Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ва Руминия ўртасида икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашда бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси ва Руминия ўртасида икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашда бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги Конвенция ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 30 август,
291-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 154-модда)