти билан бир муддатга иштирок этиши мумкин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) 6-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Доцент лавозимини эгаллаш учун танловда, қоидага кўра, доцент илмий унвонига, катта илмий ходим ёки фан доктори (номзоди) илмий даражасига, шунингдек тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) 7-банддаги «илмий даража» сўзларидан кейин «(шу жумладан, фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига)» сўзлари қўшилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) 8-банддаги «ўқитувчи (ассистент)» сўзларидан кейин «ўқитувчи-стажёр» сўзлари қўшилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«11. Ўқишни тугаллаш йилида олий таълим муассасаси магистратурасининг битирувчиси бўш лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда тақсимот бўйича 3 йил муддатга танловдан ташқари ўқитувчилик лавозимига тайинланади. Ушбу муддат фақат давлат гранти асосида ўқишни тамомлаган магистратура битирувчилари учун қўлланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«12. Олий таълим муассасаси сайлаш муддати ушбу ўқув йилида тамом бўладиган, шунингдек бўш лавозимларга кафедра мудирлари, профессорлар, доцентлар, катта ўқитувчилар, ўқитувчилар (ассистентлар) ва ўқитувчилар-стажёрлар лавозимларини эгаллашга танлов эълон қилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) 15-банднинг иккинчи хатбошидаги «илмий даража» сўзларидан кейин «(шу жумладан, фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига)» сўзлари қўшилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
к) 20-банднинг учинчи хатбошидаги «шунингдек муайян лавозим учун фақат битта номзоддан ариза тушганда» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбошидаги «профессор-ўқитувчилар таркибидаги» сўзлари «педагог ходимлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ходим меҳнат шартномаси тузилгандан кейин ишга киришиши шарт бўлган муддат томонларнинг келишуви бўйича белгиланади, бироқ ушбу муддат бир ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Педагог ходимларнинг ёзги каникул (таътил) даври ушбу муддатга кирмайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
м) 25-банднинг тўртинчи хатбошидаги «профессор-ўқитувчилар таркиби» сўзлари «педагог ходимлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
н) 26-банддаги «ўқув йили тугагандан кейин» сўзлари «олий таълим муассасаси ректори томонидан белгиланган муддатларда (қоидага кўра, ўқув семестри, йил тамом бўлгандан кейин)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
о) 27-банднинг биринчи хатбошидаги «профессор-ўқитувчилар таркиби» сўзлари «педагог ходимлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
п) 28-банднинг иккинчи хатбошидаги «профессор-ўқитувчилар таркибидаги» сўзлари «педагог ходимлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбошидаги «олдин унинг ишлари ректор тасдиқлайдиган комиссия томонидан текширилиши керак» сўзлари «олдин унинг фаолияти ректорнинг буйруғи билан тасдиқланадиган комиссия томонидан ўрганиб чиқилиши керак» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи хатбошидаги «ўқитувчи (ассистент)» сўзларидан кейин «ўқитувчи-стажёр» сўзлари қўшилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с) 30-банддаги «профессор-ўқитувчилар таркибидаги шахслар» сўзлари «педагог ходимлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
т) қуйидаги мазмундаги илова қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мезонлари

Т/р

Кўрсаткичлар

Баҳо

Ўқув-методик фаолияти (40 балл)

1.

Ўқитувчилик фаолияти (20 балл):

1.1.

Назарий билимларни, амалий кўникмаларни ва ўқитиладиган фаннинг замонавий тенденцияларини эгаллаганлик даражаси (очиқ машғулотлар натижалари бўйича)

1.2.

Ўқитиш сифати даражаси (талабалардан сўраб чиқиш натижалари бўйича)

1.3.

Талабаларнинг ўқитувчининг йўлланмаси (фани) бўйича олимпиадаларда, ҳар хил танловлар ва илмий грантлардаги иштироки

2.

Методик ишлар (20 балл):

2.1.

Йил мобайнида олий таълим муассасаси ўқитувчиси томонидан нашр этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сони

2.2.

Ўқитишда компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси, ўқув курсини ва ўқув-тақдимот материалларини ишлаб чиқиш

2.3.

Ўқув жараёнида замонавий таълим технологиялари ва талабалар билимларини баҳолашнинг илғор усуллари қўлланилиши даражаси

Тарбиявий фаолияти (20 балл)

3.

Талабалар билан тарбиявий иш бўйича тадбирларда иштирок этиш: маънавий-маърифий ишлар, спорт клублари, илмий, ижодий тўгараклар, маданий тадбирлар ва шу кабилар

4.

Талабаларнинг академик гуруҳларида кураторлик

5.

Талабаларнинг ўқишдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этишдаги иштироки

6.

Идора, минтақа доирасида бажариладиган жамоатчилик ишлари ва олий таълимдан ташқари ишлар

Илмий фаолияти (30 балл)

7.

Илмий конференциялар ишида иштирок этиш

8.

Илмий нашрларда (шу жумладан хорижий илмий нашрларда) материаллар, монографиялар эълон қилиш

9.

Халқаро, илмий лойиҳаларга, хўжалик шартномаларига раҳбарлик қилиш ёки уларда иштирок этиш

10.

Патентлар ва ихтиролар сони

11.

Катта илмий ходимлар — изланувчиларнинг диссертация тадқиқотларига илмий раҳбарлик қилиш

12.

Докторлик диссертацияси доирасида илмий тадқиқот олиб бориш

Олий таълим муассасасини ривожлантиришга қўшган улуши (10 балл)

13.

Бошқа таълим муассасалари: олий таълим муассасалари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда иштирок этиш (ўқитувчилик фаолияти ва улар учун билимлар даражасини ошириш тренингларини ташкил этиш)

14.

Хорижий олий таълим муассасалари билан айирбошлаш дастурларида иштирок этиш ва уларни ташкил этиш

15.

Янги йўналишни, янги кафедрани, лабораторияни очиш ишида, Ахборот-ресурс марказининг электрон базасини тўлдиришда иштирок этиш

Шахсий фазилатлари (10 балл)

16.

Илмий даража ва илмий унвон

17.

Малака ошириш курсларидан ўтиш

18.

Хорижий тилларни эгаллаганлик, материалларни ишлаб чиқиш ва фанни ўқитишда улардан амалда фойдаланиш

19.

Хорижий таълим муассасалари ва илмий муассасаларда стажировкадан ўтиш

ЖАМИ (энг кўп балл — 110)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: олий таълим муассасасининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, кўрсаткичлар ичида тегишли мезонлар бўйича балларни тақсимлаш олий таълим муассасаси томонидан белгиланади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 40-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим

маошлари миқдорлари

I гуруҳ

II гуруҳ

1. Кафедра мудири:

фан доктори илмий даражасига ёки профессор унвонига эга бўлган

1 802 415

1 721 777

фан номзоди илмий даражасига ёки доцент унвонига эга бўлган, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1 721 777

1 655 821

илмий даражага эга бўлмаган

1 655 821

1 589 509

2. Профессор:

фан доктори илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг илмий даражаларига эга бўлган

1 721 777

1 655 821

фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг илмий даражаларига эга бўлган

1 655 821

1 589 509

илмий даражага эга бўлмаган

1 589 509

1 511 061

3. Доцент:

илмий даражага ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1 589 509

1 511 061

илмий даражага эга бўлмаган

1 511 061

1 433 508

4. Катта ўқитувчи:

илмий даражага ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1 511 061

1 433 508

илмий даражага эга бўлмаган

1 433 508

1 357 681

5. Ассистент, ўқитувчи:

илмий даражага ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1 357 681

1 282 486

илмий даражага эга бўлмаган

1 282 486

1 208 431

6. Ўқитувчи-стажёр

1 131 557

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаларида (институтларда, факультетларда) тегишли лавозимлар тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Профессорлар ва доцентларнинг базавий лавозим маошлари тегишли равишда профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахсларга (катта илмий ходимга) белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Профессор-ўқитувчилар таркибидан профессор ёки доцент лавозимларига тайинланган, бироқ тегишли илмий унвонга эга бўлмаган шахсларга икки йилгача бўлган муддатга базавий лавозим маошлари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессор — 1 589 509 сўм;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
доцент — 1 511 061 сўм»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим

маошлари миқдорлари

I гуруҳ

II гуруҳ

1. Ректор:

академик илмий унвонига эга бўлган

2033591

1950979

профессор илмий унвонига, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фан доктори илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган

1950979

1868807

доцент илмий унвонига, фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1868807

1802415

2. Ўқув, илмий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор:

профессор илмий унвонига, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фан доктори илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган

1868807

1802415

доцент илмий унвонига, фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1802415

1721777

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

1721777

1655821

3. Халқаро алоқалар, капитал қурилиш ва молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор:

профессор илмий унвонига, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фан доктори илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган

1760106

1693638

доцент илмий унвонига, фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1693638

1626864

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

1626864

1559993

4. Филиал директори:

академик илмий унвонига эга бўлган

1950979

1950979

профессор илмий унвонига, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фан доктори илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган

1868807

1868807

доцент илмий унвонига, фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1802415

1802415

5. Филиал директорининг ўринбосари:

профессор илмий унвонига, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фан доктори илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган

1802415

1802415

доцент илмий унвонига, фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1721777

1721777

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

1655821

1655821

6. Декан:

илмий унвонга ёки илмий даражага, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1721777

1721777

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

1655821

1655821

7. Декан ўринбосари:

илмий унвонга ёки илмий даражага ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1655821

1655821

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

1589509

1589509

8. Ҳисоблаш маркази бошлиғи

660948

618587

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ:

Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (институтларда, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сон қарорига
2-ИЛОВА

Хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига эга бўлган ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ

1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарининг илова хати. Хатда хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, лавозими, хорижда олинган ҳужжатнинг берилган санаси, серияси ва тартиб рақами, ҳужжат олинган мамлакат ва муассаса, илмий даражанинг расмий номи, ҳимоя қилинган диссертация бўйича мутахассислиги, диссертациянинг мавзуси кўрсатилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражаси ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар тўғрисидаги дипломнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражаси ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларни бериш тўғрисидаги ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг давлат тилига таржимаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Иш жойи бўйича тасдиқланган, белгиланган шаклдаги маълумотнома.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Талабгорнинг диссертацияси нусхаси, шунингдек мавжуд бўлганда — авторефератининг нусхаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ходимнинг имзоси билан илмий ишлари рўйхати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ходимнинг илмий журналларда нашр этилган мақолалари нусхалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ходим паспортининг нусхаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига эга бўлган ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олишни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Изоҳ: илмий даражага эга бўлган ходим бошқа ишга ўтган тақдирда Олий аттестация комиссияси хатининг (олдинги иш жойи бўйича ташкилотнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган) нусхаси берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 455-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/937/0318-сон)