Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКАДА ЕТИШТИРИЛГАН ПИЛЛАДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕХАНИЗМИНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипак маҳсулоти экспортини тартибга солиш тўғрисида» 2000 йил 28 февралдаги ПФ-2553-сон Фармонига мувофиқ ҳамда республика ипакчилик саноатини ривожлантириш учун барқарор хом ашё базасини яратиш, ипак хом ашёсини янада чуқур қайта ишлаш ва рақобатбардош, экспортга мўлжалланган ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан ипак ип ва калавани, ипак чиқиндиларидан тайёрланган калаваларни ва бошқа ипак маҳсулотларини (ТИФ ТН бўйича коди 5004-5005) республика ташқарисига, шу жумладан, товар-хом ашё биржалари орқали, олиб чиқиш фақат эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Бухоро (Хусенов), Самарқанд (Рўзиев), Наманган (Жабборов) ва Тошкент (Мирзақулов) вилоятлари ҳокимларига 1999 йил пилла ҳосилини чет ташкилотларга сотиш юзасидан ўзбошимчалик билан қарорлар қабул қилишга йўл қўйиб бўлмаслиги кўрсатиб ўтилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вилоятлар ҳокимлари «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ипакчилик саноати» уюшмаси корхоналарининг хўжалик фаолиятига аралашганлик ҳамда пиллани белгиланган тартибни бузган ҳолда сотишга йўл қўйганлик учун шахсан жавоб беришлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Пилла» акциядорлик бирлашмалари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бошқаруви қарори билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзбек ипаги» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари, бошқа манфаатдор идоралар, корхоналар ва ташкилотлар:
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
— етиштириладиган пилла ҳосилининг сақланишини ҳамда ипак маҳсулотларини республика ташқарисига чиқаришнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар;
— ипак маҳсулотларини республика ташқарисига чиқаришнинг белгиланган тартибини бузишнинг ҳар бир ҳолати бўйича айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ қаттиқ жавобгарликка тортсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилаб қўйилсинки, божхона органлари томонидан мусодара қилинган пилла ва бошқа ипак маҳсулотлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ипакчилик саноати корхоналарига қайта ишлаш учун берилади.
(5-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси «Ўзбек ипаги» уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда мусодара қилинган пиллани, ипак хом ашёсини ва ипак чиқиндиларини кейинчалик ипакчилик соҳаси корхоналарида; қайта ишлаш учун бериш механизмини ўн кун муддатда аниқласин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарорига 1-иловадаги 20-сатрга қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
2-устун «Ипак ип ва калава, ипак чиқиндиларидан тайёрланган калава» таҳририда;
3-устун «5004 00-5005 00» таҳрирда баён қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 майдаги 246-сон қарори 1-бандининг биринчи хатбоши;
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 апрелдаги 144-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 4 март,
77-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда; 2017 й., 21-сон, 399-модда)