Ҳужжат кучини йўқотган 07.08.2017 18.01.2000 йилдаги 16-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.01.2000 йилдаги 16-сон
Дата вступления в силу
18.01.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 07.08.2017
Ҳужжат 18.01.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШ УЧУН МАБЛАҒЛАР ТЎПЛАШ (ЙИҒИШ) ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 570-сонли «Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағларни тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 138-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш учун маблағлар тўплаш (йиғиш) ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2000 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2000 йил 18 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 18 январдаги 16-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш учун маблағлар тўплаш (йиғиш) ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Вақтинчалик Низом (кейинги ўринларда «Низом» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 138-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 16 июлдаги 345-сон қарорини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низом турар жойларни ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни, квартиралар оралиғидаги зинапояларни, лифтларни, йўлакларни, томларни, техник ертўлаларни ва умумий фойдаланиладиган бошқа объектларни, кўп квартирали уйлар муҳандислик коммуникацияларини, уй атрофидаги ҳудудларни капитал таъмирлаш учун маблағ билан таъминлашнинг турли манбаларидан тушувчи маблағларни уй-жой фондидан фойдаланиш бўйича ваколатли органларнинг (кейинги ўринларда бошқарувчи ташкилот деб аталади) жамғарма депозит ҳисоб рақамларида тўплаш (йиғиш) ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШГА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ТЎПЛАШ УЧУН БОШҚАРУВЧИ ТАШКИЛОТНИНГ ЖАМҒАРМА ДЕПОЗИТ ҲИСОБ РАҚАМИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Капитал таъмирлашга пул маблағларини тўплаш учун бошқарувчи ташкилотнинг жамғарма депозит ҳисоб рақамини (кейинги ўринларда ҳисоб рақами деб аталади) очиш учун банкнинг ваколатли бўлимларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банк ҳисоб рақамларини очишни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ҳужжатлар тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МАНБАЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар кўп квартирали уйларни капитал таъмирлашни маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) уй-жой мулкдорлари ва ижарага олувчилардан, шунингдек, уй-жойга техникавий хизмат кўрсатиш ва ижарага олиш шартномасига мувофиқ яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорларидан тушувчи маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) бошқарувчи ташкилотнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш ва уларга қараш харажатларига ҳақ тўлаш юзасидан имтиёзлар берилиши туфайли қўлга кирмаган даромадларини қоплашга бюджетнинг тасдиқланган параметрлари доирасида ажратиладиган бюджет маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) кўп квартирали уйларга қараш бўйича фойдаланиш харажатлари учун ижарага олувчилардан тушувчи маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) яшаш учун мўлжалланмаган жойларни ижарага топширишдан тушувчи ижара тўлови;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) уйнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини капитал таъмирлаш учун маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан жалб қилинадиган бюджетдан ташқари ва бошқа молиявий ресурслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш учун уй-жой мулкдорлари ва ижарага олувчиларнинг ихтиёрий улушлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун йўналтириладиган бошқа маблағлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарувчи ташкилотлар капитал таъмирлашга ажратмалар меъёрларини ҳар йили кўп квартирали уйнинг ҳақиқий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда уй-жойга қараш ва таъмирлаш учун тушувчи «а», «б» ва «в» кичик бандларда кўрсатилган маблағларнинг камида 30 фоизи ва 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгилайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур Низомнинг 4-банди «а», «б», «в» кичик бандларида (белгиланган миқдорда) ва «г» кичик бандида (тўлиқ миқдорда) назарда тутилган манбалардан бошқарувчи ташкилотнинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига тушувчи маблағлар ҳар ойда тўплаш ҳисоб рақамига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамидаги қолган маблағларни бошқарувчи ташкилот амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кўп квартирали уйларга жорий қараш учун мустақил равишда сарфлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Д», «е» ва «ж» кичик бандларда назарда тутилган манбалардан тушувчи маблағлар бевосита тўплаш ҳисоб рақамига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўплаш ҳисоб рақамидаги маблағлардан объектларни капитал таъмирлашда фойдаланиш аниқ рўйхатга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Бошқарувчи ташкилот маблағ тўплаш бўйича тизимдан ташқари ҳисобни юритиш ва мазкур уйни капитал таъмирлаш давомида кейинчалик уларни ҳисобдан чиқариш учун хизмат кўрсатиладиган ҳар бир уй (квартира)га шахсий ҳисоб рақами (карточка) очади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-банднинг «в» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган манбалардан белгиланган миқдорда тушган маблағлар тегишли кўп квартирали уйнинг шахсий ҳисоб рақамлари (карточкалари) бўйича тарқатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Экстремал вазиятлар (ҳалокатлар, табиий офатлар ва бошқалар) пайдо бўлган тақдирда банкнинг маблағ билан таъминловчи бўлимлари томонидан кўрсатиб ўтилган ҳисоб рақамларидан пул маблағлари бошқарувчи ташкилотнинг биринчи талабига кўра берилади (йиллик фоиз ставкалари ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШДА МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Капитал таъмирлашни маблағ билан таъминлашни расмийлаштириш учун бошқарувчи ташкилот томонидан ваколатли банкка қуйидагилар ҳам тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уй-жой фондини капитал таъмирлашни маблағ билан таъминлашнинг маблағ билан таъминлаш манбалари кўрсатилган ҳолдаги режаси (1-илова);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
объектларни капитал таъмирлашнинг аниқ рўйхати (2-илова);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқ рўйхатда назарда тутилган объектларни капитал таъмирлашнинг белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пудрат ташкилотини танлаш учун ўтказилган танлов савдолари (тендер)нинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарорига 5-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари (тендер) ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Низом»га мувофиқ расмийлаштирилган натижалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йиллик аниқ дастурда назарда тутилган бутун иш ҳажми юзасидан бошқарувчи ташкилот ва пудрат ташкилоти ўртасидаги шартнома ҳамда шартноманинг объектлар бўйича ажратиладиган маблағлар кўрсатилган алоҳида шартлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Маблағларни ҳисобдан чиқариш 2-шакл бўйича, бир ойда бажарилган иш ҳажмларини қабул қилиб олиш юзасидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган далолатномалар асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШГА АЖРАТИЛГАН ПУЛ МАБЛАҒЛАРИДАН БЕЛГИЛАНГАН МАҚСАДДА ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Кўп квартирали уйларни капитал таъмирлашнинг аниқ рўйхатида назарда тутилган объектлар лойиҳа-смета, тендер ҳужжатларининг тўғрилигини, тўпланган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва уй-жой фондини капитал таъмирлаш сифатини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий ҳокимият ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Кўп квартирали уй-жойларни капитал таъмирлаш бўйича бажарилган ишларнинг назорат ўлчовлари ихтисослаштирилган хизматлар томонидан, бошқарувчи ташкилот билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Назорат ўлчовлари ва маблағ олиш учун асос бўладиган ҳисоб-китоб ҳужжатларини текшириш натижасида бажарилган ишлар ҳажми ва қиймати ошириб ёзилгани аниқланган тақдирда ортиқча олинган сумма белгиланган навбат бўйича таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлардан ундирилади, аниқланган ошириб ёзишлар учун жавобгарлик эса қонунчиликда белгиланган тартибда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. ҲИСОБ РАҚАМЛАРИНИ ЁПИШ ВА УЛАРДА ҚОЛГАН МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Капитал таъмирлаш учун жамғарма депозит ҳисоб рақамларига ўтказилган ва йил охиригача фойдаланилмаган ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган маблағлар, йиллик фоиз ставкаларини ҳисобга олган ҳолда, маблағларни тўплаш ҳисоб рақамида жамланади ва олиб қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Пул маблағларини пул қадрсизланиши жараёнларидан ҳимоя қилиш мақсадида бошқарувчи ташкилотлар, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, тасдиқланган аниқ рўйхатларда белгиланган муддатларда капитал таъмирлаш бошлангунгача, маблағлардан кредит ресурси сифатида фойдаланиш тўғрисида хизмат кўрсатувчи банк билан депозит юзасидан шартномалар тузишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Бошқарувчи ташкилот қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда ҳисоб рақамидаги фойдаланилмаган маблағлар қолдиғи уйлар ва уй-жой мулкдорлари кўрсатилган ҳолда капитал таъмирлаш учун тўпланган ва фойдаланилмаган маблағлар акс эттирилган шахсий ҳисоб рақамлар билан биргаликда унинг ҳуқуқий ворисига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Алоҳида турган уй мулкдорлари билан бошқарувчи ташкилот ўртасидаги техникавий хизмат кўрсатиш юзасидан тузилган шартнома (контракт) бекор қилинган тақдирда ушбу уй мулкдорлари томонидан тўпланган маблағлар 2000 йил 1 январдан бошлаб шахсий ҳисоб рақамларига (карточкаларга) мувофиқ бошқарувчи ташкилот оборотидан чиқарилади ва уй-жойни оператив бошқариш ўз тасарруфига ўтадиган бошқарувчи ташкилот ҳисоб рақамига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2000 йил 1 январдан кейин капитал таъмирланган уй-жой оператив бошқаришдан чиққан тақдирда тўплаш ҳисоб рақамидан капитал таъмирлаш учун олинган маблағлар кўрсатиб ўтилган уй томонидан маблағлар йиғилгандан кейин янги бошқарувчи ташкилотга қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Капитал таъмирлаш учун вақтинчалик қарзга олинган маблағларни ўтказиш ёки қайтариш тартиби, муддатлари мавжуд қонунчиликка мувофиқ бошқарувчи ташкилотлар ўртасидаги битим (шартнома) билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Кўп квартирали уй-жой бузиб ташланган тақдирда тўплаш ҳисоб рақамида йиғилган ва фойдаланилмаган маблағлар уй-жой мулкдорларига, улар қўшган маблағларга мувофиқ қайтариб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўп квартирали уйларни капитал
таъмирлаш учун маблағлар тўплаш
(йиғиш) ва улардан фойдаланиш
тўғрисидаги Вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
‎‎_______________________________________________________________________ даги

(вилоят, шаҳар, туман) ‎‎

_______________________________________________________________________ нинг

‎‎(бошқарувчи ташкилотнинг номи)


‎‎‎уй-жой фондини капитал таъмирлашни маблағ
‎билан таъминлаш бўйича _______ йилги
‎РЕЖАСИ

(минг сўм)‎‎

‎‎‏
‎‎

‎‏Йиллик режа

шу жумладан, чораклар бўйича‎‎

I‎

II‎

III‎

IV‎

Капитал таъмирлаш — жами‎‎
шу жумладан, манбалар:‎‎
—‎‎
—‎‎
—‎‎
Лойиҳалаш-смета ишлари — жами‎‎
шу жумладан, манбалар:‎‎
—‎‎
—‎‎
—‎‎
Жами‎‎
шу жумладан, манбалар:‎‎
—‎‎
—‎‎
‎‎—



‎‎‎Бошқарувчи ташкилот раҳбари
___________________________________‎

(имзо, ФИО)

‎‎Бош бухгалтер ________________________________________________

(имзо, ФИО)

‎‎
‎Муҳр

‎‎
‎Маблағ билан таъминлаш манбалари мавжудлигини текширдим:


‎‎‎банк ходими __________________________________________________

(имзо)‎‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўп квартирали уйларни капитал
таъмирлаш учун маблағлар тўплаш
(йиғиш) ва улардан фойдаланиш
тўғрисидаги Вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎_______________ йилда капитал таъмирланадиган
‎объектларнинг аниқ рўйхати

(минг сўм)‎‎‎

Объектнинг манзили‎‎‎‎‎‏
‎‎

‎‏Смета
‎қиймати

йил учун маблағ билан таъминлаш режаси ‎‏

Ишларни бажариш жадвали ‎‎‎

Ишларни бажариш усули‎‏

пудратчининг номи ‎‏

бошланиши‎

тугалланиши

I. Капитал ‎‎таъмирлаш
1.‎‎
2.‎‎
3.‎‎
ва ҳ.к.‎‎
II. Лойиҳа-смета ишлари‎‎
Жами (I + II)‎‎


‎Бошқарувчи ташкилот раҳбари ________________________________________‎‎‎

‎‎

‎‎(имзо, ФИО)

‎‎Бош бухгалтер _____________________________________________________

‎‎‎‎(имзо, ФИО)

‎‎Муҳр

‎‎Лойиҳа-смета ҳужжатлари ва пудрат шартномалари мавжудлигини текширдим:


‎банк ходими‎‎‎‎


‎_____________________________________

‎‎‎‎

‎‎‎(имзо)‎‎

((Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 1-сон, 4-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда; 2005 й., 19-20-сон, 143-модда; 2007 й., 9-10-сон, 85-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда)