Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2002 йил 12 февралда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегараларидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита раиси М.И. Ўтаганов Ўзбекистон Республикасининг ушбу ҳужжатда назарда тутилган мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 30 май,
186-сон