23.02.2000 йилдаги 65-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.02.2000 йилдаги 65-сон
Дата вступления в силу
23.02.2000
Ҳужжат 23.02.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕС КОРХОНАЛАРИНИНГ ҲИСОБОТ БЕРИШИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси бир қанча вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларидан сўралаётган қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳисобот ва маълумотларнинг қўшимча шакллари жорий этилиши ҳолларига йўл қўйиб бўлмайди деб ҳисоблайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Турли тузилмалар томонидан ҳисоботларнинг кўплаб шакллари белгиланиши, микрофирмалар, кичик ва ўрта корхоналарнинг турли идораларга катта ҳажмда ахборот тақдим этиши тадбиркорларнинг анча вақти ва маблағи бой берилишига олиб келмоқда, уларни асосий фаолиятларидан асоссиз равишда чалғитмоқда, тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, улар томонидан тақдим этилаётган ҳисобот турларини анча соддалаштириш ва қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар ҳисоботларни фақат жойлардаги давлат статистика органларига ва солиқ органларига улар томонидан белгиланган шакллар бўйича тақдим этадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳисоботни йилнинг ҳар чорагида тақдим этадилар. Микрофирмалар ва кичик корхоналардан ҳар ойда ҳисобот сўралишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда микрофирмалар ва кичик корхоналар (шу жумладан қўшма корхоналар)нинг амалдаги статистика ҳисоботини ўн кун муддатда қайта кўриб чиқсин ҳамда улар учун жорий йилнинг I чораги ҳисоботидан бошлаб мумкин қадар қисқартирилган, соддалаштирилган ва бирхиллаштирилган ҳисоботни, шунингдек, уни тақдим этиш тартибини жорий этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирликлар ва идораларнинг микрофирмалар, кичик ва ўрта корхоналар томонидан қўшимча ҳисобот турлари тақдим этилишини назарда тутувчи кўрсатмалар ва меъёрий ҳужжатлар чиқариши тақиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари уларнинг кичик ва ўрта бизнес корхоналари томонидан ҳисобот тақдим этишнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилиниши учун шахсан жавоб беришлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Прокуратураси ўзбошимчалик билан ҳисобот жорий этишнинг ҳар бир ҳолатини батафсил ўрганиб чиқсинлар, айбдор шахсларни жавобгарликка тортсинлар. Вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан ўзбошимчалик билан ҳисобот жорий этиш ҳолларига хўжалик юритувчи субъектларни ноқонуний равишда текшириш сифатида қарасинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун ҳисоботларни юритишнинг белгиланган тартибига риоя этиш масалаларини ўз мажлисларида мунтазам кўриб борсин, мавжуд тартибни бузишларни бартараф этиш юзасидан зудлик билан чоралар кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги амалга оширилган ишлар тўғрисида жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирликлар ва идоралар ўзларининг идоравий меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2000 йил 23 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65-сон