Ҳужжат кучини йўқотган 17.05.2010 05.07.2002 йилдаги 243-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 05.07.2002 йилдаги 243-сон
Дата вступления в силу
05.07.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 17.05.2010
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ВА ИНШООТЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 93-сонли «Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электр таъминотининг ишончлилигини ва электр тармоқлари муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Электр тармоқлари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси билан биргаликда Қоидаларни маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва тегишли плакатлар чиқариш йўли билан аҳолини Қоидалар билан таништиришни ташкил этсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар электр тармоқлари жойлашган жойларда ишларни амалга ошираётган ўзларига қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан кўрсатиб ўтилган Қоидалар бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Ю. Атаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 5 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
243-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 5 июлдаги 243-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электр тармоқлари ва иншоотларини муҳофаза қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қоидалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасида электр тармоқларини ўрнатиш, уларнинг сақланишини таъминлаш ва муҳофаза зонасида улардан фойдаланиш тартибини белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қоидаларнинг амал қилиши электр тармоқларининг мулкчилик шакллари ва идоравий тегишлилигидан қатъи назар, электр тармоқларининг барча линияларига жорий этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қоидаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур Қоидаларда электр тармоқлари деганда кичик станциялар, тақсимлаш қурилмалари, ток ўтказгичлар, электр узатиш ҳаво линиялари*, электр узатиш ер ости ва сув ости кабель линиялари ва уларга тегишли бўлган иншоотлар тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Кейинги ўринларда «ток ўтказгичлар» ва «электр узатиш ҳаво линиялари» «электр узатиш ҳаво линиялари» деб юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Электр тармоқлари ва иншоотларини жойлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Электр тармоқлари қурилиши учун ер участкалари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Электр тармоқларининг муҳофаза зонаси — ер участкаси ёки юзасидан тубигача сув маконидир. Уларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланишнинг алоҳида тартиби белгиланади. Мазкур Қоидаларга мувофиқ белгиланган электр тармоқларининг муҳофаза зоналари ажратилган ер участкалари ҳисобланади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ихтиёрида электр тармоқлари бўлган жисмоний ва юридик шахслар трассаларнинг ижроия топогеодезия суръатлари материалларини уларни ердан фойдаланишнинг тегишли хариталарига киритиш учун ҳудудий архитектура ва қурилиш органларига тақдим этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Электр тармоқларининг муҳофаза зоналари ҳудудлар кадастр бўйича бўлинган ва ер участкалари кадастр бўйича суратга олинган ҳолда қишлоқ жойларда ер ресурслари туман хизматлари томонидан, шаҳарлар ва посёлкаларда кўчмас мулк кадастри хизматлари томонидан натурада белгиланади ҳамда кадастр ишида қайд этилиши ва ер участканинг кадастр режасида акс эттирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ифлослантириш ва электр тармоқларининг коррозияга учраши манбаи бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилишнинг лойиҳа-смета ҳужжатларида ифлосланиш ва коррозияга учрашни чекловчи ёки электр тармоқларининг ифлосланиш (коррозия) зонасидан чиқариш билан боғлиқ чора-тадбирлар назарда тутилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мавжуд электр тармоқлари муҳофаза зоналарининг ер майдони ер участкалари мулкдорлари, ер эгалари, шу жумладан ижарачилардан олиб қўйилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан давлат қўриқхоналари, табиий боғларнинг қўриқхона зоналари ва давлат биосфера резерватларидан ташқари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда электр тармоқлари қурилишига йўл қўйилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Электр тармоқларини муҳофаза қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Электр тармоқлари ушбу электр тармоқлари ўз ихтиёрида бўлган ташкилотлар томонидан муҳофаза қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Электр тармоқларининг муҳофаза зоналари мазкур Қоидалар билан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20 киловольт кучланишли линиялар учун — 10 метргача
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35 киловольт кучланишли линиялар учун — 15 метргача
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
110 киловольт кучланишли линиялар учун — 20 метргача
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
220 киловольт кучланишли линиялар учун — 25 метргача
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
500 киловольт кучланишли линиялар учун — 30 метргача масофада четдаги симнинг линиясидан ҳар икки томон бўйича турувчи чекланган вертикал текислик ер участкаси ва ҳаво макони шаклидаги электр узатиш ҳаво линияси бўйлаб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер юзасида (уларнинг чекланмаган ҳолатида) ҳар икки томонидан 2 метр четдаги сим проекциясида турган ер участкаси, чекланган параллель тўғри шаклдаги минг вольтгача электр узатиш ҳаво линиялари бўйлаб (биноларга кириш учун тортилган симлардан ташқари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар икки томондан бир метр четдаги кабелларда турган, кабель линиялари шаҳарларда йўлаклар остидан ўтган тақдирда — 0,6 метр бинолар ва иншоотлар томонга ва кўчанинг одамлар юрадиган томонига 1 метр ер участкаси, чекланган параллель тўғри шаклдаги электр узатиш ер ости кабель линиялари бўйлаб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар икки томондан четдаги кабеллардан 100 метргача масофада турган вертикал текислик ўртасидаги тубнинг сув юзасидан сув макони участкаси шаклида электр узатиш сув ости кабель линиялари бўйлаб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электр узатиш линиялари билан энг яқиндаги бинолар ва иншоотлар, шунингдек дарахтлар ва бошқа кўп йиллик ўсимликлар ўртасидаги йўл қўйиладиган энг кам масофа электр қурилмаларини лойиҳалаштириш ва ўрнатиш асосида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Қоидаларнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолларда муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда электр тармоқларининг муҳофаза зоналари ўлчови ва уларнинг режими Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда электр тармоқлари ўз қарамоғида бўлган ташкилот томонидан белгиланади. Электр тармоқларига хизмат кўрсатиш учун кириш йўллари ва бошқа иншоотлар Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олган лойиҳалар асосида амалга оширилади.
(13-банднинг охирги хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Агар электр узатиш линиялари ўрмон массивлари орқали ўтса, бевосита симларга яқин жойда ўсган дарахтлар электр узатиш линиясидан фойдаланувчи ташкилот томонидан кесиб ташланади. Электр узатиш линиялари парклар, боғлар ва бошқа кўп йиллик дарахтлар орқали ўтса дарахтларни кесиш электр узатиш линиясидан фойдаланувчи ташкилот томонидан амалга оширилади. Томонларнинг келишувига кўра эса ушбу дарахтлар ўз ихтиёрида бўлган ташкилот томонидан ёки боғлар ва бошқа кўп йиллик дарахтларнинг эгалари бўлган жисмоний шахслар томонидан электр узатиш линиясидан фойдаланувчи ташкилот томонидан белгиланган тартибда кесилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тор йўллар очиш учун дарахтларни кесиш электр тармоқлари эгалари томонидан ўрмон хўжалиги ташкилотларининг шартлари бўйича амалга оширилади. «Дарахтларни кесиш қоидалари» (Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарорига 2-илова) бузилишига йўл қўйган электр тармоқлари эгалари бунинг учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Авария ҳолатларининг олдини олиш учун электр узатиш линиялари ўтган жойларда ушбу линиялар трассасига туташиб кетган ўрмон массивларида айрим дарахтларни ушбу дарахтлар қарайдиган ташкилотнинг рухсати билан, кейинчалик ўрмон кесиш чипталари (далолатномалари)ни белгиланган тартибда расмийлаштирган ва кесиш жойини кесиш қолдиқларидан тозалаган ҳолда кесишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Кабель лангар, балиқчилик чангаги ёки бошқа усул билан юқорига кўтарилган тақдирда капитанлар, кема эгалари кабелни ҳоли қилиш чораларини кўришга ва юз берган воқеа тўғрисида энг яқиндаги энергия таъминоти ташкилотига хабар қилишга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Узилган, ерда ётган ёки осилиб турган электр узатиш ҳаво линияси симини кўрган, шунингдек тиргакнинг йиқилиши ёки симнинг узилиши хавфини сезган фуқаролар бу ҳақда дарҳол энг яқиндаги энергия таъминоти ташкилотига ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига хабар бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ихтиёрида электр тармоқлари ва кабель линиялари бўлган ташкилотнинг ёзма розилигисиз электр тармоқларининг муҳофаза зоналарида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа тез ёнадиган материалларни жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар қандай бино ва иншоотларни қуриш, мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ёки бузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар қандай турдаги кон, ортиш-тушириш, сув ҳавзаси тубини чуқурлаштириш, тупроқ кавлаб олиш, портлатиш, мелиорация ишларини амалга ошириш, дарахтлар ва бутазорларни экиш ва кесиш, дала шийпонлари қуриш, мол учун қўра, сим тўсиқлар қуриш, узумзорлар ва боғлар учун шпалерлар ўрнатиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
балиқ ва бошқа сув жониворларини сув ости чангаклари билан тутиш, сув ўсимликлари чиқариб олиш, музни ёриш ва тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўл юзасидан юк билан ёки юксиз баландлиги 4,5 метрдан ортиқ бўлган машина ва механизмларнинг юриши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
0,3 метрдан ортиқ чуқурликда, шудгорланадиган ерларда эса 0,45 метрдан ортиқ чуқурликда қазиш ишларини амалга ошириш, шунингдек тупроқни текислаш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Электр тармоқларининг нормал ишлашини бузиши, уларнинг шикастланишига ёки бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин бўлган бирор-бир ҳаракатни содир этиш, жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таянчларга, симларга чет буюмларни яқинлаштириш, шунингдек таянчларга чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар қандай уюмлар ҳосил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озуқа, ўғит, похол, ўтин ва бошқа материалларни тўплаш, олов ёқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўйинлар учун спорт майдонлари, стадионлар, бозорлар қуриш, жамоат транспортининг тўхташ комплекслари, машина ва механизмларнинг барча турлари тўхтайдиган жойлари қуриш, белгиланган тартибда рухсат берилган ишларни бажариш билан банд бўлмаган одамларнинг кўп тўпланиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай тадбирларни ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
варраклар, учиш аппаратларининг спорт моделларини, шу жумладан бошқарилмайдиган моделларини учириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуввати 500 кВ бўлган электр узатиш линиясининг муҳофаза зонасида темир йўл транспортидан ташқари барча транспорт турларининг тўхташи тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Электр тармоқлари устидан ва улар яқинидан ҳаво кемаларининг парвози, ҳаво маконидан бошқача тарзда фойдаланиш, шунингдек электр тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан фойдаланишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Кўрсатиб ўтилган ишларни юритишга ёзма розилик олган ташкилотлар электр тармоқларининг муҳофаза зоналарида ушбу тармоқларнинг сақланишини таъминловчи шарт-шароитларига риоя қилган ҳолда уларни бажаришлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Электр тармоқлари муҳофаза зоналари яқинида уларнинг шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган портлатиш, қурилиш ишлари ва бошқа ишларни олиб борувчи ташкилотлар ишларни бажариш бошланишидан камида 12 сутка олдин электр тармоқлари ўз ихтиёрида бўлган ташкилотлар билан электр тармоқлари сақланишини таъминловчи ушбу ишларни бажариш шартлари ва тартибини келишишга ҳамда тегишли чора-тадбирлар кўришга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Электр тармоқлари муҳофаза зоналарида портлатиш ишларини олиб боришга ёзма розилик ушбу ишларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг тегишли рухсатномаси тақдим этилгандан кейин берилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ихтиёрида электр тармоқлари бўлган ташкилотларга электр тармоқлари муҳофаза зоналарида ишларни олиб боришга ёзма розилик бериш рад этилишининг сабаблари кўрсатилиши керак ва рад этиш юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ўзларининг ер участкалари орқали электр тармоқлари ўтадиган юридик ва жисмоний шахслар ушбу линиялар сақланишини таъминлашга кўмаклашадиган ўзларига боғлиқ барча чораларни кўришга, электр тармоқлари эгалари билан ушбу ишларни амалга ошириш жойи ва муддатлари олдиндан келишилмасдан бинолар ва иншоотлар қурилишига йўл қўймасликка мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Электр тармоқларини қайта ўрнатиш ва кўчириш электр тармоқлари эгалари билан келишилган техник шартлар бўйича, ишларни бажарувчилар, асосий қурилишни ёки ишни амалга оширувчи ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер эгалари ҳисобига амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ер ишларини амалга оширувчилар ушбу ишларни олиб боришнинг техник ҳужжатларида қайд этилмаган ер ости кабеллари аниқланган тақдирда аниқланган кабеллар атрофида иш олиб боришни дарҳол тўхтатишга, уларнинг сақланишини таъминлаш чораларини кўришга ва бу ҳақда жойлардаги давлат ҳокимияти органларига ва электр тармоқлари эгаларига хабар беришга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Муҳофаза зоналарида электр тармоқларидан фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Агар электр тармоқлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари ва махсус режимли объектлар ҳудудидан ўтса, у ҳолда тегишли ташкилотлар электр тармоқлари эгаларига сутканинг исталган вақтида кўздан кечириш ва ишларни бажариш учун рухсатнома бериши керак.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Муҳофаза зоналари ва ўрмон сўқмоқларида электр тармоқлари эгаларига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электр тармоқларига, асбоб-ускуналар ва трансформатор кичик станцияларига фойдаланиш хизмати кўрсатиш учун зарур бўлган йўллар, кириш йўлаклари ва бошқа иншоотлар қуришга (ер ажратиш ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига туташишга қўшимча келишувлар бўйича);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кейинчалик албатта кўмиб ташлаган ва ерларни текислаган ҳолда ушбу электр тармоқларини таъмирлаш учун чуқурлар ва хандаклар очишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрмон сўқмоғининг белгиланган кенгликда бўлишини таъминлаш учун дарахтларни кесишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Қишлоқ хўжалиги экинлари экишга мўлжалланган ерларда электр тармоқларидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини олиб боришга (авария-тиклаш ишларидан ташқари), қоидага кўра, ушбу йўллар қишлоқ хўжалиги экинлари билан банд бўлмаган пайтда рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аварияларни тиклаш ишлари (экин бор-йўқлигидан қатъи назар) исталган даврда ўтказилиши мумкин. Кўрсатиб ўтилган ишлар бажарилгандан кейин электр тармоқлари эгалари қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун яроқли ҳолатга келтиришлари, шунингдек, агар электр тармоқларининг шикастланиши ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, шу жумладан ижарачилар томонидан мазкур Қоидалар талаблари бузилиши оқибатлари бўлмаса, авария-тиклаш ишларини юритишда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, шу жумладан ижарачиларга етказилган зарарни қоплаши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Электр узатиш линияларининг муҳофаза зонаси темир йўл ёки автомобиль йўллари полосаси, қувурлар, алоқа линиялари, бошқа электр узатиш линиялари ва ҳудуднинг мос келиш участкаларидаги ўзга объектларнинг қўриқланадиган зоналарига тўғри келиб қолганда ушбу зоналардан фойдаланиш томонларнинг келишувига кўра манфаатдор ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Йўл қопламалари ва тупроқ олинишини талаб этувчи электр тармоқларини таъмирлаш ишлари (авария-тиклаш ишларидан ташқари) бундай ишларни олиб бориш шартлари тегишли йўл ташкилотлари билан, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари доирасида – жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан келишилгандан кейин олиб борилиши мумкин. Кўрсатиб ўтилган ишларни бажариш шартлари тўғрисидаги маълумот электр тармоқлари эгаларига тегишли орган томонидан ишларни бажариш зарурлиги тўғрисида билдиришнома олинган кундан бошлаб 3 кун муддатда юборилиши керак. Иш жойларини тўсиш тегишли органлар билан келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Авария-тиклаш ишлари уларни амалга ошириш шартлари олдиндан келишилмасдан, бироқ ишлар бажариладиган жойга йўл ташкилоти ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг вакилини албатта чақирган ҳолда ўтказилади. Бунда ушбу ишларни бажарувчи электр тармоқлари эгалари транспорт ва йўловчилар учун зарур огоҳлантириш белгилари қўйган ҳолда авария жойларини айланиб ўтиш йўллари қуришлари ҳамда ишларни бажариш тугаллангандан кейин тупроқни текислаши ва йўл қопламаларини тиклаши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида ушбу электр тармоқлари шикастланганлигини огоҳлантиришда ва барча юридик ва жисмоний шахсларнинг мазкур Қоидалар талабларига риоя этишини таъминлашда электр тармоқлари эгаларига кўмаклашадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Муҳофаза зоналари доирасида ишларни бажариш шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Саноат қурилиши ва бошқа қурилиш учун, шунингдек қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ажратиладиган участкаларда электр тармоқлари мавжуд бўлган тақдирда мазкур участкаларни олган ташкилотлар улардан фойдаланишни электр тармоқларининг тегишли эгалари билан келишиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Электр тармоқларига эга бўлган ер участкаларида қурилишга розилик олиш учун қурувчилар томонидан ушбу объект лойиҳаси мазкур электр тармоқлари эгасига тақдим этилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Авария вазиятларида лойиҳасиз бажариладиган қурилиш, таъмирлаш ишлари ва бошқа ишларни бажариш (ер ости кабель линиялари трассаларида — чуқур қазиш, йўлларни вақтинча айланиб ўтиш, кириш йўлини ёпиш ва сув чиқариш учун тупроқни қазиш, далаларни текислаш, қозиқоёқ қоқиш, тўсиқ учун таянч ўрнатиш, тупроқ намунаси олиш, турли мақсадлар учун хандақ қазиш ва бошқалар) учун электр тармоқлари эгаларининг ёзма розилиги олиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Лойиҳасиз амалга оширилаётган ишлар бажарилаётган зонада ер ости электр кабеллари бўлиши мумкинлигини аниқлаш учун ишларни бажарувчилар томонидан вилоят, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)дан ахборот олиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электр тармоқлари муҳофаза зонасида амалга ошириладиган ишларнинг буюртмачиси (қурувчи) ишлар бошланишидан камида 3 сутка олдин электр кабели жойлашган жойни техник ҳужжатлар бўйича аниқ белгилаш, уларнинг чуқурлигини аниқлаш ва қурилаётган объект иншоотлари билан ўзаро жойлашишини аниқлаш учун электр тармоқлари эгасининг вакилини чақириши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Ер ости электр кабелларининг аниқ жойлашишини белгилаш ишлар бажариладиган зонада уларнинг бутун узунлиги бўйича амалга оширилади ҳамда бунинг учун электр тармоқлари эгаси жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Қурилиш узоқ муддат давомида олиб борилган тақдирда ишларни бажариш зонасида йўл ости электр кабелларининг аниқлаштирилган трассаси бўйи 1,5-2 метр бўлган кўрсаткич қозиқлар билан белгиланиши керак. Кўрсаткич қозиқлар трассанинг тўғри участкаларида барча трасса бурилишларида трассанинг тўғри ўқидан 0,5 метр чекланишнинг барча нуқталарида ҳар 15-20 метрга, шунингдек ишлар қўлда бажариладиган тупроқни қазиш чегараларида ўрнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсаткич қозиқлар ўрнатиш, қудуқ қазиш ишлари электр тармоқлари эгасининг вакили иштирокида қурувчининг кучи ва маблағлари ҳисобига бажарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Трассани кўрсаткич қозиқлар билан белгиламасдан ер ишларини амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Электр кабелларининг муҳофаза зоналарида ишлар бошлангунгача ишларни бажарувчилар ер ости электр кабеллари трассаларининг жойлашиши, уларнинг жойидаги белгиланиши билан танишиши керак. Улар билан, шунингдек электр кабеллари сақланишини таъминловчи қўлда ва механизация усулида ер ишларини бажариш тартиби тўғрисида йўриқномалар берилади. Бундан ташқари, улар электр кабелларида одамларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган кучланиш борлигини ҳисобга олган ҳолда электр токи уриш хавфи, шунингдек кўрсатиб ўтилган электр кабел линиялари шикастлантирилганлиги учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилишлари керак. Электр кабелларининг муҳофаза зоналарида ишларни олиб боришда ушбу электр кабеллари эгасининг вакилини чақириш зарурлиги кўрсатилиши, зарур ҳолларда эса, қўлда бажариладиган ишларнинг схемаси берилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электр тармоқларининг муҳофаза зоналаридаги ишлар уларнинг бажарилиши учун масъул шахснинг кузатувида бажарилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Ҳаво ва кабель линияларининг муҳофаза зонасида ишларни бажарувчилар ишлар бошланишидан камида 3 сутка олдин электр тармоқлари эгасига телефонограмма орқали ёки шахсан уларни бажаришда вакиллар ҳозир бўлиши зарур бўлган ишларни бажариш санаси ва соати тўғрисида маълум қилишлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатиб ўтилган вакиллар иш бажарилаётган жойга келмаган тақдирда ишларни бажарувчилар бир сутка мобайнида бу ҳақда электр тармоқлари эгасига хабар беришлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электр тармоқлари ва кабель линияларининг муҳофаза зонасида кўрсатиб ўтилган вакиллар ҳозир бўлмаган ҳолда ер ишларини бажариш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Ер ости кабелларининг бевосита яқинида тупроқ ишларини фақат белкураклар ёрдамида, қаттиқ зарб бермасдан бажаришга йўл қўйилади, зарбали асбоблар (лом, кирка)дан фойдаланиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Электр кабель тармоқларининг ишлаб турган коммуникациялар билан кесишган жойларда ер ишлари энг қисқа муддатларда ўтказилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Ихтиёрида қурилаётган ёки ишлаётган электр узатиш кабель линиялари бўлган ташкилотлар кўрсатиб ўтилган линияларни бегона токлардан ҳимоя қилиш чораларини кўриши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Ихтиёрида электр тармоқлари бўлган ташкилотларнинг ходимларига таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун бошқа ташкилотларнинг ҳудудида жойлашган тармоқлар объектларига белгиланган тартибда тўсиқсиз кириш ҳуқуқи берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. 500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво линиялари билан кесишиш жойларидаги автомобиль йўлларида ушбу линияларнинг муҳофаза зоналарида транспорт тўхташини тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Табиий офатлар туфайли электр тармоқлари шикастланганда, шунингдек шикастланишининг олдини олиш мақсадида туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига зарур ҳолларда уларнинг ваколатлари доирасида электр тармоқлари ва иншоотлари шикастланишини бартараф этиш ва шикастланишининг олдини олиш ишларига ташкилотларни жалб қилиш ҳуқуқи берилади. Бундай ҳолларда бажарилган ишларга ҳақ тўлаш ва сарфланган моддий ресурслар қийматини қоплаш ихтиёрида электр тармоқлари бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Электр тармоқларининг муҳофаза зоналаридаги ва улар яқинидаги юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида электр тармоқлари бўлган ташкилотлар ходимларининг электр тармоқлари сақланишини таъминлашга ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган талабларини бажаришга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ихтиёрида электр тармоқлари бўлган ташкилотларнинг ходимлари юридик ва жисмоний шахслар томонидан муҳофаза зоналарида мазкур Қоидалар талаблари бузилган ҳолда бажарилаётган ишларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Ер ости кабеллари, улар элементларининг ҳаво линиялари шикастланган тақдирда ишларни бажарувчи бу ҳақда дарҳол ушбу электр тармоқларининг эгаларига маълум қилиши ва шикастланишни зудлик билан бартараф этишда ёрдам кўрсатиши, шу жумладан ишчи кучи ва механизмлар ажратиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Мазкур Қоидалар бузилганлиги тўғрисидаги далолатнома ихтиёрида электр тармоқлари бўлган ташкилотларнинг ваколатли мансабдор шахслари томонидан тузилади. Мазкур қоидалар бузилганлиги тўғрисида далолатномалар тузишга ваколатли мансабдор шахслар рўйхати ҳар йили энергия таъминоти ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Мазкур Қоидалар талабларига риоя этиш билан боғлиқ низолар, шунингдек муҳофаза зонасида электр тармоқларини ўрнатиш, қўриқлаш ва фойдаланиш тартиби бузилганда пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Мазкур Қоидалар талабларини бузган шахслар жавобгарликка тортилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарарни қоплайдилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 13-сон, 105-модда; 2004 й., 9-сон, 105-модда; 2004 й., 28-сон, 321-модда; 2005 й., 14-сон, 103-модда)