Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ФЕРМЕРЛАРНИ, ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲАМДА КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕС БОШҚА СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРа-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Хусусий, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва унинг иқтисодий базасини мустаҳкамлаш, уни иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигининг муҳим омилига айлантириш, шунингдек Тошкент вилояти мисолида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг янги шаклларини синаб кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
Тошкент вилоятининг ўз фаолиятини бошлаётган тадбиркорларини молиявий қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар комплекси иловага* мувофиқ;
* Илова берилмайди.
тижорат банкларининг тадбиркорларга имтиёзли шартларда кредит бериш учун махсус кредит жамғармаси ташкил этиш бўйича ташаббуси маъқуллансин.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлар уюшмаси, тижорат банклари ва бошқа бозорга оид тузилмалар билан биргаликда Тошкент вилояти тадбиркорларини молиявий қўллаб-қувватлашга доир маъқулланган чора-тадбирлар комплексининг белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, «Пахта-банк», Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2000 йил 1 июлгача Тошкент вилоятининг камида 100 фермер хўжалигига 10 минг АҚШ долларига тенг миқдоргача хорижий валютада ёки миллий валютада микрокредитлар ажратилишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги, тижорат банклари фермер хўжаликларига, хусусий тадбиркорларга ҳамда кичик ва ўрта бизнеснинг бошқа субъектларига тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада микрокредитлар беришнинг соддалаштирилган тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва амалиётга киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилаб қўйилсинки:
хусусий, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг маҳаллий ҳокимликлар томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши улар томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳамда кўрсатиб ўтилган субъектларни ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида қўшимча равишда рўйхатдан ўтмасдан ваколатли банкларда валюта ҳисоб рақами очиш учун асос ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ваколатли банк томонидан валюта ҳисоб рақами очилганлиги тўғрисида берилган маълумотнома хусусий, кичик ва ўрта бизнес субъектини Давлат савдо реестрига киритиш учун асос ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
валюта ҳисоб рақамлари очилган хусусий, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги ахборотлар ваколатли банклар томонидан ҳар ойда, ойнинг 5-кунидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига уларни Давлат савдо реестрига киритиш учун тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ваколатли банклар билан биргаликда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тақдим этиш шаклини бир ҳафта муддатда белгиласин.
5. Ушбу қарор билан маъқулланган чора-тадбирлар комплексининг бажарилишини таъминлаш учун шахсан жавобгарлик Тошкент вилояти ҳокими ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси зиммасига юклансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 4 март,
75-сон