22.05.1995 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Дата вступления в силу
22.05.1995
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси ҳукумати ўртасида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим

Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати, қуйида «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1992 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган маданият, соғлиқни сақлаш, фан, техника, кадрлар тайёрлаш, туризм, спорт ва оммавий ахборот соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни эътиборга олган ҳолда,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзаро тенглик ва манфаатдорлик асосида ҳар икки мамлакат ўртасида туризм соҳасини ривожлантиришга интилиб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу соҳада икки ёқлама асосда ҳамкорликни истаган ҳолда,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда

Аҳдлашувчи Томонлар сайёҳларнинг ҳар икки мамлакатга ташрифларини рағбатлантириш учун тегишли қулай шароитларни кенгайтириш йўли билан туризмни икки ёқлама асосда ривожлантирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда

Аҳдлашувчи Томонлар ҳар икки мамлакатда туризм фаолиятини амалга ошираётган фирмалар ва ташкилотлар ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш йўли билан ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтиришга кўмаклашадилар. Улар умумий ва икки ёқлама асосларда туризмга оид нашрларни ва реклама материалларини, шу жумладан, кино ва телевидениедан фойдаланиб, айниқса, фильмлар ва аудио-визуал материалларни тарқатишни рағбатлантирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда

Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг элчихоналари орқали туризм соҳасига доир маълумотларни тарқатиш мақсадида ўзаро тегишли шароитларни таъминлайдилар ва бунинг учун маълумотлар, кўргазмалар ҳамда мутахассисларнинг делегациялари билан ўзаро айирбошлашга кўмаклашадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда

Туризмни ривожлантиришни кўзда тутадиган туристик кўргазмалар ва фильмларни ўз ичига олган реклама материаллари Аҳдлашувчи Томонлардан бири имзолаган туристик реклама ҳужжатлар ва материалларни олиб киришга доир туризм бўйича божхона имтиёзлари тўғрисидаги Конвенциянинг қўшимча Протоколига мувофиқ божхона солиқлари ва импортга солинадиган бошқа солиқлардан озод қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда

Аҳдлашувчи Томонлар ҳар икки мамлакатда туризмни ривожлантиришнинг асосий омили ҳисобланадиган меҳмонхоналар ва бошқа туризм муассасаларини қуриш, таъсис этиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўрганадилар. Ҳар иккала мамлакатнинг ҳукуматлари ўзларининг тегишли молиявий қонунлари доирасида қулай шароитларни яратиб бериш билан шу соҳадаги ўзаро ҳамкорликни рағбатлантиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда

Аҳдлашувчи Томонлар туризм соҳасида сармоя қўйиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишнинг имкониятларини ўрганадилар ва бу мақсадда мутахассислар билан айирбошлашни амалга оширадилар ҳамда қўйилиши мумкин бўлган сармояларни рағбатлантирувчи материалларни реклама билан таъминлайдилар, шунингдек иккала мамлакатдаги мавжуд туризм имкониятларини реклама қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳдлашувчи Томонлар қўшма корхоналар тузиш ва туризм соҳасида бошқа сармоя қўйиш лойиҳаларини амалга оширишда ва ваколатли маҳкамаларга манфаатдор ташкилотларга кўмаклашадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда

Аҳдлашувчи Томонлар халқаро туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, жумладан, халқаро туристик ташкилотлар ишида қатнашиш хусусида фикр алмашиб турадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда

Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли маҳкамалар ва манфаатдор ташкилотларни жалб этиб, туризм соҳасини ўқитиш ва ўргатиш, айниқса туризм саноатида банд бўлган кадрларни тайёрлаш борасида техникавий ҳамкорликни кенгайтиришнинг имкониятларини кўриб чиқадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда

Ушбу Битимни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси номидан «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Покистон Ислом Республикаси номидан Маданият, спорт ва туризм вазирлиги масъулдирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битимнинг мақсадларини тегишлича амалга ошириш учун иккала Томоннинг вакилларидан иборат бўлган қўшма ишчи гуруҳи ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туризм соҳасида алмашув ва ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича фойдали тавсияномаларни ишлаб чиқиш учун қўшма ишчи гуруҳининг йиғилишлари бир йилда камида бир маротаба ҳар бир мамлакатда навбатма-навбат ўтказиб турилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим беш йил муддатда амалда бўлади ва имзоланган кундан эътиборан кучга киради. Томонлардан бири иккинчи Томонни Битим муддати тугашига камида 6 ой қолгунича уни бекор қилиши тўғрисидаги нияти ҳақида ёзма равишда хабардор қилмаса, Битим ўз-ўзидан навбатдаги беш йиллик муддатга узайтирилаверади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим Тошкент шаҳрида 1995 йил 22 майда ўзбек ва инглиз тилларида, ҳар бири икки асл нусхада тузилди, бунда барча матнлар мазмуни жиҳатидан бир хил ва тенг кучга эга.

(имзолар)