Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш тадбирлари изчил амалга оширилиши натижасида аҳоли соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик базаси шакллантирилди. Қишлоқ врачлик пунктларидан тортиб республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларигача барча даражаларни қамраб олувчи аҳолига тиббий-профилактик ёрдам беришнинг яхлит ташкилий тузилмаси ташкил этилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Санитария-эпидемиология масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида республикада алоҳида ўта хавфли юқумли касалликлар четдан кириб келишининг олди олинди, чақалоқларнинг полиомиелит, дифтерия, қизилча, қоқшол касалликлари қайд этилмаяпти. Болаларни режали эмлаш билан қамраб олиш 98,3 фоизни ташкил этди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат санитария-эпидемиология хизмати, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан «Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида» ва «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талаблари тўлиқ ҳажмда бажарилиши таъминланмаяпти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Раҳбарлик усулларини такомиллаштириш, санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш, унинг моддий-техника базасини назорат қилиш ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашнинг аҳволи, шунингдек санитария-эпидемиология масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўсиб бораётган замонавий талабларга жавоб бермайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Санитария-эпидемиология назорати марказларининг моддий-техника базасини таҳлили махсус лабораторияларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлиги 60 — 70 фоизни ташкил этишини кўрсатди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Санитария-эпидемиология хизмати раҳбар кадрларини танлаш тизимида, биринчи навбатда уларнинг малакаси етарлича эмаслиги ва қўйиладиган талабларга номувофиқлиги билан боғлиқ жиддий камчиликлар ва нуқсонлар мавжуд. Санитария-эпидемиология хизматининг врач кадрлар билан таъминланганлиги 84,4 фоизни ташкил этади. Врачлар умумий сонининг 45 фоизи малака тоифасига эга эмас, шу жумладан раҳбар ходимлар орасида ушбу кўрсаткич 30 фоизни ташкил этади. Лавозим мавқеини суиистеъмол қилиш ва ўз касби билан боғлиқ вазифаларга совуққонлик билан қараш каби салбий ҳолатлар бартараф этилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш, санитария-эпидемиология масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлаш, бошқарувнинг илғор шакллари ва усулларини жорий этиш, юксак касбий ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаган, замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрларни танлаш ва улар билан тўлиқ таъминлаш масалаларида давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш берувчилар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари билан 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга меҳнат шартномаси тузадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари 3 йилда бир марта даврийликда аттестациядан ўтишлари керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари эгаллаб турган лавозимида муваффақиятли ишлашнинг беш йиллик муддати тамом бўлгандан кейин эгаллаб турган лавозимидан паст бўлмаган лавозимга янги иш жойига ўтказилиши керак. Ишда жиддий камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда ушбу шартли муддат сезиларли даражада қисқартирилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар ва бошқарув кадрлари янги иш жойига ўтказилганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат турар жойи ёки у ижарага олинганлиги учун компенсация тўлови билан таъминланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг аввало, ўта хавфли юқумли касалликлар профилактикаси, уларнинг ўчоқларини бартараф этиш ва тарқалиб кетишининг олдини олишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига аҳолини вирусли ва юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бинолар ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация, оқова сувларни тозалаш, гидротехника иншоотлари тизимларини ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилишда, хом ашёнинг янги турларини, озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат буюмлари, қурилиш материаллари, ионлаштирувчи нурланиш манбалари, кимёвий моддалар, биология воситалари, тиббий ва иммунобиологик препаратларни ишлаб чиқариш ва қўллашда санитария нормалари, қоидаларига ва гигиена нормативларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли пунктлари ва ҳудудларни сақлаш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хўжалик-маиший чиқиндиларни, шу жумладан радиоактив ва зарарли моддаларни тўплаш, сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш устидан зарур санитария-эпидемиологик назоратни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аварияли вазиятларни тугатишда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг тегишли бўлинмаларини жалб этган ҳолда юқумли ва паразитар касалликларни аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оилада тиббий маданиятни ошириш, санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши, шунингдек санитария-эпидемиология масалаларида хотиржамликни таъминлаш бўйича аҳоли орасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари раҳбар кадрларини танлаш, аттестациядан ўтказиш ва ротация қилиш бўйича Республика комиссиясининг таркиби (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика комиссияси (А.И. Икрамов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар ва бошқарув кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомни ҳамда Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар ва бошқарув кадрларини танлаш, уларни ротация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини малакали, замонавий фикрлайдиган, юксак касбий ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олган, етарлича бошқарув кўникмаси ва тажрибага эга бўлган кадрлар билан таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар ва бошқарув кадрлари лавозимларига тавсия этиладиган юкланган вазифалар ва мажбуриятларни самарали бажаришни таъминлашга қодир бўлган номзодлар танланиши бўйича шахсий масъулият Соғлиқни сақлаш вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология хизматининг бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув режалари ва дастурларни қайта кўриб чиқиш ва янгилашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг бошқарув кадрлари ва мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санитария-эпидемиология хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва модернизациялаш бўйича таклифлар киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарор талаблари ҳисобга олинган ҳолда «Санитария-эпидемиология масалаларида аҳолининг хотиржамлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси пухта ишланиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 апрелдаги 147-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги Санитария қонунларини бузганлик учун жазо жарималаридан тушадиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқсин, бунда давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар ва бошқарув кадрлари Республика комиссиясининг қарори билан янги иш жойига ўтказилганда хизмат турар жойи ёки у ижарага олинганлиги учун компенсация тўлови билан таъминланишини назарда тутсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И.Икрамов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2015 йил 26 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
170-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарорига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари раҳбар кадрларини танлаш, аттестациядан ўтказиш ва ротация қилиш бўйича Республика комиссиясининг таркиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.
Икрамов А.И.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси
2.
Алимов А.В.
—
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, комиссия раисининг ўринбосари
3.
Сайидалиев С.С.
—
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, комиссия раисининг ўринбосари
4.
Халилов Ф.К.
—
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари
5.
Қўчқоров Д.А.
—
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари
6.
Усманов А.А.
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари
7.
лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири
8.
Муҳамедов К.К.
—
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи
9.
Алматов Б.И.
—
Республика давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг бош врачи
10.
Ҳакимов Т.П.
—
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар унинг таркибига киритилади