Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё ўйинлари ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш тўғрисида» 2006 йил 20 декабрдаги ПФ-3832-сонли Фармонига қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистонда паралимпия спортини янада ривожлантириш, Паросиё ўйинларининг ғолиблари ва совриндорларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё ўйинлари ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш тўғрисида» 2006 йил 20 декабрдаги ПФ-3832-сонли Фармонининг номланишида, кириш қисмида ва 1-бандида «Осиё» сўзларидан кейин «ва Паросиё» сўзлари қўшиб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда идоравий меъёрий ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқлаштиришни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 27 октябрь,
ПФ-4665-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 44-сон, 533-модда)