1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.03.00 Миллий маданий мерос;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.04.00 Маданий мерос объектлари;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.05.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА қИЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎғРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон халқининг умуммиллий бойлиги бўлмиш маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикасида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Асосий тушунчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектлари — тарихий, илмий, бадиий ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган ёдгорликлар, ансамбллар ва диққатга сазовор жойлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёдгорликлар — айрим иморатлар, бинолар ва иншоотлар, уларга тааллуқли рассомлик, ҳайкалтарошлик, амалий безак санъати асарлари ҳамда шу иморатлар, бинолар ва иншоотларнинг тарихан таркиб топган ҳудудлари билан бирга, мемориал уйлар, квартиралар, қабристонлар, мақбаралар ва айрим қабрлар, монументал санъат асарлари, фан ва техника (шу жумладан ҳарбий техника) объектлари, халқ оғзаки ижоди, нумизматика, эпиграфика намуналари, антропология, этнография, картография, фотография материаллари, кинофильмлар, овозли-тасвирли ёзувлар ҳамда бошқа жисмлардаги ёзувлар, адабиёт ва санъат асарлари, архив, қўлёзма ва чизма ҳужжатлар, қадимги қўлёзма китоблар, ҳарф териш усулида чиқарилган дастлабки китоблар, нодир ва ноёб нашрлар, ноталар, муқаддас буюмлар ва мемориал хусусиятга эга бўлган ашёлар, тош ҳайкаллар, қояга ўйиб солинган тасвирлар, шунингдек тарихий, илмий, бадиий ва ўзгача маданий қимматга эга бўлган археология ёдгорликлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ансамбллар — тарихан таркиб топган ҳудудда аниқ кўзга ташланадиган истеҳком, дин, сарой, турар жойга оид, ижтимоий, маъмурий, савдо, ишлаб чиқариш, илмий, маърифий ва бошқа аҳамиятга молик алоҳида турган ёки бириккан ёдгорликлар, бинолар ва иншоотлар гуруҳлари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган, табиат манзараси билан умумийлиги ёки алоқадорлиги тарихий, археологик, меъморий, эстетик ёки ижтимоий-маданий қимматга эга бўлган рассомлик, ҳайкалтарошлик, амалий безак санъати, меъморчилик асарлари билан биргаликда, шунингдек манзилгоҳлар тарихий тарҳларининг ҳамда уй-иморатларнинг қолдиқлари, ландшафт архитектураси ва боғ-роғ санъати асарлари (боғлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
диққатга сазовор жойлар — инсон ва табиат ижодининг умумий маҳсули, шунингдек тарихий, археологик, шаҳарсозлик, эстетик, этнологик ёки антропологик қимматга эга бўлган ҳудудлар, шу жумладан халқ ҳунармандчилиги масканлари, тарихий манзилгоҳларнинг ёки шаҳарларнинг тарҳлари ва уй-иморатлари жойлашган марказлар, тарихий (шу жумладан ҳарбий) воқеалар, ёдгорликлар, буюк тарихий шахсларнинг ҳаёти билан боғлиқ хотира жойлари, табиий ландшафтлар, шунингдек кўҳна шаҳарлар, шаҳристонлар, манзилгоҳлар, қароргоҳларнинг маданий қатламлари, иморатларнинг қолдиқлари, маросимлар бажо этиладиган жойлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Маданий мерос объектларининг тоифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бутун мамлакат тарихи ва маданияти учун алоҳида аҳамиятга молик тарихий, илмий, меъморий, бадиий ва мемориал қимматга эга бўлган республика аҳамиятидаги маданий мерос объектлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят, туман, шаҳар тарихи ва маданияти учун алоҳида аҳамиятга молик тарихий, илмий, меъморий, бадиий ва мемориал қимматга эга бўлган маҳаллий аҳамиятдаги маданий мерос объектлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқарувини амалга оширувчи органлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика аҳамиятидаги маданий мерос объектларининг, шу жумладан Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган объектларнинг ҳудудлари ва муҳофаза теграларидан фойдаланиш тартиботларини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахслар томонидан маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектларини тадқиқ этиш, консервациялаш, таъмирлаш ҳамда ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш бўйича давлат дастурларини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси Ўзбекистон Республикасининг Миллий архив фондида турган маданий мерос ҳужжатли объектларини ўзига берилган ваколатлар доирасида ҳисобга олиниши, муҳофаза қилиниши ва улардан фойдаланилишини амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзларига берилган ваколатлар доирасида ўз ҳудудларида жойлашган маданий мерос объектларини аниқлайдилар ҳамда уларни ҳисобга оладилар, муҳофаза қиладилар, асрайдилар ва улардан фойдаланадилар, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлайдилар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмаларини маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш тадбирларини ўтказишга жалб этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Маданий мерос объектларининг давлат томонидан муҳофаза қилинишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.04.00 Маданий мерос объектлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.05.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш бу маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи органлар томонидан кўриладиган ҳуқуқий, ташкилий, молиявий, ахборотга доир, моддий-техникавий ва бошқа чора-тадбирлар тизимидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни давлат ҳисобига олиш ва Маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тарихий-маданий экспертизани ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектлари муҳофаза теграларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектлари жойлашган ерларда ер қазиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларни, маданий мерос объектларини асраш бўйича ишларни ўтказиш, шунингдек маданий мерос объектларида тадқиқотлар ўтказиш учун рухсатномалар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоҳида тартибга солиниши лозим бўлган ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ шаҳарсозлик фаолияти объектларининг чегараларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муҳофаза белгиларини ўрнатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектлари ҳолатининг мониторингини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирлар орқали ҳам таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Маданий мерос объектларининг давлат кадастри
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектларининг давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда у маданий мерос объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритишга қуйидагилар киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектларига доир мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кадастр ахборотини тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектларининг ҳолати ҳақида ҳисоботлар тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборот тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланувчиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кадастр ахбороти билан таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Маданий мерос объектини Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тарихий-маданий экспертиза хулосаси олинган кундан эътиборан мазкур объектлар аниқланган маданий мерос объектлари жумласига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Археология ёдгорликлари топилиши биланоқ аниқланган маданий мерос объектлари жумласига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган янги аниқланган объектлар Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилиши тўғрисидаги масала ҳал қилингунга қадар ушбу Қонун талабларига мувофиқ муҳофаза қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги аниқланган маданий мерос объектининг мулкдорини мазкур объект Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида хабардор қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Маданий мерос объектининг паспорти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилган маданий мерос объектига маданий мерос объектининг паспорти берилиб, унга мазкур маданий мерос объектини муҳофаза қилиш мазмунидан иборат маълумотлар ва объектнинг тавсифлари киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Маданий мерос объектини Маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектини Маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқариш, агар объект жисман тўла йўқотилган бўлса ёки маданий мерос объекти сифатидаги ўз қимматини йўқотган бўлса, тарихий-маданий экспертиза хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Тарихий-маданий экспертиза
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарихий-маданий экспертиза:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектини Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритишни асослаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектининг тоифасини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектининг тоифаси ўзгартирилишини асослаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектини Маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектлари муҳофаза тегралари лойиҳаларининг шаҳарсозлик ва лойиҳалаш ҳужжатларига, шунингдек мўлжалланаётган ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларнинг маданий мерос объектларини асраш талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадларида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарихий-маданий экспертиза Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилади ва амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик жиҳатидан ўзлаштирилиши лозим бўлган ер участкалари, агар уларда маданий мерос объектлари жойлашган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектлари Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилишини асословчи материаллар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектлари Маданий мерос объектларининг давлат кадастридан чиқарилишини асословчи материаллар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектининг тоифаси ўзгартирилишини асословчи материаллар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектларига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ер тузиш, ер қазиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларни асословчи ҳужжатлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Маданий мерос объектлари қўриқланадиган тегралар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектининг ўзгартирилиши мумкин бўлмаган ўзига хос хусусиятларини ва унинг тарихий муҳитини сақлаб қолиш мақсадида унга туташ ҳудудда муҳофаза тегралари, иморатлар қуриш ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш тегралари, қўриқланадиган табиий ландшафт тегралари белгилаб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муҳофаза тегралари, иморатлар қуриш ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш тегралари ҳамда қўриқланадиган табиий ландшафт теграларининг чегаралари ва уларни сақлаш тартиботлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Маданий мерос объектларининг ҳолати устидан назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимият органлари Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилган маданий мерос объектлари ҳолатини назорат қилиб туришга мажбурдирлар ҳамда мазкур маданий мерос объектларининг асралиши юзасидан жорий ва истиқбол дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида беш йилда бир марта маданий мерос объектларининг ҳолатини кўрикдан ўтказишлари ва қайд этиб қўйишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Маданий мерос объектларини Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарих, санъат, фан, эстетика, этнология ёки антропология нуқтаи назаридан ҳар томонлама беқиёс қимматга эга бўлган маданий мерос объектлари Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияда белгиланган тартибда Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш йўли билан жаҳон маданий мероси объектлари жумласига киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарихий-маданий экспертизанинг хулосаси асосида маданий мерос объектларини Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш тўғрисидаги таклифлар ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича умумжаҳон мероси қўмитаси (ЮНЕСКО) талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссиясига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ АСРАШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Маданий мерос объектларини асраш чора-тадбирлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектларини асраш чора-тадбирлари консервациялаш, тузатиш, таъмирлаш ва ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштиришни, шунингдек ана шулар билан боғлиқ илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ишларини ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектини консервациялаш — маданий мерос объектини мавжуд кўринишида асраш ва объект ҳолатининг ёмонлашуви олдини олиш мақсадида ўтказиладиган тадқиқот, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ишлари мажмуи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектини тузатиш — маданий мерос объектининг муҳофаза мазмунини ташкил этувчи ўзига хос хусусиятларини ўзгартирмаган ҳолда объектни фойдаланиш ҳолатида сақлаб туриш мақсадларида ўтказиладиган тадқиқот, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ишлари мажмуи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектини таъмирлаш — маданий мерос объектининг эстетик ва тарихий қимматини аниқлаш ҳамда сақлаб қолиш ва унинг асралишини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган тадқиқот, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ишлари мажмуи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектини ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш — маданий мерос объектининг тарихий-бадиий қимматини ва асралишини ўзгартирмасдан унинг тарихий-маданий қимматга эга бўлган элементларини таъмирлаш асосида ундан ҳозирги замонда фойдаланишга шарт-шароит яратиш мақсадида ўтказиладиган тадқиқот, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ишлари мажмуи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектини асрашга доир ишлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги берадиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда. Йўқотилган маданий мерос объектини аслига қайтариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўқотилган маданий мерос объекти алоҳида тарихий, илмий, бадиий, шаҳарсозлик ёки ўзгача ижтимоий аҳамиятга молик бўлган ҳолларда йўқотилган маданий мерос объекти таъмирлаш усуллари орқали аслига қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўқотилган маданий мерос объектини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аслига қайтариш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг тарихий-маданий экспертиза хулосаси асосидаги тақдимномасига биноан манфаатдор органлар ва ташкилотларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда. Археология ёдгорликларини тадқиқ этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Археология ёдгорликларини тадқиқ этиш (қазиш ва қидириш)га Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги берадиган рухсатномалар мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Археология ёдгорликларини тадқиқ этаётган шахслар уларнинг бошланғич консервация қилиниши ва асралишини таъминлашлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қазиш ва қидириш ишлари тугаганидан кейин, лекин рухсатномаларнинг амал қилиш муддатлари ўтмасидан олдин, археология ёдгорликларини тадқиқ этаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига ҳисобот тақдим этишлари ҳамда қазиш ва қидириш натижасида топилган ҳамда тарихий, илмий, маданий ёки ўзгача қимматга эга бўлган ашёларни белгиланган тартибда давлатга топширишлари шарт.
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 196-моддасига қаранг.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 196-моддаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда. Маданий мерос объектларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этишнинг ўзига хос жиҳатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектининг мулкдори ўзига қарашли бўлган маданий мерос объекти йўқотилса унинг ўрни тўлдириб бўлинмаслигини ҳамда унинг тарихий, маданий ёки илмий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, уни сақлаб туриш вазифасини зиммасига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектлари жойлашган ер участкаларининг эгалари (мулкдорлари) зиммасига мазкур объектларни сақлаб туриш вазифаси, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар юкланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектининг ижараси ижара шартномаси асосида амалга оширилиб, унда маданий мерос объектини сақлаш талаблари қайд этилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат мулкида турган маданий мерос объектлари давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда. Маданий мерос объектларидан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектларининг мулкдорлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектининг ташқи ва ички кўринишини маданий мерос объектининг паспортига киритилган муҳофаза мазмуни маълумотларига мувофиқ ҳолда сақлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объекти ҳудудининг чегараларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишларни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг рухсатномасини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни сақлаб туриш тартиботини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектининг мулкдори томонидан белгиланадиган шартлардаги маданий мерос объектининг ҳамма учун очиқлиги талабларини албатта бажарган ҳолда уларнинг асралишини таъминлашга мажбурдирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда. Маданий мерос объектидан фойдаланиш ҳуқуқларининг чекланиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектидан фойдаланиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги томонидан мазкур маданий мерос объектининг, унинг теварак атрофидаги табиий муҳитнинг муҳофаза қилиниши, асралиши, тарғиб қилиниши ва ундан фойдаланилиши учун, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши учун қай даражада зарур бўлса, шу даражада чекланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусий мулкда турган маданий мерос объектидан фойдаланиш ҳуқуқи қонунда назарда тутилган ҳолларда суд қарори билан чекланиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонуннинг 26-моддасига берилган шарҳга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектидан фойдаланишда чеклашни жорий этиш заруриятини юзага келтирган ҳолатлар ёки шарт-шароитлар бартараф этилган тақдирда мазкур объектдан фойдаланиш ҳуқуқи тўла ҳажмда тикланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Маданий мерос объектига доир мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектига доир мулк ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусий мулкда турган маданий мерос объекти қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда суд қарори билан мулкдордан олиб қўйилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Агар мулкдор ўзига қарашли тарих ва маданият ёдгорлигига хўжасизларча муносабатда бўлса ва унинг яхши сақланишини таъминламаса, зиммасида ёдгорликларни сақлаш вазифаси бўлган давлат органлари мулкдорни ёдгорликка хўжасизларча муносабатда бўлишни тўхтатиш ҳақида огоҳлантирадилар. Агар мулкдор ушбу талабни бажармаса, тегишли органларнинг даъвосига кўра суд ёдгорликни олиб қўйиш ҳақида қарор чиқариши мумкин, бу ёдгорлик давлат мулкига ўтади. Олиб қўйилган тарих ва маданият ёдгорлигининг қиймати мулкдорга келишувда белгиланган, низо чиққан тақдирда эса — суд томонидан белгиланган миқдорда тўланади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда тарих ва маданият ёдгорлигини олиб қўйиш ҳақидаги даъво олдиндан огоҳлантирмасдан ҳам қўзғатилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 190-моддаси).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумий мулкда турган маданий мерос объектлари ва уларнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ер участкалари бўлинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда. Давлат мулкида турган маданий мерос объектини текин фойдаланишга бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат мулкида турган маданий мерос объекти текин фойдаланиш шартномаси шартларида қуйидагиларга бериб қўйилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектларини сақлаш мақсадида фаолият юритаётган жамоат бирлашмаларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болалар жамоат бирлашмаларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлар жамоат бирлашмаларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
диний ташкилотларга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектидан текин фойдаланиш шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади ва у маданий мерос объектини сақлаш бўйича талабларни ўз ичига олган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-модда. Маданий мерос объектидан фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилиниши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектидан фойдаланиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектидан текин фойдаланиш шартномаси ёки ижара муддати ўтганидан кейин фойдаланувчи фойдаланиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланувчи-жисмоний шахс вафот этганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланувчи-юридик шахс тугатилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объектига фойдаланувчи қасддан зарар етказганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданий мерос объекти жойлашган ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ҚИЛИНАДИГАН ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ ҲУДУДЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29-модда. Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилган алоҳида тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган маданий мерос объектлари ҳудудида алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар ташкил этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар тарихий-маданий қўриқхоналар, музей-қўриқхоналар, тарихий манзилгоҳлар кўринишида ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шаклларда ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни ташкил этиш тартиби ҳамда уларни сақлаш тартиботи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
[СПиТ:
1.Маданий мерос / Тарихий-маданий қўриқхоналар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30-модда. Тарихий-маданий қўриқхоналар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Диққатга сазовор жой ёки унинг бир қисми ҳамда шу теграда жойлашган ёдгорликлар ва ансамбллар биргаликда тарихий-маданий қўриқхона ҳисобланиб, унда алоҳида тартибот ўрнатилади. Бу тартибот маданий мерос объектлари теварак атрофидаги тарихий муҳит билан бирга асралишини, тарихий-маданий қўриқхона ҳудудининг яхлитлигини, шунингдек мазкур ҳудуд чегараларида қурилиш ва хўжалик фаолияти тартибга солиб турилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарихий-маданий қўриқхона ва у билан боғлиқ табиий ландшафт таркибига кирувчи маданий мерос объектларида музейлар яратилса, шунингдек тарихий-маданий қўриқхона ҳудудида илгари удум бўлган анъанавий хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни тиклаш зарурати туғилса, мазкур тарихий-маданий қўриқхона музей-қўриқхона деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31-модда. Тарихий-маданий қўриқхона ва музей-қўриқхона чегараси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарихий-маданий қўриқхона ва музей-қўриқхона чегараси Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги томонидан тарихий-маданий режа ва (ёки) тарихий-маданий қўриқхона ҳамда музей қўриқхонанинг таклиф қилинаётган чегарасини асослаб берувчи бошқа материаллар асосида аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарихий-маданий қўриқхона ва музей-қўриқхона чегараси диққатга сазовор жойнинг чегарасига тўғри келмаслиги мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32-модда. Тарихий манзилгоҳ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарихий манзилгоҳ дейилганда унинг ҳудуди доирасида ўтмишда яратилган, тарихий, эстетик, ижтимоий-маданий, археологик, меъморий ёки шаҳарсозлик қимматига эга бўлган ва халқнинг ўзига хослигини, унинг жаҳон маданиятига қўшган ҳиссасини сақлаб қолиш учун муҳим аҳамиятга молик маданий мерос объектлари жойлашган манзилгоҳлар тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарихий манзилгоҳда жойлашган ва шаҳарнинг муайян бўлаги сифатида тарихий қимматга эга бўлган барча объектлар: режавий тарҳ, иморат, композиция, табиий ландшафт, археологик қатлам, шаҳардаги турли (бўш турган, иморатлар қурилган, кўкаламзорлаштирилган) майдонларнинг ўзаро нисбати, катта-кичик ёки узун-қисқа кўринишлари, шаҳар қурилишининг бўлак-бўлак ва хароба ҳолидаги осори атиқалари, саҳни, маҳобати, тузилиши, услуби, материаллари, ранги ва манзарали элементлари билан ажралиб турадиган бинолар, иншоотларнинг шакли ва ташқи қиёфаси муҳофаза қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарихий манзилгоҳдаги табиий таркиб топган ва инсон қўли билан яратилган манзаралар уйғунлиги, тарихий манзилгоҳ тараққиёти даврида унга хос бўлиб қолган турли жиҳатлар, шунингдек бошқа қимматли элементлар сақлаб қолиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33-модда. Тарихий манзилгоҳда шаҳарсозлик, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни тартибга солишнинг ўзига хос жиҳатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарихий манзилгоҳ ҳудуди доирасида шаҳарсозлик, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият маданий мерос объектлари ва мазкур манзилгоҳнинг бошқа қимматли хусусиятларини сақлаб қолиш шарти билан амалга оширилмоғи лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектларини, шунингдек тарихий-маданий ёки табиий қимматга эга бўлган бошқа объектларни сақлаб қолиш мақсадида тарихий манзилгоҳларда қонун ҳужжатларига мувофиқ шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солишнинг алоҳида тартиби белгилаб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарихий манзилгоҳларда шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солишнинг алоҳида тартиби маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқарувини амалга оширувчи тегишли органнинг ҳамда архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг назорати остида ўтказиладиган маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича изчил ва ўзаро боғлиқ тадбирлар тизимидан иборат. Алоҳида тартиб тарихий-меъморий, тарихий-шаҳарсозлик, архив ва археология тадқиқотлари асосида тарихий манзилгоҳ ҳудуди чегараларида тарихий-маданий қимматга эга бўлган ер участкаларида жойлашган, ҳам сақланиб қолган, ҳам йўқотилган мазкур тарихий манзилгоҳнинг ривожланиш босқичларини кўрсатувчи барча шаҳарсозлик элементлари ва иншоотларини асослаган ҳолда тарихий-маданий таянч режасини тузишни, бинолар ҳамда иншоотларнинг ўлчамлари ва нисбатларига, автомобиллар турадиган жойларни, рекламалар ва лавҳаларни жойлаштиришни тақиқлаш ва чеклашларга ҳамда маданий мерос объектларини сақлаш учун зарур бўлган бошқа чеклашларга тааллуқли шаҳарсозлик регламентини ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34-модда. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишнинг молиялаштирилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни молиялаштириш манбалари давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши ва улардан фойдаланилиши мулкдорлар ва фойдаланувчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос ёдгорликларини фойдаланишга беришдан, хизматлар кўрсатишдан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳамда хайрияларидан тушган маблағлар маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш, асраш ва тарғиб қилишга ҳамда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда банд бўлган ходимларни моддий рағбатлантириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ сарфланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35-модда. Низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари юзасидан келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.