Ҳужжат кучини йўқотган 14.02.2005 02.02.1999 йилдаги 47-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 02.02.1999 йилдаги 47-сон
Дата вступления в силу
02.02.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 14.02.2005
Ҳужжат 01.06.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси тузилмаси ўзгарганлиги муносабати билан ҳамда Комплекслар, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг илова қилинаётган Иш тартиби тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби тўғрисида» 1997 йил 10 декабрдаги 546-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 йил, 11-12-сон, 38-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1999 йил 2 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
2 февралдаги 47-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ушбу Иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳа самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, қонунлар, Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг, Бош вазирнинг, унинг ўринбосарларининг — комплекслар раҳбарларининг, вазирларнинг, давлат қўмиталари раисларининг, идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмалар, Вазирлар Маҳкамасининг таркибига кирувчи давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари раҳбарларининг фаолияти, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг, доимий, вақтинчалик комиссияларининг, тегишли қарорлар билан ташкил этилган бошқа ишчи органларининг ташкилий-амалий иши билан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Президенти — Вазирлар Маҳкамасининг Раиси амалга оширади. Вазирлар Маҳкамаси Раисининг топшириғига биноан Бош вазир Вазирлар Маҳкамаси ишини ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва унинг таркибий бўлинмаларининг иш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тегишли низомлар билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош вазир ва Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари, Ахборот-таҳлил бошқармаси, департаментлар, аппаратнинг умумфункционал бўлинмалари ишларини мувофиқлаштириб бориш Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ИШИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг иши йил чораги ёки ярим йиллик режаларига мувофиқ олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муҳим давлат, хўжалик ва ижтимоий-маданий муаммоларни ҳал этиш учун Вазирлар Маҳкамасининг комплекс ёки мақсадли тадбирлари ишлаб чиқилади, улар Бош вазирнинг ўринбосарлари — комплекс раҳбарлари, Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи томонидан Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Иш режаси лойиҳасига масалаларни киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда киритадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумлаштирилган таклифлар режалаштириладиган давр бошлангунгача 20 кундан кечикмай Раёсатга кўриб чиқиш учун киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Режалаштирилган масалаларни кўриб чиқиш муддатларини ўзгартиришга ёки уларни чиқариб ташлашга Вазирлар Маҳкамасининг Раиси рухсат беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати иш режасининг ўтган давр мобайнида қандай бажарилаётганлиги тўғрисидаги ҳисоботларни мунтазам равишда эшитиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИГА МАСАЛАЛАРНИ КИРИТИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонун билан унинг ваколатига киритилган масалалар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида муҳокама этиш учун масалалар вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари, идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмаларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, улар бўлмаган (хизмат сафарида, меҳнат таътилида бўлган) ҳолларда эса уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари, шунингдек республиканинг вазирликлар, идоралар ва корпорациялар, концернлар ва уюшмалар, иттифоқлар таркибига кирадиган бирлашмалари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига фақат ўзларининг юқори идоралари орқали, давлат секторига кирмаган корхоналар эса — ўзлари ҳудудида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки ўзларининг юқори республика органлари орқали мурожаат қиладилар ва масалаларни киритадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳар бир масала бўйича, одатда, давлат тилида аниқ баён қилинган, асосланган қарор ёки фармойиш лойиҳаси, шунингдек ҳужжатнинг моҳияти баён этилган қисқача хат тақдим этилади. Амалга оширилиши қўшимча моддий ва бошқа харажатларни талаб қиладиган қарорлар ва фармойишлар лойиҳаларини тақдим этишда молиявий-иқтисодий асослашлар илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарорлар, фармойишларнинг лойиҳалари амалдаги қонун ҳужжатларига мос бўлиши, уларда кўриб чиқилаётган масала пухта таҳлил қилинган ва холис баҳоланган, ижрочилар олдига аниқ ифодаланган мақсад ва вазифалар қўйилган бўлиши, уларда амалга оширса бўладиган муддатлар белгиланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор ёки фармойишнинг тайёрланаётган лойиҳаси билан айни бир вақтда Ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар ёки уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги таклифлар кўриб чиқилади. Қарорлар ва фармойишларнинг лойиҳаларида, зарурият бўлганда, илгари қабул қилинган қарорларга ўзгартиришлар киритиш ёки уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги таклиф назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Айнан шу масалалар бўйича илгари қабул қилинган қарорлар бажарилмаган ҳолларда (янги вазиятлар пайдо бўлган ҳоллар бундан мустасно) Вазирлар Маҳкамасига ана шу масалалар бўйича қарорлар ва фармойишлар лойиҳалари киритилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини тайёрлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунида баён қилинган талабларга жавоб бериши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг манфаатларига ёки ваколатига дахлдор бўлган қарорлар ва фармойишларнинг лойиҳалари, шунингдек уларга иловалар Вазирлар Маҳкамасига киритилгунга қадар давлат ва хўжалик бошқарувининг мана шу органлари билан келишиб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Норматив тусдаги қарорларнинг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳам келишиб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ҳамда республика бюджетини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган қарорлар, фармойишларнинг лойиҳалари ёки таклифлар тегишли равишда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлиги билан, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича — Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан келишиб олиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунлар лойиҳалари юборилган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари 7 календарь кун мобайнида, қарорлар лойиҳалари бўйича — 3 календарь кун, фармойишларнинг лойиҳалари бўйича эса кўпи билан 2 календарь кун мобайнида хулоса беришлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган қонунлар, қарорлар, фармойишлар лойиҳаларининг асосланганлиги ва сифати, келтирилган маълумотлар ва бошқа материалларнинг тўғрилиги, шунингдек уларнинг манфаатдор ташкилотлар билан тегишли равишда келишиб олинганлиги учун шахсан жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Иш тартибида кўрсатилган талабларга риоя қилинмасдан Вазирлар Маҳкамасига киритилган қонун, қарор, фармойишлар лойиҳалари ва республика ташкилотларининг мурожаатлари зарур тартибда расмийлаштириш учун қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тайёрланган ва келишилган қонун, қарор, фармойишларнинг лойиҳалари имзолаш учун Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари мудирлари томонидан Бош вазирнинг тегишли ўринбосари — комплекс раҳбарига, Бош вазир ўринбосарларининг манфаатдор котибиятларига, департаментларга, Ахборот-таҳлил бошқармасига ва юридик бўлимга имзолаш учун тақдим этилади. Қонун, қарор ва фармойишларнинг имзоланган лойиҳалари Аппарат Раҳбарига топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари томонидан ҳужжат жўнатилган кундан бошлаб, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, 10 календарь кун мобайнида, бажарилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қонун ҳужжатларини ва Ҳукумат қарорларини Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларига мувофиқлаштириш бўйича топшириқлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан, агар Олий Мажлис қарорида бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, бир ой мобайнида бажарилиши керак. Ушбу топшириқларни Адлия вазирлиги ва юридик бўлим билан биргаликда бажариш мазкур қонунларни тайёрлаган вазирликларга, идораларга, Вазирлар Маҳкамасининг котибиятларига, департаментларига (бўлимларига) юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ҳужжатларнинг бошқа турларини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига билдириш тартиби, шунингдек улар бўйича ижрочиларга топшириқлар (кўрсатмалар, резолюциялар)ни етказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқнома билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ВА УНИНГ РАЁСАТИ МАЖЛИСЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ЎТКАЗИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Вазирлар Маҳкамасининг доимий органи сифатида Раёсат мажлислари мунтазам, ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Мажлисларни Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ёки унинг топшириғига кўра Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарурият туғилганда шошилинч масалаларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг режадан ташқари мажлислари ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан ҳар ҳафтада Бош вазир ўринбосарлари, Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи ва Аппарат Раҳбари иштирокида йиғилишлар ўтказилади. Уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларининг ижросини ташкил этиш ва Ҳукумат аппаратининг жорий фаолияти масалалари кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг кўриб чиқиши учун Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи ҳар қандай масалалар киритилади, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фақат Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар бундан мустаснодир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлашни Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, Ахборот-таҳлил бошқармаси, департаментлар ва бошқа бўлинмалар Бош вазир ўринбосарларининг ҳамда Аппарат Раҳбари раҳбарлигида тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, мазкур Иш тартибига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига масалалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда амалга оширадилар. Зарур ҳолларда масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати томонидан тузиладиган комиссиялар амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, Ахборот-таҳлил бошқармаси ва департаментлар таклифлари бўйича тайёрланадиган мажлис кун тартиби лойиҳаси мажлис бошланишидан камида 10 календарь кун олдин Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ёки унинг топшириғига биноан Бош вазир ва Аппарат Раҳбари билан келишилади. Кун тартиби келишилгандан кейин унга қўшимча масалалар фақат уларнинг розилиги билан киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисига киритиладиган масалалар бўйича материаллар Бош вазирнинг тегишли ўринбосари — комплекс раҳбари, Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, Аппарат Раҳбари томонидан кўриб чиқилади, улар тайёрланган масалаларнинг сифати учун жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор лойиҳаси Бош вазирнинг тегишли ўринбосари — комплекс раҳбари, юридик бўлим, Бош вазир ўринбосарларининг манфаатдор котибиятлари, департаментлар ва бўлимлар, тегишли вазирликлар, идоралар томонидан имзоланган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасида албатта маъқулланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лойиҳалар билан бир вақтда қуйидагилар тақдим этилади: муҳокама қилиш тартиби, мажлисга таклиф этиладиган мансабдор шахслар рўйхати, қарор лойиҳасининг манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, Бош вазир ўринбосари котибияти, Ахборот-таҳлил бошқармаси ва департаментнинг, киритилган масаланинг моҳияти қисқача баён қилинган хати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарор лойиҳасини тўлиқ келишиб олиш имкони бўлмаган фавқулодда ҳолларда келишилмаган масалалар асослашлар, мулоҳазалар ва таклифлар билан биргаликда келишилганлик тўғрисидаги маълумотномада кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун киритиладиган материаллар Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, Ахборот-таҳлил бошқармаси ва департаментлар томонидан мажлисдан камида 7 кун олдин Аппарат раҳбарига топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисига таклиф этиладиган мансабдор шахслар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ёки унинг топшириғига биноан — Бош вазир ёки Аппарат Раҳбари билан келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмалар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари раҳбарларини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларини ҳамда мажлисга таклиф этиладиган бошқа шахсларни хабардор қилиш, шунингдек, уларнинг мажлисга келган-келмаганликларини назорат қилиш тегишлилиги бўйича Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, департаментлар ва бўлимлар томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлар Маҳкамаси мажлисига Конституциявий суд раиси, Бош прокурор, Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг раиси, Олий хўжалик суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Назорат инспекцияси раҳбари, «Ўздавтелерадио» компанияси, Марказий банк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарувларининг раислари, ЎзА Бош директори, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Доимий вакили, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси доимий равишда, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари эса — заруриятга кўра таклиф этиладилар. Бошқа мансабдор шахслар мажлисга фақат уларга дахлдор масалалар бўйича таклиф этиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, Аппарат Раҳбари, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари мудирлари, департаментлар бошлиқлари, бўлимлар ва бошқа бўлинмалар мудирлари қатнашадилар. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа масъул ходимлари мажлисларда тайёрлашда ўзлари қатнашган масалалар кўриб чиқилаётганда иштирок этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мажлис материаллари Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати аъзоларига, тегишли масалалар бўйича материаллар эса мажлисга таклиф этиладиган бошқа мансабдор шахсларга ҳам мажлисдан камида 3 календарь кун олдин тарқатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кун тартиби ва мажлис материалларини тарқатиш, Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати аъзоларини, мажлисларда доимий равишда қатнашадиган республика идоралари раҳбарларини хабардор қилиш, таклиф этилганларни рўйхатга олиш ва мажлисга хизмат кўрсатиш Умумий бўлим томонидан Бош вазир ўринбосарларининг тегишли котибиятлари, департаментлар ва бўлимлар билан биргаликда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисларида масалалар Бош вазирнинг ўринбосарлари, Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, Аппарат раҳбари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари мудирлари, департаментлар бошлиқлари ва бўлимлар мудирлари томонидан баён қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муҳокама этилаётган масала бўйича маъруза қилиш учун 10 минутгача (ривожланиш истиқболларини белгилаш ва республика бюджети масалалари бўйича — 15 минутгача), қўшимча маърузалар ва нутқлар учун — 7 минутгача, маълумотлар бериш учун — 3 минутгача вақт белгиланади. Зарур ҳолларда мажлисга раислик қилувчи бошқа вақтни белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мажлисларда қарорлар Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Мажлис тамом бўлгандан кейин қабул қилинган қарорнинг аниқ ифодаланган матни Бош вазир ўринбосари котибияти мудири, департамент бошлиғи, бўлим мудири томонидан имзоланган ҳолда мажлис баёнига киритиш учун Умумий бўлимга берилади. Мажлис баёни раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида қабул қилинган ҳужжатлар қарорлар, фармойишлар ёки мажлис қарорлари шаклида чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шошилинч тусдаги масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати уларнинг мажлислари баёнида қайд этиладиган қарорлар қабул қилиши мумкин. Бундай қарорлар ижрочиларга мажлис баёнидан кўчирма ҳолида етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажлис тамом бўлгач қарорлар, фармойишлар, мажлис қарорларининг лойиҳалари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган бошқа материаллар Умумий бўлимга топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ, ТАРҚАТИШ, ЭЪЛОН ҚИЛИШ ВА КУЧГА КИРИТИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамаси қарорлар, фармойишлар ва мажлис қарорларини қабул қилади. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги ёки муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари қарорлар шаклида чиқарилади, шошилинч ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари ёки мажлис қарори шаклида чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисларида муҳокама этиш давомида мулоҳазалар билдирилган, қўшимчалар ёки ўзгартиришлар киритилган қарорлар лойиҳалари Бош вазир ўринбосарларининг тегишли котибиятлари, департаментлар, бўлимлар ёки мажлисларда тузилган комиссиялар томонидан пухта ишланади ҳамда, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, мажлис бўлиб ўтган куннинг эртасига имзолаш учун тақдим этилади. Лойиҳаларга киритиладиган ўзгартиришлар Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари, Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи билан келишилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пухта ишланган лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисига ёки Бош вазирга ахборот бериш учун Аппарат Раҳбарига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Айрим шошилинч масалалар ёки Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама этилиши зарур бўлмаган масалалар бўйича қарорлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари билан (сўраб билиш тартибида) келишилади ва расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари улар имзоланган сана бўйича расмийлаштирилади ҳамда Бош вазир ўринбосарларининг тегишли котибиятлари, департаментлар, бўлимлар томонидан тузиладиган тарқатиш рўйхати бўйича дарҳол ижрочиларга тарқатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги қарорлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўпламида эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги қарорларида уларни кучга киритиш муддатлари кўрсатилади. Бошқа ҳолларда улар имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари, агар уларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, имзоланган вақтидан бошлаб кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Республикани кенг ва тезкорлик билан таништириш зарур бўлганда қарорлар ва фармойишлар Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ёки Бош вазирнинг топшириғига биноан матбуотда, телевидение ва радио орқали эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ДОИМИЙ, ВАҚТИНЧАЛИК КОМИССИЯЛАРИ ВА БОШҚА ИШЧИ ОРГАНЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органларининг қарорларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш, Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатларнинг қандай бажарилаётганлигини назорат қилиш ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан унинг доимий комиссиялари тузилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси уларнинг вазифаларини, функцияларини ҳамда фаолият тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат ва хўжалик бошқарувининг алоҳида масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида топшириқларини бажариш учун Вазирлар Маҳкамасининг вақтинчалик комиссиялари ва ишчи органлари тузилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг доимий, вақтинчалик комиссияларининг ҳамда ишчи органларининг ҳужжатлари мажлис баёнлари билан расмийлаштирилади ҳамда тегишли ижрочиларга етказилади. Кўрсатиб ўтилган комиссиялар ва ишчи органларининг мажлис баёнлари уларга бошчилик қилаётган раҳбарлар томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган материалларни тайёрлаш ҳамда комиссиялар қарорларининг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, департаментлар ва бўлимлар, уларга ташкилий-техникавий хизмат кўрсатиш эса Ишлар Бошқармасининг тегишли бўлинмаси томонидан амалга оширилади. Зарурат бўлганда бу материалларни тайёрлашга вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа манфаатдор ташкилотларнинг мутахассислари жалб қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг мажлислари Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланадиган йилнинг ҳар чораги режалари асосида ўтказилади. Доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг режадан ташқари мажлислари Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг розилиги билан ўтказилади.
(VI-бобнинг 5-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 июндаги 193-сонли қарорига мувофиқ киритилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИДА БОШҚА МАСАЛАЛАРНИНГ КЎРИБ ЧИҚИЛИШИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари томонидан ўтказиладиган мажлислар, қоидага кўра, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланадиган йилнинг ҳар чораги режалари асосида ўтказилади. Зарурат бўлганда комплексларнинг режадан ташқари мажлислари Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг розилиги билан чақирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кундалик масалаларни ҳал этиш жорий иш тартибида ёки уларни комплексларнинг даврлар якунлари бўйича мажлисларига қўшган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарларини, жойлардаги давлат бошқаруви органларининг раҳбарларини Вазирлар Маҳкамасида ўтказиладиган мажлислар ва йиғилишларга таклиф этиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари билан келишилган ҳолда амалга оширилади, мазкур Иш тартибининг VI бобида ва ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган мажлислар бундан мустасно.
(VII-бобнинг 1-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 июндаги 193-сонли қарорига мувофиқ киритилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлар Маҳкамасига тушган фармонлари, фармойишлари ва топшириқномалари бўйича топшириқлар Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари, Бош вазир Котибияти мудири томонидан таркибий бўлинмалар раҳбарлари иштирокида ҳужжатлар олинган вақтдан бошлаб уч соат мобайнида тайёрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан тушган хат-хабар Бош вазир Котибияти мудири томонидан таркибий бўлинмалар мутахассислари иштирокида, Бош вазир ўринбосарларининг ёрдамчилари томонидан (шахсан жўнатилгани) кўриб чиқилади ва тушган вақтидан бошлаб бир сутка мобайнида унинг бўйича топшириқлар тайёрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган, бир неча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳудудлар манфаатларига тааллуқли, хорижий давлатлар компаниялари, фирмалари (ва бошқалар) билан келишиб олишни талаб қиладиган ҳужжатлар бўйича ижро муддати, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, 10 кунгача этиб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар топшириқ бир неча ижрочига тааллуқли бўлса, у ҳолда уни бажаришга масъул бўлган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Бош вазир ўринбосарининг котибияти, департамент, бўлим ёки мувофиқлаштириш (чақириш) топширилган мансабдор шахс унинг бажарилишини ташкил этишга мажбурдир. Ижрочилар топшириқларнинг ўз вақтида бажарилиши учун баб-баравар жавоб берадилар. Бажариш муддатлари фақат топшириқни имзолаган раҳбар томонидангина узайтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Топшириқда қўйилган масалалар ҳал қилинган ёки асосий масала бўйича жавоб берилган тақдирда у бажарилган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МДҲДАГИ МУХТОР ВАКОЛАТХОНАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикасининг МДҲдаги мухтор ваколатхонаси (Минск шаҳридаги мухтор ваколатхонаси) МДҲда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан вакиллик қилади ҳамда МДҲ давлат бошлиқлари Кенгаши ва ҳукумат бошлиқлари Кенгаши мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан тайёрлаш ва ўтказишни таъминлаш бўйича доимий тезкор алоқани амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикасининг МДҲдаги мухтор ваколатхонаси ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомга, МДҲ давлат бошлиқлари ва ҳукумат бошлиқлари Кенгаши қабул қилган норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикасининг МДҲдаги мухтор ваколатхонаси Вазирлар Маҳкамасини Ўзбекистон Республикасига тааллуқли қарорларнинг лойиҳалари, бошқа ҳужжатлар ва тадбирлар ҳақида мунтазам хабардор қилиб туради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IX. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВАКОЛАТЛАРИНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамаси ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолияти устидан мунтазам назоратни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, фармойишларининг, мажлис қарорларининг ва топшириқларининг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш қуйидагилар билан таъминланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика, тармоқ ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор масалалари, шунингдек узоқ даврга мўлжалланган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли таркибий бўлинмалар, мансабдор шахслар ва ходимлар томонидан амалий чора-тадбирларни тасдиқланган муддатларда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликларда, идораларда, бошқарувнинг ҳудудий тармоқ органларида ва жойлардаги ҳокимият органларида, бевосита корхоналарда, муассасалар ва ташкилотларда уларнинг бажарилишини мақсадли ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни бажариш юзасидан қабул қилишган ўз қарорларининг бажарилишини кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика тармоқлари ва ҳудудларидаги ишларнинг аҳволини комплекс ўрганиш, уларнинг якунларини Вазирлар Маҳкамаси комплекслари мажлисларида кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари ва топшириқларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминламаган раҳбарлар, мансабдор шахслар ва ходимларга нисбатан шахсан жавобгарлик чораларини кўриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида назорат фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Аппарат Раҳбари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика раҳбарияти топшириқларининг ва Ҳукумат қарорларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари — комплекслар раҳбарлари томонидан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамаси вазирларнинг, давлат қўмиталари раисларининг, идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича топшириқларнинг қандай бажарилаётганлиги, давлат бюджетининг ижроси, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органлари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради, уларнинг сўзсиз рўёбга чиқарилишини таъминлаш чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бажарилган қарорларни назоратдан чиқариш тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
X. ФУҚАРОЛАРНИНГ ХАТЛАРИ, АРИЗАЛАРИ ВА ШИКОЯТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ҲАМДА КЕЛУВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида фуқароларнинг хатлари, аризалари ва шикоятлари билан ишлаш ҳамда келувчиларни қабул қилиш тартиби тегишли Низом билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Фуқароларнинг хатлари, аризалари ва шикоятлари билан ишлашни ҳамда келувчиларни қабул қилишни ташкил этиш учун масъулият Вазирлар Маҳкамасининг Фуқароларни қабул қилиш, хат ва аризаларни кўриб чиқиш бўлими мудирига, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари мудирларига, департаментлар бошлиқларига ва бўлимлар мудирларига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
XI. ИШ ЮРИТИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 7-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)