19.06.2015 йилдаги 282-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 19.06.2015 йилдаги 282-сон
Дата вступления в силу
19.06.2015
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатини қўллашга оид нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашда иқтисодий судлар (бундан буён матнда судлар деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиши лозим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. ФК 2-моддасининг олтинчи қисмига кўра бир тарафнинг иккинчи тарафга маъмурий бўйсунишига асосланган мулкий муносабатларга, шу жумладан солиқ, молиявий ва бошқа маъмурий-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Судлар инобатга олиши лозимки, ушбу қоида даъво муддатига оид қонун ҳужжатларини қўллашда ҳам татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. ФКнинг 149-моддасига кўра даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлар қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган талабнома бериш муддати даъво муддати ҳисобланмаслигига эътибор бериши лозим. Талабнома бериш муддати бу низони судгача ҳал қилиш тартиби ҳисобланади. Хусусан, акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги талаби бўйича («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддаси), темир йўлда юк ташишда юк ташувчига нисбатан билдириладиган талаблар бўйича (Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставининг 152-банди), йўловчилар ва багажни ташиш бўйича юзага келадиган низолар (Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 124 ва 125-моддалари, Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларининг 124, 125-бандлари) бўйича талабнома бериш тартиби ўрнатилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Судлар инобатга олишлари лозимки, ФКнинг 150-моддасида кўрсатилган уч йиллик даъво муддати, қонун ҳужжатларида ушбу муддатга қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган, шунингдек даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблардан ташқари фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларга нисбатан татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Айрим турдаги талаблар учун қонун ҳужжатларида умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин. Хусусан, юк ташиш шартномасидан келиб чиқадиган (ФКнинг 724-моддаси), масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддаси), эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ бўлган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш, эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш («Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 62-моддаси), темир йўл Уставидан келиб чиқадиган даъволар бўйича (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставининг 155, 156-бандлари) махсус даъво муддатлари белгиланган. Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ФКнинг 152 — 162-моддаларининг қоидалари махсус даъво муддатларига ҳам жорий қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. ФК 152-моддасининг биринчи қисмига кўра даъво муддатлари ва уларни ҳисоблаш тартиби тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас. Шу муносабат билан судлар инобатга олиши керакки, ишни кўриш жараёнида даъво муддатлари ва уларни ҳисоблаш тартиби ишда иштирок этувчи шахсларнинг келишуви билан ўзгартирилганлиги аниқланса, бундай келишув ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади ҳамда суд томонидан инобатга олинмайди. Бу ҳақида суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби, даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади (ФКнинг 153-моддаси). Шунинг учун даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни судда кўриш учун тайёрлаш пайтида даъво аризасида билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги аниқланса, бу ҳолат даъво аризасини қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш учун асос бўлмаслиги инобатга олиниши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Аризанинг оғзаки билдирилганлиги, албатта, муҳокама қилиниши ва бу ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.1. Судларга тушунтирилсинки, даъво аризаси юзасидан берилган фикр-мулоҳазада билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги билан бир қаторда бошқа асослар ҳам кўрсатилиб, билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган бўлса ҳам, уни даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза сифатида қабул қилиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.2. Даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризани беришга жавобгар ҳақли. Агар бундай ариза ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан берилган бўлса, у инобатга олинмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки даъво талабига нисбатан қарши даъво билдирилган тақдирда, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза дастлабки даъво бўйича даъвогар ҳисобланган шахс томонидан ҳам берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.3. Судлар инобатга олиши лозимки, агар ишда бир нечта жавобгар иштирок этаётган бўлиб, улардан қайси бири даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берса, даъво муддати фақат ўша шахсга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.4. Агар битта даъво аризасида бир нечта мустақил талаб билдирилган бўлиб, уларнинг баъзилари бўйича даъво муддати ўтган, баъзилари бўйича ўтмаган бўлса, даъво муддати ўтмаган талаблар бўйича даъво муддати ўтганлигини асос қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8.5. Даъво муддати ўтганлиги ҳақида низодаги тарафнинг (жавобгарнинг) аризасини кўриб чиқишда, биринчи инстанция суди даъво муддати ўтмаганлиги ёки талаб бўйича даъво муддати қўлланилмаслигини аниқласа, ёхуд даъво муддати тикланиши (даъвогарнинг аризасига мувофиқ ёхуд ўз ташаббуси билан) лозим деган хулосага келса, даъво муддати ўтганлиги сабабли даъвони рад қилиш тўғрисидаги жавобгарнинг аризаси қаноатлантирилмаганлиги ҳақида ажрим чиқариб, низо мазмунан кўриб чиқилишини эълон қилади. Бундай ажрим устидан якуний суд ҳужжати билан бирга шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
(8.5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар даъво муддати ўтган бўлиб, уни тиклаш ҳақидаги даъвогарнинг илтимосномаси қаноатлантирилмаса, суд даъвони рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Судларга тушунтирилсинки, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза фақатгина биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати қабул қилингунга қадар берилиши мумкин. Агар бундай ариза ишни апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судларида кўриш жараёнида берилса, у қаноатлантирилмайди ва бу ҳақида суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади, бундан иш апелляция ёки кассация инстанциялари томонидан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш ҳолати мустасно.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган суд ҳужжати юқори инстанция суди томонидан бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган тақдирда, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза умумий тартибда берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади (ФК 153-моддасининг учинчи қисми).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво рад қилинган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берганлигини баён қилиши ва ушбу муддат ўтганлигини асослаши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. ФК 154-моддасининг биринчи қисмига кўра даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ФК ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунинг учун билдирилган талаб бўйича даъво муддатини ҳисоблашда шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини қачон билган ёки билиши лозим бўлган кунни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муайян ижро муддатига эга бўлган ёки ижро этиш муддати белгиланмаган ёхуд талаб қилиш пайти ижро этиш муддати билан белгиланган, шунингдек регресс мажбуриятлар бўйича даъво муддатининг ўта бошлаши пайти ФК 154-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларида белгиланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.1. Даъво муддати узилишини аниқлашда даъво ким томонидан, яъни ҳуқуқи бузилган шахснинг ўзи ёки унинг манфаатида даъво тақдим этган шахс (прокурор, давлат органи ёки бошқалар) томонидан тақдим этилганлигининг аҳамияти йўқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11.2. Мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши (ФКнинг 155-моддаси) даъво муддати ва уни ҳисоблаш тартибининг ўзгаришига олиб келмаслигини судлар инобатга олиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тугатилаётган юридик шахснинг тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) томонидан билдирилган талаблар бўйича даъво муддати, тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) тайинланган кундан эмас, балки тугатилаётган юридик шахснинг ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Янги тайинланган (сайланган) юридик шахс раҳбари томонидан даъво муддатини ўта бошлаши у тайинланган (сайланган) кундан бошлаб ҳисобланиши лозимлиги ҳақида важ билдирилганда ҳам худди шу қоида татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Судларга тушунтирилсинки, ФК 156-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган даъво муддати ўтишининг тўхтатилиши учун асос бўлувчи ҳолатлар қатъийдир ва уни кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди, ФК 158-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар тарафларнинг келишувида даъво муддати ўтишининг тўхтатилиши учун бошқа ҳолатлар кўрсатилган бўлса, уларга мазкур қарорнинг 6-банди қоидалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. ФКнинг 157-моддасига кўра даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса янги муддатга қўшилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даъво муддати ўтишининг узилиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, судлар мажбур шахснинг даъвони тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13.1. Судлар даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво аризаси тақдим этилиши билан узилишини инобатга олиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13.2. Даъво аризаси судга тақдим этилган ёки алоқа ташкилотига топширилган, ёхуд электрон шаклда юборилган кун даъво аризаси тақдим этилган кун ҳисобланади ва шу кундан бошлаб даъво муддатининг ўтиши узилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13.3. Мажбур шахснинг қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлари қуйидагилар бўлиши мумкин: мажбуриятнинг бир қисми бажарилганлиги (қарзнинг бир қисми тўланганлиги); таққослаш далолатномаси тузилганлиги; банкдаги ҳисоб рақамга қўйилган тўлов талабномасининг акцептланиши; қарз тан олинганлиги аниқ баён этилган хат-хабар ёки маълумотларнинг берилганлиги ва ҳ.к.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлар қарз тан олинганлигини кўрсатувчи ҳаракатлар мажбур шахснинг ваколатли вакили томонидан амалга оширилган бўлиши лозимлигига эътибор қаратишлари лозим. Мажбур шахснинг ваколатли вакили деганда, ФКнинг 10-бобида белгиланган тартибда ваколати расмийлаштирилган шахс тушунилади. Агар бундай ҳаракатлар ваколатсиз шахс томонидан амалга оширилган бўлса, унинг ҳаракатлари қарзни тан олиш деб баҳоланмаслиги лозим. Судлар инобатга олишлари керакки, мажбур шахснинг қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлар даъво муддати даврида амалга оширилган бўлиши лозим. Агарда бундай ҳаракатлар даъво муддати ўтгандан кейин амалга оширилган бўлиб, низони кўриш пайтида жавобгар даъво муддатини қўллашни сўраса, суд даъво муддатини қўллайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Инобатга олиш лозимки, суд томонидан даъво аризасини қабул қилиш рад этилганда (ИПКнинг 154-моддаси), даъво аризаси қайтарилганда (ИПКнинг 155-моддаси), суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилганда (ИПКнинг 140-моддаси), суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза қайтарилганда (ИПКнинг 141-моддаси), шунингдек суд буйруғини бериш рад этилганда (ИПКнинг 144-моддаси) даъво муддатининг ўтиши узилмайди. Даъво аризаси (ариза) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилганда ва у суд томонидан қабул қилингандагина даъво муддатининг ўтиши узилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш, суд буйруғи беришни рад этиш ҳақидаги ажрим юқори инстанция суди томонидан бекор қилинган тақдирда, даъво муддатининг ўтиши даъво аризаси (ариза) дастлаб берилган кундан бошлаб узилган ҳисобланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. ФК 158-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра, ИПКнинг 107-моддасига асосан даъво кўрмасдан қолдирилган бўлса, даъво қўзғатилгунга қадар ўта бошлаган даъво муддати умумий тартибда давом этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФКда даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган, яъни ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган бирорта ҳолатда, ҳатто даъво ИПК талабларига риоя этилган ҳолда берилган бўлса ҳам (ИПК 107-моддасининг 6 — 9-бандлари), даъво муддатининг узилиши назарда тутилмаган. Шу муносабат билан судларга тушунтирилсинки, даъво кўрмасдан қолдирилганда, ФКнинг 157-моддаси қоидалари қўлланилмайди, яъни кўрмасдан қолдирилган даъво аризаси бўйича даъво муддатининг ўтиши у берилган пайтдан узилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим юқори инстанция суди томонидан бекор қилинган тақдирда, даъво муддатининг ўтиши даъво аризаси судга дастлаб берилган кундан бошлаб узилган ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15.1. ФК 158-моддасининг иккинчи қисмида жиноят ишлари бўйича суд томонидан кўрилаётган жиноят иши доирасида тақдим этилган даъво кўрмасдан қолдирилган тақдирда, даъво қўзғатилгунга қадар ўта бошлаган даъво муддати даъво кўрмасдан қолдирилган ҳукм қонуний кучга киргунга қадар тўхтатиб турилиши, даъво муддати тўхтатиб турилган вақт даъво муддатига қўшилмаслиги назарда тутилган. Судларга тушунтирилсинки, бундай ҳолатда даъво муддати тўхтатилган кун, даъво қўзғатилган сана ҳисобланади. Бунда даъво муддатининг қолган қисми олти ойдан кам бўлса, у олти ойгача узайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. ФК суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши кераклигини назарда тутади (ФКнинг 159-моддаси).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлар инобатга олиши керакки, ФКда даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топиш ва уни тиклаш тўғрисида ариза берилиши шартлиги назарда тутилмаган. Шунинг учун, агар даъво муддати ўтказиб юборилган бўлса ва жавобгар томонидан даъво муддатини қўллаш талаб этилса, суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини аниқлаши ҳамда ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни даъвогардан талаб қилиб олиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даъвогар томонидан даъво муддати ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топиш ва уни тиклаш тўғрисида ариза берилган бўлса ҳамда суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддат тикланиши ва бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши мумкин. Бунда жавобгарнинг даъво муддати ўтганлиги сабабли даъвони рад этиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФКда қайси ҳолатлар (сабаблар) даъво муддатининг ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиш учун асос бўлиши кўрсатилмаган. Шу муносабат билан судлар даъво муддатини ўтказиб юборилишининг сабабларини ушбу ҳолатларни тасдиқлаш учун тақдим этилган далиллар билан бирга ўрганишлари, уларни муҳокама қилиб, мазкур масала юзасидан ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар даъво муддатининг ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиш ва ушбу муддатни тиклаш тўғрисида ариза берилган бўлса, ушбу аризани кўриб чиқиш натижаси ҳал қилув қарорида кўрсатилиши керак. Агар даъво муддатининг ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиш тўғрисида ариза берилмаган бўлса, лекин суд даъво муддати ўтказиб юборилишини узрли деб топса, бу ҳақида ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида баён этиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16.1. Даъвогар томонидан ўтказиб юборилган даъво муддатини узрли деб топиш ва уни тиклаш ҳақида ариза фақатгина биринчи инстанция судига берилиши мумкин, яъни даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги фақат биринчи инстанция суди томонидан узрли деб топилиши мумкин. Бундай аризанинг апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судида кўрилаётган пайтда берилиши ўтказиб юборилган даъво муддатини тиклаш ва бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиниши учун асос бўла олмайди, бундан иш апелляция ёки кассация инстанциялари томонидан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриш ҳолати мустасно.
(16.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судлар даъво муддати ўтказиб юборилишига сабаб бўлган ҳолат қанча муддат давом этганлигини аниқлашлари лозим. Даъво муддатининг ўтказиб юборилган муддати, унинг ўтказиб юборилишига сабаб бўлган ҳолатнинг амал қилиш муддатига тенг бўлсагина, ушбу муддат тикланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16.2. Даъвогар даъво муддати ўтганлигини билмаган ҳолда даъво аризаси билан судга мурожаат қилган бўлса ва жавобгар даъво муддатини қўллашни сўраса, даъвогарнинг бу масала юзасидан фикри эшитилиши керак. Агар бундай ҳолатда даъвогар даъво муддати ўтказиб юборилишининг сабабини узрли деб топиш ҳақида ариза берса, у муҳокама қилиниши ва ҳуқуқий баҳо берилган ҳолда ушбу аризани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги масала ҳал қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даъво аризасига даъво муддатини тиклаш ҳақида ариза илова қилинган ёки даъво аризасида даъво муддатини тиклаган ҳолда уни иш юритишга қабул қилиш сўралган бўлса, даъво аризаси ИПК талаблари асосида берилган тақдирда, у иш юритишга қабул қилиниши керак. Бундай ҳолатда даъво муддатини тиклаш масаласи суд мажлисида жавобгар томонидан даъво муддатини қўллашни баён қилгандагина ҳал қилинади.
(16.2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16.3. Даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин. Хусусан, даъво муддати икки ойга тенг бўлган талаблар бўйича даъво муддатининг ўтказиб юборилишининг сабабини узрли деб топиш учун, бундай сабаб айнан даъво муддати, яъни икки ой ичида содир бўлган бўлиши лозим. Бундай сабаб икки ойлик муддат, яъни даъво муддати ўтганидан кейин юз берган бўлса, уни узрли деб топиш ва даъво муддатини тиклашга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. ФКнинг 161-моддаси талабларига кўра мажбур шахс ўз мажбуриятини даъво муддати ўтганидан кейин бажарган бўлса, ижро этиш пайтида даъво муддатининг ўтиб кетганлигини билган ёки билиши лозим бўлганлигидан қатъий назар, бажарган нарсасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли эмас. Шунинг учун ўз мажбуриятини даъво муддати ўтганидан кейин ижро этган шахс ушбу ҳаракат даъво муддати ўтганидан кейин амалга оширилганлигини асос қилиб, берган нарсасини қайтариш ҳақидаги даъво билан мурожаат қилса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17.1. Асосий талаб бўйича даъво муддати ўтиши билан қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва шу кабилар) бўйича даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. ФКнинг 163-моддасида даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар рўйхати келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судларга тушунтирилсинки, даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар бўйича низодаги тараф даъво муддатини қўллашни баён қилса, ушбу аризани қаноатлантириш рад этилиши ҳақида суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФК 163-моддасининг бешинчи хатбошисига кўра жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга даъво муддати жорий қилинмайди. Шуни инобатга олиш лозимки, жиноят туфайли етказилган зарар қонуний кучга кирган жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми, ажрими, ёки тергов органининг қарори билан тасдиқланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18.1. Судлар инобатга олишлари керакки, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш ҳақидаги талабларга (виндикацион даъво) нисбатан умумий даъво муддати қўлланилади, ФКнинг 231-моддасида қайд этилган талабларга, яъни мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам (негатор даъво), бартараф этиш ҳақидаги талабларга нисбатан эса даъво муддати жорий қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18.2. ФКнинг 163-моддасида қайд этилган даъво муддати жорий этилмайдиган талаблар қатъий эмас. Қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга нисбатан ҳам даъво муддатлари жорий қилинмаслиги мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Судларга тушунтирилсинки, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 35-моддаси талабларидан келиб чиқиб, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг қарздорликларини ундириш ҳақидаги даъво аризалари даъво муддати ўтганлиги сабабли рад этилганда, суд ушбу қарздорликларни ўз вақтида ундириш чорасини кўрмасдан даъво муддатини ўтишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун прокуратура органларига хабар қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Судларга даъво муддатларига оид фуқаролик қонун ҳужжатларининг нормаларини қўллаш билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш суд амалиётини вақти-вақти билан умумлаштириш ва мавжуд суд хатоларини, шунингдек бундай хатоларни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриб бориш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий хўжалик суди раиси К. КАМИЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий хўжалик суди Пленумининг котиби, судья К. ДАВЛЕТОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2015 йил 19 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
282-сон