25.06.2002 йилдаги 227-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 25.06.2002 йилдаги 227-сон
Дата вступления в силу
25.06.2002
Ҳужжат 01.11.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СТАТИСТИКА ВА МОЛИЯ ҲИСОБОТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Статистика ва молия ҳисоботи шаклларини янада бирхиллаштириш, соддалаштириш ва қисқартириш, уни тақдим этиш даврийлигини такомиллаштириш, шунингдек ҳисобот тизимини халқаро стандартлар талабларига юқори даражада яқинлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молия ва статистика ҳисоботи шаклларини тақдим этиш даврийлигини қисқартириш тўғрисидаги 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
статистика ҳисоботи шаклларини бирхиллаштириш ва бирлаштириш тўғрисидаги 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
статистика ҳисоботи шаклларини бекор қилиш тўғрисидаги 3-иловага мувофиқ таклифларига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳрида ва республика минтақаларида молия ва статистика ҳисоботини янада такомиллаштириш масалалари бўйича семинарлар ўтказсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Давлат статистикасини 2005 йилгача бўлган даврда янада тизимли ислоҳ қилиш комплекс дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар меъёрий ҳужжатларнинг қайта кўриб чиқилиши ва мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 25 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
227-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 25 июндаги 227-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тақдим этиш даврийлиги қисқартириладиган молия ва давлат статистика ҳисоботи шаклларининг
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

T/р‎

Шаклларнинг номи‎‎

Даврийлиги‎‎

1. Молиявий ҳисобот‎

1.1. Йирик ва ўрта корхоналар учун:‎

1.‎ Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот, 4-шакл‎ йиллик‎

1.2. Кичик корхоналар ва микрофирмалар учун‎

2.‎ Бухгалтерия баланси, 1-шакл‎ йиллик‎‎
3.‎ Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, 2-шакл‎ йиллик‎‎
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июндаги 183-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 293-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 25 июндаги 227-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бекор қилинадиган давлат статистика ҳисоботи шакллари
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

T/р‎

Шаклларнинг номи‎‎

Даврийлиги‎‎

Демография

1.‎ Маъмурий-ҳудудий тузилмалар ўзгариши тўғрисидаги маълумот, В-шакл йиллик
2.‎ Аҳолининг кўчиб юриш ҳисоби картаси, М-шакл туман бўйича ҳар чоракда

Уй-жой-коммунал хўжалиги

3.‎ Табиий газдан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот, 2-газ шакли

Соғлиқни сақлаш

йиллик
4.‎ Айрим юқумли ва паразитар касалликлар тўғрисида ҳисобот, 1-инф. шакли ойлик
5.‎ Ўринларнинг ихтисослашуви бўйича тақсимланиши тўғрисида жамланма ҳисобот, 2-соғлиқ шакли йиллик
6.‎ Кундузги стационар фаолияти тўғрисида ҳисобот, 14-дс шакли йиллик

Таълим‎

7.‎ Ўқув юртлари кутубхоналари ҳисоботи, 10-нк шакли йиллик

Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш

8.‎ Хусусийлаштирилган корхона ҳисоботи, 1-хусусийлаштириш шакли‎ ҳар чоракда
9.‎ Илмий-техник ишларни бажарувчи корхона, ташкилот моддий-техника базаси тўғрисида ҳисобот, 1-фан (мтб) шакли йиллик

Экология‎

10.‎ Атмосфера ҳавосини (турғун манбалар) муҳофаза қилиш тўғрисида ҳисобот 2-э (ҳаво) шакли ярим йиллик
11.‎ Атмосфера ҳавосини (кўчма манбалар) муҳофаза қилиш тўғрисида ҳисобот) 2-э (транспорт) шакли йиллик
12.‎ Мавжуд нохаридорбоп ҳамда касод моллар қолдиғи тўғрисида ҳисобот, 2-савдо (нохаридорбоп) шакли ҳар чоракда

Пулли хизматлар

13.‎ Пулли тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисида ҳисобот, 1-хизмат (соғлиқ) шакли ҳар чоракда
14.‎ Жисмоний тарбия ва спорт бўйича пулли хизмат кўрсатиш тўғрисида ҳисобот, 1-жтс (хизматлар) шакли ҳар чоракда

Энергетика‎

15.‎ Поездларни тортиш учун сарфланган дизель ёнилғиси ва электр энергияси тўғрисида ҳисобот, 1-дэт шакли ҳар чоракда

Қишлоқ хўжалиги

16.‎ Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлиги сифати тўғрисида ҳисобот, 14-қх шакли йилда 2 марта
17.‎ Молия-хўжалик фаолиятининг кутилаётган натижалари тўғрисида ҳисобот, 8-қх шакли йиллик
18.‎ Мавжуд минерал ва органик ўғитлар сарфи тўғрисида ҳисобот, 9-қх шакли йиллик
19.‎ Ёрдамчи давлат ёки кооператив хўжаликларида чорвачиликнинг аҳволи тўғрисида ҳисобот, 24-шакл (ёрдамчи) ҳар чоракда‎
20.‎ Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва хом-ашёларига контрактация шартномаларининг тузилиши тўғрисида ҳисобот, 18-заг. шакли ойлик

Транспорт ва алоқа

21.‎ Узлуксиз ишлайдиган транспорт тўғрисида ҳисобот, 1-тр (узлуксиз) шакли 2 йилда 1 марта
22.‎ Ҳаракатдаги объектлар билан қуруқликдаги радио алоқаси техник воситалари тўғрисида ҳисобот, 54-алоқа (радио) шакли йиллик
23.‎ Умумий фойдаланилмайдиган телефон алоқасининг техник воситалари ҳақида ҳисобот, 1-алоқа шакли йиллик
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 95-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда; 2012 й., 26-27-сон, 293-модда, 44-сон, 507-модда)