LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қозоғистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали кириб келиши, чиқиб кетиши ҳамда транзити учун ягона йиғим белгилаш тўғрисида» 1999 йил 15 сентябрдаги 429-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошидаги «битта юк автотранспорт воситасининг» сўзларидан сўнг «ва автобуснинг» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Чегарадош давлатларнинг юк автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали ўтиши учун ягона йиғимлар белгилаш тўғрисида» 1999 йил 31 декабрдаги 552-сон қарори 3-бандининг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги «битта юк автотранспорт воситасининг» сўзларидан сўнг «ва автобуснинг» сўзлари қўшилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 сентябрдаги 431-ф-сон фармойишининг преамбуласидаги, 1, 2, 3, 4-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги ва 5, 6-бандларидаги «юк автотранспорт воситалари» сўзларидан сўнг «ва автобуслар» сўзлари қўшилсин.