Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
1. Даромад ва капиталга икки ёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида 2002 йил 3 апрелда тузилган Битимга, шунингдек мазкур Битимнинг 2014 йил 1 июлда Берн шаҳрида имзоланган Протоколига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги Протокол тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 17 ноябрь,
ПҚ-2263-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 47-сон, 559-модда)