Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.2024 27.05.2015 йилдаги 137-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.05.2015 йилдаги 137-сон
Дата вступления в силу
01.06.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.2024
Ҳужжат 09.01.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) «ноль» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли «Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 26 январдаги 11-сон қарорига мувофиқ, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) хусусийлаштириш тартибини такомиллаштириш, уларни сотиш механизмлари ва тартиб-қоидалари самарадорлигини ошириш, шунингдек уларга доир битимларни содир этишда оммавийлик ва очиқ-ошкораликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) «ноль» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Хўжалик бошқаруви органларига — акциядорлик компанияларига зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва охирги икки йил мобайнида қувватлардан паст даражада фойдаланаётган ҳамда республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлмаган, улардаги давлат улуши уларнинг устав фондига (устав капиталига) берилган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналар аниқланган тақдирда, ушбу корхоналарнинг акциялари пакетларини (улушларини) харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «ноль» харид қиймати бўйича сотиш масаласи бўйича тегишли бошқарув органларига кўриб чиқиш учун таклифлар (тавсиялар) киритиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари пакетларини (улушларини) «ноль» харид қиймати бўйича сотиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда амалга оширилади, кейинчалик ушбу хўжалик бошқаруви органларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши камайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2015 йил 27 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
137-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 майдаги 137-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) «ноль» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «ноль» харид қиймати бўйича хусусийлаштириш тартибида сотиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низомнинг амал қилиши республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) сотишга татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
акцияларнинг давлат пакети (улуш) — устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган корхоналардаги (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси тимсолида мулк ҳуқуқи асосида давлатга тегишли бўлган акциялар (улуш);
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 декабрдаги 421-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 14-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сотувчи — Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат тендер комиссияси — давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий танлов комиссияси — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари бошчилик қиладиган, таркибига Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишчи орган — Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харидор — қонун ҳужжатларига мувофиқ сотувчи билан акцияларнинг давлат пакети (улуши) олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик шахс ёки жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов — танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ иштирокчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали акцияларнинг давлат пакети (улуши) харидорини аниқлаш бўйича савдолар шакли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов шартлари — танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, қўшимча юклама, инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар ва иштирокчиларга қўйиладиган талаблар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция мажбуриятлари — харидор томонидан акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиб олишда пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда корхонага инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган мажбуриятлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий мажбуриятлар — акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиб олишда пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўғридан-тўғри музокаралар — танлов ўтказмасдан харидорни аниқлаш юзасидан акциядорлар (иштирокчилар), корхона ёки потенциал инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторлар билан олиб бориладиган музокаралар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Акцияларнинг давлат пакетини (улушини) харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «ноль» харид қиймати бўйича сотиш (кейинги ўринларда акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиш деб аталади) ушбу Низомга иловага биноан схема бўйича хусусийлаштириш дастурлари асосида сотувчи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Савдоларда турган, олдин қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотилаётган акцияларнинг давлат пакети (улуши) ушбу акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиш муддати узайтирилганда савдолардан олинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Акцияларнинг давлат пакети (улуши) танлов ўтказмасдан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан қуйидаги ҳолларда сотилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланган шартларда акциядорлар (иштирокчилар) ёки корхона томонидан акцияларнинг давлат пакетини (улушини) имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланилган тақдирда. Бунда икки ва ундан ортиқ акциядор (иштирокчи) томонидан таклифлар тақдим этилганда акцияларнинг давлат пакети (улуши) яхлит (қисмларга бўлинмаган) ҳолда энг кўп, бироқ белгиланган шартлардан кам бўлмаган инвестиция мажбуриятларини ва ижтимоий мажбуриятларни таклиф этган акциядорга (иштирокчига) сотилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
акциядорлар (иштирокчилар) ва корхонанинг ўзи томонидан акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиб олиш рад этилгандан кейин ёхуд ишчи органнинг ёки корхонанинг хатига белгиланган муддатларда жавоб бўлмаганда хорижий инвестордан буюртманома келиб тушган тақдирда. Бунда хорижий инвесторлар томонидан икки ва ундан ортиқ таклифлар тақдим этилганда акцияларнинг давлат пакети (улуши) яхлит (қисмларга бўлинмаган) ҳолда энг кўп, бироқ белгиланган шартлардан кам бўлмаган инвестиция мажбуриятларини ва ижтимоий мажбуриятларни таклиф этган хорижий инвесторга сотилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари асосида сотилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда акцияларнинг давлат пакетини (улушини) олиш нияти бўлган шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ёки унинг ҳудудий органининг акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиб олишга олдиндан розилигини олиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Акцияларнинг давлат пакети (улуши) олди-сотди шартномаси белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак. Бунда рўйхатга олиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
акцияларнинг давлат пакети бўйича — шартнома имзолангандан кейин икки иш кунидан кечикмай Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат улуши бўйича — Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Харидор инвестиция мажбуриятларини ва ижтимоий мажбуриятларни бажаргунга қадар акциядорнинг (иштирокчининг) акцияларни (улушларни) тасарруф этиш ҳуқуқидан ташқари барча ҳуқуқларига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Акцияларнинг давлат пакетлари (улушлари) рўйхатини шакллантириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий органлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда — уларнинг таркибига кирувчи корхоналар бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда эса — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирмайдиган корхоналар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 26 январдаги 11-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ ҳар йили корхоналарнинг расмийлаштирилган паспортлари олингандан кейин бир ой муддатда уларнинг фаолияти қуйидаги мезонларга мувофиқлигини таҳлил қиладилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхона ўз фаолиятини саноат ва қурилиш соҳасида амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхона охирги икки йил мобайнида зарар кўриб ишлайди ёхуд охирги уч йил мобайнида паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхона республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга эмас;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхонанинг устав фондида (устав капиталида) 50 фоиздан ортиқ давлат улуши мавжудлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда агар иккинчи молия йили ва ундан кейинги ҳар бир молия йили тамом бўлгандан кейин корхона соф активларининг қиймати унинг устав фондидан (устав капиталидан) кам бўлиб чиқса, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ушбу корхона устав фондини (устав капиталини) унинг соф активлари қийматидан ошиб кетмайдиган миқдоргача камайтириш ёхуд уни тугатиш ташаббуси билан чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳлил натижаларига кўра Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий органлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда беш иш куни мобайнида Давлат рақобат қўмитасига акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) сотиш тўғрисида таклиф киритадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий органлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда киритилган таклифларнинг асосланганлиги ва ишончлилиги учун жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Давлат рақобат қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат активларини бошқариш маркази ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан биргаликда ўн кун мобайнида ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган органлар томонидан тақдим этилган таклифларни умумлаштиради ва акцияларнинг давлат пакети (улуши) миқдорини аниқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўттиз кун мобайнида хусусийлаштириш дастури лойиҳаси шаклида акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) «ноль» харид қиймати бўйича сотиш таклиф этилаётган корхоналар рўйхатини шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Хусусийлаштириш дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра сотиладиган акцияларнинг давлат пакетлари (улушлари) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) сотиш бўйича танлов шартларини тайёрлаш, шунингдек танловни ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан ҳудудий танлов комиссияларига ўн беш кун муддатда келишиш учун танлов шартларини тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов шартлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тавсия этиладиган фаолият тури;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам ҳажми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестицияларни киритиш муддати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яратиладиган иш ўринлари сони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қатнашчиларга қўйиладиган талаблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа мажбуриятлар (зарурият бўлганда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори ва уларнинг турлари, корхонанинг тасдиқланган бизнес-режасидан келиб чиққан ҳолда, тегишли асосланган ҳисоб-китоблар ва эришиладиган прогноз параметрлари мавжуд бўлган тақдирда, корхонанинг таклифлари асосида аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ҳудудий танлов комиссиялари томонидан тақдим этилган танлов шартлари Давлат рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан белгиланган тартибда келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси келишилган танлов шартларини тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланган танлов шартлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан улар тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида ишчи органга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ишчи орган агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
акциядорлар сони эллик нафардан ошмаса ва корхона уставида акциядордан акцияларни сотиб олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ уставда назарда тутилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхона (масъулияти чекланган жамият) уставида бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига мувофиқ беш иш куни мобайнида тўғридан-тўғри ёки корхона орқали акциядорлар (иштирокчилар) ва корхонанинг ўзини (тилхат олган ҳолда ёхуд почта бўйича топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан буюртма хат юборган ҳолда) ушбу корхонанинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Акциядорлар (иштирокчилар)дан ёхуд корхонадан ижобий жавоб олинган тақдирда ишчи орган акцияларнинг давлат пакетини (улушини) олиш нияти бўлган акциядор (иштирокчи) ёхуд корхона билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади, уларнинг якуни бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олди-сотди шартномасини тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Корхона акциядорлари (иштирокчилари) ва корхонанинг ўзи акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиб олишни рад этган ёхуд ишчи органнинг ёки корхонанинг хатига корхона хабардор қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида жавоб бўлмаган тақдирда, башарти корхона уставида ёки корхона иштирокчилари ўртасидаги келишувда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ишчи орган акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиш бўйича хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш тўғрисидаги эълонни тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида уч кун мобайнида жойлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Эълон жойлаштирилгандан кейин бир ой мобайнида хорижий инвестордан буюртманома келиб тушмаган тақдирда акцияларнинг давлат пакети (улуши) танлов асосида сотилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) сотиш бўйича танловга тайёргарлик кўриш, уни ташкил этиш ва ўтказиш, танлов натижаларини расмийлаштириш, шартномаларни тузиш, шунингдек танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган кундан бошлаб олти ой давомида танлов таклифлари келиб тушмаган тақдирда танлов шартларини ўзгартириш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «ноль» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Сотилган акцияларнинг давлат пакетлари (улушлари) нархини аниқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Танлов ғолибини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилингандан ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш якунлари бўйича баённома расмийлаштирилгандан кейин сотувчи корхонага бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ мол-мулкни хатловдан ўтказиш тўғрисида ёзма талабнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу талабнома билан хатловдан ўтказиш ва тайёрланган ҳужжатларни сотувчига тақдим этиш муддатлари белгиланади. Бунда хатловдан ўтказиш акцияларнинг давлат пакети (улуши) олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар якунланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Акцияларнинг давлат пакети (улуши)нинг бозор қиймати олди-сотди шартномаси имзолангандан кейин ўттиз кун мобайнида харидор томонидан тақдим этиладиган давлат акцияларнинг давлат пакети (улуши) қийматини баҳолаш тўғрисидаги баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботида белгиланган миқдорда сотувчи томонидан эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Корхона ижро этувчи органининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Акцияларнинг давлат пакети (улуши) олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин ўн кун муддатда харидор ва корхонанинг ижро этувчи органи қуйидаги мажбурий шартларни назарда тутган ҳолда харидор томонидан киритиладиган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тузишлари шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестициялар сифатида киритилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестициялар сифатида киритилган хом ашё ва материаллардан, асбоб-ускуналардан, эҳтиёт қисмлар ва техник қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш учун бутловчи қисмлардан мақсадли фойдаланиш ва уларнинг бутлигини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестициялардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тузишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши давомида корхонанинг ижро этувчи органи қуйидагиларга мажбур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харидорга инвестициялаш объектига (корхонага) кириб-чиқиш ва унинг тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишга рухсат бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харидорнинг талаби бўйича инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилганлигини тасдиқловчи тегишли бухгалтерия ҳужжатларини тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олди-сотди шартномасига ва инвестициялар киритиш режасига мувофиқ инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришда харидорга тўсқинлик қилмаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш давомида корхонанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларидаги ўзгаришлар тўғрисида сотувчини хабардор қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Танловда ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан харидор томонидан инвестиция мажбуриятларини ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан сотилган акцияларнинг давлат пакетлари бўйича сотувчи олди-сотди шартномаси рўйхатга олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига акцияларнинг давлат пакетларини харидорнинг «депо» ҳисоб рақамига акцияларнинг давлат пакетлари олди-сотди шартномасида назарда тутилган инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар харидор томонидан бажариб бўлингунгача бўлган муддатга ушбу акцияларнинг давлат пакетлари қисмини блокировка қилган ҳолда ўтказиш учун топшириқ тақдим этади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Танловда ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан сотилган давлат улушлари бўйича сотувчи олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амалда бўладиган «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгисини қўйган ҳолда сертификат беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда бажарилган деб эътироф этилган тақдирда харидор:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилган деб эътироф этилган кундан бошлаб беш иш кунидан кечикмай сотувчи томонидан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ушбу акцияларнинг давлат пакетлари қисми ҳисоб рақамидан блокировка олиб ташланиши тўғрисидаги топшириқ тақдим этиши йўли билан сотиб олинган акцияларнинг давлат пакетларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харидор томонидан сертификатининг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда унга сотувчи томонидан «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгиси қўйилиши йўли билан сотиб олинган давлат улушларига мулк ҳуқуқига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Акцияларнинг давлат пакетлари (улушлари) олди-сотди шартномаси шартлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда сотувчи инвесторга ушбу шартнома шартлари бажарилмаганлиги тўғрисида расмий тақдимнома киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Акцияларнинг давлат пакетлари (улушлари) олди-сотди шартномаси шартлари сотувчининг расмий тақдимномаси олингандан кейин инвестор томонидан бажарилмаганда акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) сотиш тўғрисидаги шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Башарти Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан акцияларнинг давлат пакетини (улушини) «ноль» харид қиймати бўйича сотишнинг бошқача шартлари назарда тутилган бўлса, уларни сотиш акцияларнинг давлат пакети (улуши) миқдоридан қатъи назар, тегишли қарорларда назарда тутилган шартлар ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиш доирасида келиб чиқадиган баҳслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) «ноль» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) «ноль» харид қиймати бўйича сотиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 майдаги 137-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдиси бўйича иккиламчи бозордаги битимлар фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорда тузилади, акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олишга, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини «ноль» харид қиймати бўйича сотишга оид битимлар бундан мустасно».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 33-модда) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«1. Белгилаб қўйилсинки, акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдиси бўйича иккиламчи бозордаги битимлар фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорда тузилади, акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олишга, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини «ноль» харид қиймати бўйича сотишга оид битимлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдиси бўйича фонд биржалари ва тегишли лицензияларга эга бўлган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдо қилиш ташкилотчиларининг савдо тизимларидан ташқарида иккиламчи бозорда тузилган битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, акциядорлик жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олишга, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини «ноль» харид қиймати бўйича сотишга оид битимлар бундан мустасно».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарорининг 3-банди олтинчи хатбошига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) «паст ликвидли объект» сўзларидан кейин «шу жумладан устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакети (улуши)» сўзлари қўшилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ушбу Низомнинг амал қилиши:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат акцияларини суднинг қарори асосида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналардаги давлат акцияларини «ноль» харид қиймати бўйича сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ушбу Низомнинг амал қилиши:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат улушини суднинг қарори асосида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналардаги давлат улушини «ноль» харид қиймати бўйича сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 26 январдаги 11-сон қарорининг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 1-сон, 3-модда) тўртинчи хатбошига «қувватлардан паст даражада фойдаланаётган» сўзларидан кейин «саноат ва қурилиш соҳасидаги» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 21-сон, 270-модда, 39-сон, 507-модда; 2017 й., 1-сон, 14-модда, 13-сон, 207-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1013/2322-сон; 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)