05.02.1999 йилдаги 52-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.02.1999 йилдаги 52-сон
Дата вступления в силу
05.02.1999
Ҳужжат 28.02.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ МИЛЛИЙ ТАРМОҒИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЖАҲОН АХБОРОТ ТАРМОҚЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектрини муҳофаза қилиш, ахборотни тезкорлик билан айирбошлаш, жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни кенгайтириш ва тартибга солиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида маълумотлар узатиш тармоқларини жадал модернизация қилиш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасининг маълумотларни узатиш республика тармоғи базасида Ўзбекистон Республикаси Маълумотлар узатиш миллий тармоғи ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 352-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 149-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан, шу жумладан, Интернетдан фойдаланиш ва уни ривожлантириш миллий оператори (провайдер) функциялари «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасига юкланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тизимидаги давлат корхонаси каби сақлаб қолинади;
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон , 139-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 декабрдаги 488-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси — миллий оператор (провайдер)нинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва жамоат органлари, фуқаролар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш мақсадида Маълумотларни узатиш миллий тармоғининг фаолият кўрсатишини ва уни ривожлантиришни таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«UzPAK» маълумотларни узатиш тармоғида ахборот ресурсларини муҳофаза қилишни таъминлаш, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга давъат қилувчи ахборотлар тарқатилишига, уруш, зулм ва порнографияни тарғиб қилишга, диний ва миллий низоларни қўзғашга, инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини поймол қилишга ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари билан тарқатилиши тақиқланган бошқа ахборотларнинг тарқатилишига йўл қўймаслик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 352-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 149-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техника воситаларини жорий этиш, республиканинг ягона ахборот макони коммуникация асосларини такомиллаштириш ва унинг жаҳон ахбороти ҳамжамиятига кириши имкониятларини кенгайтириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 352-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 352-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 149-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси тўғрисидаги Низомни, мазкур қарор билан унга юкланаётган янги функцияларни ҳисобга олган ҳолда, бир ой муддатда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотларни Интернет тармоғига тарқатишни мувофиқлаштириш функцияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига, Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 352-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан Интернетда тарқатиш тартибини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Провайдерлар ва абонентлар томонидан Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасига идоравий тармоқлар, шу жумладан, йўлдош алоқаси тармоқларининг маълумотлар узатиш каналларини фойдаланиш учун шартнома асосида берсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги (Абдуллаев), Фан ва техника давлат қўмитаси (Ҳабибуллаев), Давлат матбуот қўмитаси (Шоғуломов), Ўзбекистон космик тадқиқотлар давлат агентлиги (Мўминов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маълумотларни узатиш миллий тармоғини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурини маблағлар билан таъминлаш босқичлари ва манбалари бўйича зарур инвестициялар миқдорларини белгилаган ҳолда бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар, бунда Маълумотларни узатиш миллий тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида — 1999 — 2001 йилларда, туман марказларида — 2000 — 2003 йилларда амалга оширилишини назарда тутсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маълумотларни узатиш миллий тармоғини ривожлантириш концепциясини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўлдош алоқа тармоғини ривожлантириш концепциясини уч ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясига тақдим этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Маълумотларни узатиш миллий тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш лойиҳасини 2000 йил ва кейинги йиллар инвестиция дастурларига киритсинлар ва марказлаштирилган манбалардан маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда; )
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси бож тўловлари тўлашдан беш йил муддатга озод қилинсин, Маълумотларни узатиш миллий тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш учун келтирилган аппарат ва дастур воситалари ва асбоб-ускуналари божхонада расмийлаштирилганлиги учун йиғимлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқиб киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л.А. Ахметов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1999 йил 5 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
5 февралдаги 52-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Идоралараро ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 10 апрелдаги 150-сон қарорининг 2, 4 ва 6-бандлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик ҳисобидаги «UzNet» ахборот хизмати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 14-майдаги 206-сон қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорига , 4, -иловалардаги «Ахборот узатиш тармоғи акциядорлик жамияти ва ЎзПАК» сўзлари «UzPАК» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек, мазкур қарорга 6-илованинг 2-бўлимидан 4-банд чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги Низомнинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-бандидаги «Халқаро электр алоқаси уюшмасида» сўзлари «халқаро ташкилотларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2 ва 11-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2. Радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини таъминловчи радиочастоталарни давлат томонидан бошқариш органи ҳисобланади, радиочастота спектридан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«11. Қуйидагилар Радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
радиочастоталар спектрини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш ва уни истиқболда режалаштириш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвалини ва радио алоқа миллий регламентини шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
радиочастоталарни режалаштириш, уларни белгилаш ва улардан фойдаланиш масалаларида халқаро ташкилотларда вакиллик қилиш ва Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
радиочастоталар спектридан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
радиочастоталар спектри тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
радиочастоталар спектридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«радиочастоталар органлари ўртасида радиочастоталар полосаларини тақсимлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
радиочастоталар спектридан фойдаланиш соҳасида радиочастоталар органлари фаолиятини мувофиқлаштиради»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-бандининг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда радиочастоталар спектридан вақт ва (ёки) ҳудуд бўйича фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-бандининг «б» кичик банди «Ички ишлар вазирлиги» сўзларидан сўнг «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси» сўзлари билан тўлдирилсин.