Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
буйруғи
Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1981-3]
Ўқув жараёни модул тизимига асосланган олий таълим муассасаларида таълимни янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлашнинг янги услубларини ҳамда рейтинг асосида жорий этилган баҳолашнинг илғор усулларини такомиллаштиришда олий таълим муассасаларининг масъулиятини ошириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 11 июндаги 204-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1981, 2009 йил 10 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 28-сон, 330-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомнинг муқаддимаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув жараёни модул тизимига асосланган олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишли олий таълим муассасаси томонидан белгиланиши мумкин.».
2. Ушбу қўшимча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Навоий кон-металлургия комбинати билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ВАҲОБОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 26 декабрь,
14-сон
Келишилган:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Ж. ИСМАИЛОВ
2014 йил 26 декабрь,
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2014 йил 26 декабрь,
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2014 йил 26 декабрь,
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2014 йил 26 декабрь,
Маданият ва спорт ишлари вазири в. в. б. Б. АХМЕДОВ
2014 йил 26 декабрь,
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. МИРЗАХИДОВ
2014 йил 26 декабрь,
«Ўзбекистон темир йўллари» ДАК раиси А. РАМАТОВ
2014 йил 26 декабрь,
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2014 йил 26 декабрь,
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. НУРИДДИНОВ
2014 йил 26 декабрь,
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2014 йил 26 декабрь,
Навоий кон-металлургия комбинати ДК бош директори Қ. САНАҚУЛОВ
2014 йил 26 декабрь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52(I)-сон, 646-модда)