Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Битим
Даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланишига йўл қўймаслик тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати,
даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланишига йўл қуймаслик ҳақида Битим тузиш ва икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида,
қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Қўлланиш доираси
Қўлланиш доираси
1. Мазкур Битим Аҳдлашаётган Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
2-модда
Қамраб олинаётган солиқлар
Қамраб олинаётган солиқлар
1. Мазкур Битим ундирилиш услубидан қатъи назар Аҳдлашаётган ҳар бир Давлат номидан олинаётган даромад (фойда) солиқлари ва мулк солиқларига нисбатан қўлланилади.
2. Даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларга умумий даромаддан ёки даромаднинг бир қисмидан олинадиган, шу жумладан кўчма ва қўзғалмас мулкни сотишдан, мулк қийматининг ошишидан тушган даромаддан олинадиган барча солиқлар киради.
3. Ушбу Битим қўлланиладиган амалдаги солиқлар қуйидагилардир:
Ўзбекистон Республикасида:
(i) Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқ тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ жорий қилинган корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг фойдасидан олинадиган солиқ;
(ii) Ўзбекистон фуқаролари, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи;
(iii) корхоналар мулкидан олинадиган солиқ (бундан кейин «Ўзбекистон солиқлари» деб аталади).
Россия Федерациясида — қуйидаги қонунларга мувофиқ олинадиган солиқлар:
(i) «Корхоналар ва ташкилотлар фойдасидан олинадиган солиқ тўғрисида»;
(ii) «Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида»;
(iii) «Корхоналар мулкидан олинадиган даромад солиғи тўғрисида»;
(iv) «Жисмоний шахсларнинг мулкидан олинадиган солиқ тўғрисида» (бундан кейин «Россия солиқлари» деб аталади).
4. Ушбу Битим Аҳдлашаётган Давлатларнинг ҳар бири томонидан ушбу Битим имзолангандан сўнг келажакда олинадиган амалдаги солиқларга қўшимча ёки улар ўрнига киритилган ҳар қандай муносиб ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли ташкилотлари ўз солиқ қонунчилигида бўлган барча туб ўзгаришлар ҳақида бир-бирларига хабар берадилар.
3-модда
Умумий атамалар
Умумий атамалар
1. Ушбу Битимнинг мақсадлари учун, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:
а) «Ўзбекистон» ибораси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда халқаро қонунчилик ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ер ости бойликлари ва табиий ресурслардан фойдаланишга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ўз ҳуқуқларини амалга ошириши мумкин бўлган зона ҳисобланадиган ҳудудини, ички сув ҳавзаларини, улар тепасидаги ҳаво кенглигини англатади;
«Россия Федерацияси (Россия)» ибораси Россия Федерациясини англатади ва уни жуғрофий маънода қўллашда субъектларининг ҳудудларини, ички сувлари ва ҳудудий денгизлари, уларнинг тепаларидаги ҳаво бўшлиқлари, шунингдек Россия Федерацияси ўзининг суверен ҳуқуқларини ва суд қилиш ҳуқуқларини Россия Федерацияси солиқ қонунчилиги қўлланилаётган халқаро ҳуқуқ нормаларига биноан амалга ошира оладиган иқтисодий минтақа ва континентал шелфни ўз ичига олади;
b) «Аҳдлашаётган Давлат» ва «бошқа Аҳдлашаётган Давлат» иборалари матн мазмунига қараб, Ўзбекистон ёки Россияни англатади;
c) «Шахс» ибораси ўз ичига жисмоний шахсни, Аҳдлашаётган Давлатларнинг қонунларига биноан ва солиққа тортилишнинг мақсади учун юридик шахс сифатида кўриб чиқилаётган ҳар қандай юридик шахс ва бошқа ҳар қандай шахсларнинг бирлашмасини олади;
d) «компания» ибораси солиққа тортиш мақсадида корпоратив бирлашма сифатида кўриб чиқилаётган ҳар қандай корпоратив бирлашма ёки ҳар қандай ташкилотни билдиради;
e) «Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонаси» ва «ўзга Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонаси» иборалари ўз ўрни билан Аҳдлашаётган Давлат резиденти томонидан бошқарилаётган корхонани ва ўзга Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти томонидан бошқарилаётган корхонани англатади;
f) «халқаро ташиш» ибораси Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг корхонаси денгиз ёки ҳаво кемалари, автотранспорт воситалари ёки темир йўл транспортини қўллаган ҳолда ташишни англатади, лекин фақатгина бошқа Аҳдлашаётган Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида денгиз, дарё ёки ҳаво кемалари, автотранспорт воситалари ёки темир йўл транспортини қўллаган ҳолда ташиш бунга кирмайди;
h) «миллий шахс» деган ибора ўз ичига қуйидагиларни олади:
(i) Аҳдлашаётган Давлатларнинг фуқароси ҳисобланган ҳамма жисмоний шахслар;
(ii) Аҳдлашаётган Давлатларда қўлланилаётган қонунчиликка биноан ўз мақомини олган ҳамма юридик шахс ва уюшмалар;
ё) «ваколатли ташкилот» ибораси:
Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;
Россия Федерациясига нисбатан — Россия Федерацияси Молия вазирлигини ёки унинг ишончли вакилини англатади.
2. Ушбу Битимни Аҳдлашаётган Давлат қўллаганда ҳар қандай Битимда белгиланмаган ибора, агар матн мазмуни ўзга маънони талаб қилмаса, қайси Аҳдлашаётган Давлатнинг солиғига нисбатан ушбу Битим қўлланилаётган бўлса, ўша Давлатнинг қонунларига кура қабул қилинади.
4-модда
Резидент
Резидент
1. Ушбу Битимнинг мақсадлари юзасидан «Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти» ибораси мазкур Давлатнинг қонунчилиги бўйича унинг турар жойи, доимий истиқомат қилиши, бошқарув тизимининг қаерда жойлашгани, ҳуқуқий шахс сифатида рўйхатдан ўтган жойи, ёки ўзга асли мазмунда шунга ўхшаш мезонларга кура мазкур Давлатда солиқ тўловчи ҳисобланган шахсни англатади; мазкур ибора фақатгина ушбу Аҳдлашаётган Давлатдаги манбалардан даромад олаётган ёки ушбу Давлатдаги мулк қийматининг ўсишидан даромад олаётган шахсларни ўз ичига олади.
2. Бордию агар биринчи банд мазмунига мувофиқ бирон шахс Аҳдлашаётган Давлатларнинг ҳар иккисида резидент деб қаралса, унинг мақоми қуйидаги қоидалар асосида белгиланади:
a) бу шахс тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйи жойлашган Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар икки Аҳдлашаётган Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйга, чуқур шахсий ва иқтисодий алоқаларга эга бўлса (ҳаётий манфаатлар маркази) Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
b) агар унинг ҳаётий манфаатлар марказини аниқлаб бўлмаса ёки Аҳдлашаётган Давлатларнинг ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйи бўлмаса, у одатда яшайдиган Давлатининг резиденти ҳисобланади;
c) агар у одатда ҳар икки Давлатда турса ёки уларнинг ҳеч бирида турмаса, у Аҳдлашаётган Давлатларнинг қай бирининг фуқароси бўлса, шу Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
d) агар шахс Аҳдлашаётган Давлатларнинг ҳар иккисининг резиденти деб қаралса ёки Давлатларнинг ҳеч бирининг резиденти бўлмаса, Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли ташкилотлари бу масалани ўзаро келишув йўли билан ҳал қиладилар.
3. Агар 1-банд мазмунига мувофиқ жисмоний шахс бўлмаган шахс Аҳдлашаётган Давлатларнинг ҳар иккисининг резиденти бўлса, унинг ҳақиқий раҳбар органлари жойлашган Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
5-модда
Доимий ваколатхона
Доимий ваколатхона
1. Мазкур Битим мақсадлари учун «доимий ваколатхона» ибораси Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонаси ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашаётган Давлатда олиб борадиган доимий фаолият ўрнини билдиради.
2. «Доимий ваколатхона» ибораси, хусусан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
a) бошқарув жойи;
b) бўлим;
c) идора;
d) фабрика;
e) устахона;
f) руда кони, нефть ва газ кони, карьер ёки табиий ресурслар олинадиган ҳар қандай бошқа жой.
3. «Доимий ваколатхона» атамаси қурилиш майдончаси, қурилиш-монтаж ёки йиғиш объекти улар билан боғлиқ техник назорат фаолияти ишлар давомийлиги 12 ойдан ошган тақдирдагина доимий ваколатхона сифатида қаралади.
4. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, қуйидаги фаолият турларини доимий ваколатхона ибораси ўз ичига олади:
a) иншоотлардан шу корхонага тегишли товарлар ёки маҳсулотларни фақат сақлаш, намойиш қилиш ва етказиб бериш мақсадларида фойдаланиш;
b) шу корхонага тегишли товарлар ёки маҳсулотлар захираларини фақат сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларида ушлаб турилиши;
c) шу корхонага тегишли товарлар ёки маҳсулотлар захираларини фақат бошча корхона томонидан қайта ишлов берилиши мақсадларида ушлаб турилиши;
d) доимий фаолият жойини фақат товарлар ёки маҳсулотлар сотиб олиш ёки фақат мазкур корхона учун ахборот йиғиш мақсадлари учун ушлаб турилиши;
e) доимий фаолият жойини ушбу корхона учун фақат бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи характердаги фаолиятни амалга ошириш мақсадида ушлаб турилиши;
f) доимий фаолият жойини фақат (а) — (е) бандчаларида эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай мажмуасида амалга ошириш учун бу фаолият турлари доимий фаолият жойи ишининг асосий мазмуни бўлгани шартида ушлаб турилиши.
5. 1 ва 2-бандлардаги қоидаларга қарамай, агар шахс, мазкур модданинг 7-бандида кўрсатилган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс Аҳдлашаётган Давлатларнинг бирида ўзга Аҳдлашаётган Давлатдаги корхонанинг номидан иш юритса ва корхона номидан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлса ва ҳуқуқлардан одатда фойдаланса, бу корхона ушбу Аҳдлашаётган Давлатда доимий ваколатхонага унинг учун шахс томонидан кўрсатилган хизмат доирасига эга деб ҳисобланади, лекин ушбу шахснинг фаолияти Битимнинг 4-бандида кўрсатилган фаолият билан чекланиб қолса ва бу фаолият доимий фаолият жойи орқали амалга оширилган тақдирда ҳам бу жойни ушбу банднинг қоидаларига асосан доимий ваколатхонага айлантирмайди.
6. Корхона, агар у ўзга Аҳдлашаётган Давлатда брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали фаолиятини амалга оширса, бу шахслар ўзининг одатдаги фаолияти чегарасида иш юритган тақдирда, ўзга Аҳдлашаётган Давлатда доимий ваколатхонага эга деб қаралмайди,
7. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти бўлган бирлашма (компания) ўзга Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўлган бирлашма томонидан назорат қилиш ёки назоратни ўзга Давлат компанияси устидан юритиш ёки мазкур компания ўзга Давлатда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш (доимий ваколатхона орқали ёки бошқа тарзда) факти ўз-ўзидан бу компанияларнинг бирини бошқаси учун доимий ваколатхонага айлантириб қўймайди.
6-модда
Қўзғалмас мулкдан олинадиган даромадлар
Қўзғалмас мулкдан олинадиган даромадлар
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти томонидан ўзга Аҳдлашаётган Давлатда жойлашган қўзғалмас мулкдан олган даромади (қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан олинадиган даромад ҳам шу жумлага киради) фақат шу ўзга Давлатда солиққа тортилади.
2. «Қўзғалмас мулк» ибораси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашаётган Давлат қонунчилигида ифодаланган маънога эга булади. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу ибора ер устидаги мулк ҳақидаги қонунчиликка асосан ҳақ-ҳуқуқи белгиланган қўзғалмас мулкка тегишли бўлган мулкни, чорва моллари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги воситалари, ҳар қандай балиқ тутиш мосламаларини, қўзғалмас мулк натижаси бўлган атроф мулкни (узуфрукт), ишлатганлик учун бадал сифатида тўланадиган ўзгарувчан ва қатъий белгиланган тўловларга бўлган ҳуқуқ ёки ишлашга, минераллар жойлашган ерга ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни ўз ичига қамрайди. Денгиз, дарё, ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспорти воситалари қўзғалмас мулк сифатида қаралмайди.
3. Юқоридаги 1-банд қоидалари қўзғалмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки ўзга ҳар қандай шаклда фойдаланиб олинган даромадга нисбатан қўлланилади.
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад
1. Бирон Аҳдлашаётган Давлатда бошқа Аҳдлашаётган Давлат корхонаси олган фойда бўлса, агар у ўша ерда жойлашган доимий ваколатхона орқали олинган бўлса, шу доимий ваколатхонага тегишли қисми биринчи эслатиб ўтилган Давлат солиғи билан солиққа тортилади.
2. 3-банд қоидаларини инобатга олган ҳолда бирон Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонаси ўзга Аҳдлашаётган Давлатда тадбиркорлик фаолиятини у ерда жойлашган доимий ваколатхона орқали амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашаётган Давлатда шунақанги доимий ваколатхонага у хизмат кўрсатаётган корхонадан муҳимлаштирилган ва мустақил корхона ҳаракат қилиб бундай шароитларда шундай ва шунга ўхшаш фаолият кўрсатганда топиши мумкин бўлган даромад тегишли булади.
3. Доимий ваколатхона даромадларини (фойдаларини) аниқлашда мазкур доимий ваколатхона фаолияти мақсадларини амалга ошириш учун ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни чиқариб ташлаш керак булади, доимий ваколатхона жойлашган Давлатда ёки унинг ташқарисидаги фаолияти мақсадлари учун сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатлар ҳам шунга киради.
4. Аҳдлашаётган Давлатнинг доимий ваколатхона резидентига агар бу резидент учун фақат товарлар ёки маҳсулотлар харид қилиш асосидагина унинг ҳисобига бирон-бир фойда ёзилмайди.
5. Аввалги бандлар мақсадлари учун доимий ваколатхонага мансуб даромад (фойда), агар ўзгартириш учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил услубда аниқланади.
6. Агар даромад, мазкур Битимнинг бошча моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, мазкур моддалар қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
8-модда
Халқаро ташишлардан олинадиган даромад
Халқаро ташишлардан олинадиган даромад
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг корхонасининг халқаро ташишларда денгиз, дарё, ҳаво кемалари, автотранспорт воситалари ёки темир йўл транспортидан фойдаланиб олган даромадига фақат шу Давлатда солиқ солинади.
2. Мазкур Битим мақсадлари учун денгиз, дарё ва ҳаво кемалари, темир йўл ёки транспорт воситаларидан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ва ҳар қандай бошқа мақсадларда фойдаланиб олинадиган даромад, ҳамда юк ва товарларни ташиш учун ишлатиладиган контейнерларни (жумладан, трейлерлар ва контейнерларни ташиш учун ишлатиладиган ёрдамчи ускуналарни) қўллаш, сақлаш ва ижарага беришдан олинган даромадлар.
9-модда
Уюшган корхоналар
Уюшган корхоналар
1. Қачонки:
a) Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонаси ўзга Аҳдлашаётган Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг сармоясида бевосита ёки билвосита қатнашса, ёки:
b) маълум ўша шахсларнинг ўзи бевосита ёки билвосита ҳам Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонасини, ҳам ўзга Аҳдлашаётган Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг сармоясида бевосита ёки билвосита қатнашса ва ҳар қандай бошқа ҳолда, икки корхона ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мутлақо мустақил бўлган корхоналар ўртасида бўладигандан фарқли шароитлар барпо этилса ёки белгиланса, уларнинг бирортасига ҳисобланиши мумкин бўлган, лекин юқоридаги шароитлар туфайли ҳисобланмаган ҳар қандай фойда Аҳдлашаётган Давлат томонидан ушбу корхона фойдасига қўшилиши ва тегишли равишда солиққа тортилиши мумкин.
2. Қачонки Аҳдлашаётган Давлат мазкур Давлатнинг корхонаси фойдасига ўзга Аҳдлашаётган Давлат корхонасининг ана шу ўзга Аҳдлашаётган Давлатда солиққа тортилган фойдасини қўшиб ва тегишли равишда солиққа тортса, ва шу алфозда қўшилган фойда, биринчи айтилган корхонага ҳисобланиши мумкин бўлган фойда бўлса, агар икки корхона ўртасидаги муносабатлар мустақил корхоналар ўртасидаги муносабатлардек бўлса, бунда мазкур ўзга Давлат ушбу фойдадан олинадиган солиқ миқдорига тегишли муносибликни киритиши шарт. Бундай муносибликни белгилашда ушбу Битимнинг бошча қоидалари ҳисобга олинади ва Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли ташкилотлари зарур бўлган тақдирда бир-бирлари билан маслаҳатлашадилар.
10-модда
Дивидендлар
Дивидендлар
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компаниялар томонидан ўзга Аҳдлашаётган Давлат резидентига тўланадиган дивидендлар ана шу ўзга Давлат томонидан солиққа тортилиши мумкин.
2. Бироқ бундай дивидендлар уларни тўлаётган компания қайси Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўлса, мазкур Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин. Аммо дивидендларни олувчи даромадли дивидендлар эгаси бўлса ва мазкур ўзга Аҳдлашаётган Давлатдаги дивидендлар юзасидан солиққа тортилиши керак бўлса, солиқнинг миқдори дивидендлар ялпи суммасининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Бу банд дивидендлар тўланадиган фойдани солиққа тортишга тааллуқли эмас.
3. «Дивидендлар» ибораси мазкур моддада қўлланилганда, акциялардан ёки қарз талаби бўлмаган, фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берадиган тоғ-кон саноати акцияларидан, муассислар акцияларидан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш орқали олинган даромадларни, шунингдек, даромадларни тақсимлаётган компания резиденти бўлган Давлатнинг солиқ қонунчилиги асосида акциялардан олинадиган даромадларга киритиладиган корпоратив ҳуқуқни, ҳамда дивидендларни тўлаётган бирлашма (компания) резиденти бўлган Аҳдлашаётган Давлат қонунчилигига биноан дивидендлар ёки бирлашманинг тақсимланган улуши деб қараладиган ҳар қандай (ушбу Битимнинг 11 моддасига биноан солиқдан озод этилган фоизлар бўлмаган) даромадларни ҳам қамраб олади.
4. Агар дивидендлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда дивидендларни тўлаётган бирлашма резиденти бўлган ўзга Аҳдлашаётган Давлатда ўз тадбиркорлик фаолиятини унда жойлашган доимий ваколатхонаси орқали амалга оширса, ёки мустақил хусусий хизматлар кўрсатса ва дивидендлар унга нисбатан тўланаётган холдинг аслида шу доимий ваколатхона ёки доимий база билан боғлиқ бўлса мазкур модданинг 1 ва 2-бандларидаги қоидалар қўлланилмайди. Бундай ҳолда шароитга қараб мазкур Битимнинг 7-моддасининг ёки 14-моддасининг қоидалари қўлланилади.
5. Агар Аҳдлашаётган Давлатнинг резиденти бўлган бирлашма (компания) ўзга Аҳдлашаётган Давлатдан фойда ёки даромад олаётган бўлса, бу ўзга Давлат ана шу бирлашма тўлаётган дивидендлардан ҳеч қандай солиқ ола олмайди, (лекин бундай дивидендлар ана шу ўзга Давлат резидентига тўланаётган бўлган ёки дивидендлар тўланаётган холдинг аслида мазкур ўзга Давлатда жойлашган доимий ваколатхона ёки доимий база билан боғлиқ бўлган холлар бундан мустасно) ва бирлашманинг тақсимланмаган фойдасидан солиқлар олинмайди, (ҳаттоки тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу ўзга Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам).
11-модда
Фоизлар
Фоизлар
1. Аҳдлашаётган Давлатларнинг бирида ҳосил бўлган ва ўзга Аҳдлашаётган Давлатнинг резидентига тўланадиган фоизлар ана шу ўзга Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин.
2. Аммо бундай фоизлар ҳосил бўлган мазкур Аҳдлашаётган Давлатда шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо бу фоизларни олувчи ва бу фоизларга аслида эгалик қилувчи шахс бошқа Аҳдлашаётган давлатнинг резиденти бўлса, солиқнинг миқдори фоизлар умумий ҳажмининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
3. Мазкур модданинг 2-бандида кузда тутилган қоидадан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда шу давлатда солиқдан озод этилади:
a) Аҳдлашаётган Давлатларнинг бирида ҳосил бўлган фоизларнинг аслида олувчиси бошқа давлат, унинг субъектлари ёки маҳаллий раҳбарият бўлса;
b) агар бу фоизларнинг аслида олувчиси Аҳдлашаётган Давлатнинг марказий банки, экспорт кредитларни кафолатлаш ташкилоти ёки шунга ўхшаш бошча ҳар қандай ташкилотлар бўлса (бундай ташкилотлар рўйхати Аҳдлашаётган Давлатларнинг дахлдор органлари билан мунтазам келишиб турилади);
c) харидор томонидан сотувчига муддатини узайтириш шаклидаги тижорат кредитлари бўйича олинадиган товарлар, ускуналар ва кўрсатиладиган хизматларга фоизлар берилса.
4. «Фоизлар» ибораси мазкур Битимда қўлланилганда қарздор фойдасида қатнашишга ҳуқуқ берадиган ёки бермайдиган, бадал билан таъминланган ёки таъминланмаган ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадни ва хусусан, ҳукумат қимматбаҳо қоғозлари, облигациялар ва қарз мажбуриятларидан (жумладан, бу қимматбаҳо қоғозлар, облигациялар ва қарз мажбуриятлари бўйича ютуқлардан) олинадиган даромадни билдиради. Ўз вақтида тўламаганлик учун жарималар (неустойкалар) ушбу модда мақсадида фоизлар сифатида қаралмайди.
5. Агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти була туриб, доимий ваколатхонаси орқали фоизлар ҳосил бўлаётган ўзга Аҳдлашаётган Давлатда тадбиркорлик фаолияти олиб бораётган бўлса, ёки у ердаги ўзга доимий базасидан мустақил шахсий хизматлар кўрсатган ёки кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талабномалари шундай доимий ваколатхонага ёки доимий базага ҳақиқатан мансуб бўлса, 1 ва 2-банд қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолда шароитга қараб мазкур Битимнинг 7-моддаси ёки 14-моддаси қоидалари қўлланилади.
12-модда
Роялти
Роялти
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирида ҳосил бўладиган ва ўзга Аҳдлашаётган Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар фақат ушбу ўзга Аҳдлашаётган Давлатда солиққа тортилади.
2. «Роялти» ибораси мазкур Битимда қўлланилганда ҳар чандай адабиёт, санъат ва фан асарларини, хусусан, кинофильмлар ҳамда радиоэшиттириш ва телевидение ёзувлари ва видеокассеталар, ҳар қандай патент, товар белгиси, чизма ёки модель, схема, компьютер дастури, махфий формула ёки жараёнлардан фойдаланганлик учун тўланадиган, саноат, тижорат, илмий ишлардан, саноат, тижорат ёки илмий тажрибаларга нисбатан ахборотлардан фойдаланганлик учун ёки шу ҳуқуқни берганлик учун.
3. Агар аслида роялти олувчи бир Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлатуриб, роялти пайдо бўладиган бошқа Аҳдлашаётган Давлатда жойлашган доимий ваколатхона ёки база орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса ва у ана шундай ваколатхона ёки база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлса, у ҳолда 1-банд қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда вазиятга қараб мазкур Битимнинг 7-моддаси ёки 14-моддаси қоидалари қўлланилади.
4. Агар тўловчи ва амалда роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги, ёки уларнинг иккови ва бирор учинчи шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялтининг тўланган миқдори тўловчи ва амалдаги шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, мазкур модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисмига мазкур Битимнинг бошқа қоидалари инобатга олинган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашаётган Давлат қонунчилигига мувофиқ яна солиқ солинади.
13-модда
Мулк қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар
Мулк қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашаётган Давлатда бўлган 6-моддада эслатиб ўтилган кўчмас мулкни сотишдан (бегоналаштиришдан) олинадиган мулк қийматининг ортишидан оладиган даромадларга ўша бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлатда бўлган доимий ваколатхона тадбиркорлик мулкининг қисмини ташкил этувчи кўчма мулкни бегоналаштиришдан олинган ёки Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашаётган Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида бемалол фойдаланиши мумкин бўлган доимий базага тааллуқли кўчма мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадларга (бунга шу доимий ваколатхона (алоҳида ёки корхона билан бирга) ёки шундай доимий базани бегоналаштиришдан олинган даромадни ҳам қўшиб) мана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти Аҳдлашаётган Давлат корхонаси халқаро юк ташишларда фойдаланадиган кема ёки самолёт ёки темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларини сотишдан олган даромадлари ёки мана шу транспорт воситаларини ишлатишда фойдаланиладиган кўчма мулкни сотишдан оладиган даромадларига фақат ана шу Аҳдлашаётган Давлатдагина солиқ солиниши мумкин.
4. Мазкур модданинг 1, 2 ва 3-бандларида айтиб ўтилмаган исталган бошқа мулкни сотишдан олинадиган даромадлар мулкни сотаётган шахс қайси Аҳдлашаётган Давлат резиденти бўлса, ўша Давлатда солиққа тортилади.
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Мустақил шахсий хизматлар
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти касб хизматларини кўрсатиш ёки бошқа мустақил фаолиятлардан олган даромадига фақат мана шу Давлатдагина солиқ солиниши мумкин. Лекин бундай даромад бошқа Аҳдлашилаётган Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин, фақат бунда агар:
a) жисмоний шахс ўз фаолиятини амалга ошириш мақсадларида иккинчи Аҳдлашаётган Давлатда унга доимий қулай бўлган муқим базасига эга бўлса;
b) жисмоний шахс бошқа Аҳдлашаётган Давлатда умумий миқдорда истаган 12 ойлик даврда 183 кундан ортиқ давр ёки даврлар мобайнида яшаса (шу бошқа Давлатда берилган хизматларга тааллуқли ишларда бўлиб).
2. «Мустақил шахсий хизматлар» ибораси жумладан мустақил илмий, адабий, артистлик, маърифий ёки ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек врачлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва ҳисобчиларнинг мустақил шахсий фаолиятини қамраб олади.
15-модда
Ёлланма иш
Ёлланма иш
1. Мазкур Битимнинг 16, 18 ва 19-моддалари қоидаларини ҳисобга олиб Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резидентининг ёллаш бўйича оладиган маоши ва бошқа шу муносабатда олинган мукофотлари миқдорига мана шу бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин (агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашаётган Давлатда амалга ошмаса). Агар ёлланма иш шу тариқа амалга ошириладиган бўлса, шу муносабат билан олинадиган мукофот шу Давлатда солиққа тортилади.
2. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти Аҳдлашаётган Давлатлардан бошқасида амалга оширадиган ёллаш бўйича иш муносабатида оладиган тақдирлаш пулларига фақат эслатилган биринчи Давлатда солиқ солинади, бунда:
a) тақдирлаш пули олувчи бошча Аҳдлашаётган томонда исталган 12 ойлик давр доирасида умумий мажмуига кўра 183 кунлик давр ёки даврлар мобайнида бўлса; ва
b) тақдирлаш пули бошча Аҳдлашаётган Давлат шахси, резиденти бўлмаган ёлловчи ёки ёлловчи номидан тўланса; ва
с) тақдирлаш пули бўйича харажатларни ёлловчи бошқа Аҳдлашаётган Давлатда эга бўлган доимий ваколатхона ёки доимий база қилмаса.
3. Мазкур модданинг олдинги 1 ва 2-бандлари қоидаларига қарамай Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти халқаро юк ташишларда фойдаланадиган денгиз, ҳаво, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларида ёлланма иш бўйича оладиган иш ҳақи ва бошқа шу каби тақдирлашларга мазкур корхона резиденти бўлган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
16-модда
Директорлар кенгашларининг аъзолари оладиган даромадлар
Директорлар кенгашларининг аъзолари оладиган даромадлар
Директорларнинг гонорарлари ва бир Давлат резидентининг директорлар кенгаши ёки шу каби компания, ташкилот ёки бошча ҳар қандай бошқа Аҳдлашаётган Давлат резиденти ҳисобланадиган юридик шахс сифатида олинадиган шу каби тўловлар ана шу иккинчи Аҳдлашаётган Давлатда солиққа тортилади.
17-модда
Артист ва спортчилар даромадлари
Артист ва спортчилар даромадлари
1. Мазкур Битимнинг 14 ва 15-моддалари қоидаларига қарамай, Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти бўлган театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида иккинчи Аҳдлашаётган Давлатдаги шахсий фаолияти туфайли оладиган даромадига шу иккинчи Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятига даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, бошча шахсга ёзилса, мазкур Битимнинг 7, 14 ва 15-моддалари қоидаларига қарамай, ушбу даромадга санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатган ўша Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. Санъат ходимлари ёки спортчиларнинг Аҳдлашаётган Давлатга бориши билан боғлиқ харажатларга Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг ёки ҳар иккаласининг ижтимоий жамғармаларидан ёки маҳаллий ҳокимият томонидан маблағ ажратилаётган бўлса, унда улар фаолияти натижасида олинган даромадларга 1 ва 2-бандлар қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда санъат ходими ёки спортчининг даромадига фақат улар резиденти бўлган Аҳдлашаётган Давлатдагина солиқ солинади.
18-модда
Пенсиялар ва бошқа шу каби тўловлар
Пенсиялар ва бошқа шу каби тўловлар
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резидентига тўланадиган пенсия ( жумладан, давлат ва ижтимоий жамғармалар бўйича тўловлар) га ва илгари амалга оширган фаолият учун тўловларга фақат ана шу Аҳдлашаётган Давлатда солиқ солинади.
2. Аҳдлашаётган Давлат резиденти фойдасига ҳал бўладиган алимент ва бошқа шу каби тўловлар ана шу Аҳдлашаётган Давлатда солиққа тортилиши мумкин. Ушбу тўловларни тўловчи шахснинг солиққа тортиладиган даромадига камайтириши учун ҳисобга олинган суммадан ортиқча суммалар бу шахс қайси Давлат резиденти бўлса, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
19-модда
Давлат хизмати учун тақдирланишлар
Давлат хизмати учун тақдирланишлар
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бири ёки унинг субъектлари ёхуд маҳаллий ҳокимиятлари томонидан жисмоний шахсга мана шу Аҳдлашаётган Давлатга, унинг субъекти ёки маҳаллий ҳокимиятларга кўрсатган хизматлари учун тўланадиган тақдирлаш пули фақат мана шу Давлатдагина солиққа тортилади.
2. Лекин ана шундай тақдирланиш фақат бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиққа тортилади, қачонки хизмат шу бошқа Давлатда амалга оширилаётган бўлса ва шу Давлат резиденти ҳисобланадиган жисмоний шахс:
(i) шу Давлат миллий фуқароси бўлса; ёки
(ii) фақатгина хизмат кўрсатиш мақсадларида шу Давлатнинг резиденти бўлмаган бўлса унга фақат бошқа Аҳдлашаётган Давлатдагина солиқ солинади.
20-модда
Талабалар. муаллимлар ва илмий ходимларга тўланадиган пуллар
Талабалар. муаллимлар ва илмий ходимларга тўланадиган пуллар
1. Аҳдлашаётган Давлатга келгунга қадар бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг ҳозирда резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда фақат уқиш ёки маълумот олиш мақсадларидагина яшаб турган талаба, аспирант ёки стажерга яшаш, уқиш ва маълумот олиш учун мана шу биринчи эслатилган Давлатда бериладиган тўловларга, агарда бундай тўловлар шу Давлат ҳудудидаги манбалардан олиб тўланадиган бўлса, солиқ солинмайди.
2. Аҳдлашаётган Давлатга келгунга қадар иккинчи Аҳдлашаётган Давлат резиденти ҳисобланиб тақдирланиш пуллари оладиган ўқувчи ёки илмий ходим дарс бериш ёки тадқиқотлар ўтказиш мақсадида биринчи айтиб ўтилган Давлатда бўлса, у ҳолда ана шу Давлатда икки йил мобайнида ўз тақдирланиш пулларидан солиқ тўлашдан озод этилади.
21-модда
Бошқа даромадлар
Бошқа даромадлар
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти ҳақиқий олиш ҳуқуқига эга бўлган мазкур Битимнинг олдинги моддаларида тилга олинган даромад турларига қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат мана шу Давлатдагина солиқ солинади.
22-модда
Мулк
Мулк
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резидентига тааллуқли бўлиб бошқа Аҳдлашаётган Давлатда турган қўзғалмас мулкка ушбу бошқа Давлатда солиқ солинади.
2. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг корхонасининг бошқа Аҳдлашаётган Давлатдаги доимий ваколатхонасининг тадбиркорликка оид мол — мулкининг бир қисми бўлган кўчма мулкка ёки Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резидентига бошқа Аҳдлашаётган Давлатда мустақил якка тартибдаги хизматларни кўрсатиш учун лозим бўлган доимий база билан боғлиқ кўчма мулкка ушбу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. Денгиз, дарё ва ҳаво йўллари, темир йўл ва халқаро ташишларда ишлатиладиган автомобиль транспорти билан етказиб берилган мулк ва ана шу транспорт воситалари билан боғлиқ кўчма мулк ушбу Битимнинг 8-моддасига мувофиқ солиққа тортилади.
4. Аҳдлашаётган Давлат корхоналарининг товарларни ташишда фойдаланиладиган контейнерлар (жумладан, трейлер ва контейнерларни транспортда ташиш учун мослама ускуналари) фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади (бундай контейнер ёки трейлар ёки ёрдамчи қурилмалар иккинчи Аҳдлашаётган давлат ўртасидаги пунктларда ташиш учун фойдаланишлар бундан истисно).
5. Аҳдлашаётган Давлат резиденти мулкининг бошқа ҳар қандай элементлари фақат ана шу Аҳдлашаётган Давлатдагина солиққа тортилади.
23-модда
Иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш
Иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш
Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг резиденти ушбу Битим қоидаларига мувофиқ бошқа Аҳдлашаётган Давлатда солиққа Тортилиши мумкин бўлган даромад олса у ҳолда бу даромадлар суммаси биринчи эслатиб ўтилган Давлатдаги даромад муносабати билан бундай шахсдан ундириладиган солиқ чегириб ташланиши мумкин. Ваҳоланки бундай чегириш ушбу биринчи Давлатнинг солиқ қонунлари ва қоидаларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган даромад суммасидан ошмаслиги керак.
24-модда
Ҳақ-ҳуқуқни чеклаб қўймаслик
Ҳақ-ҳуқуқни чеклаб қўймаслик
1. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг миллий шахслари Аҳдлашаётган бошқа Давлатда фуқароларига айни бир хил шароитларда ёки солиниши мумкин бўлгандан ортиқ ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга, солиқ солишдан кура мушкулроқ ёки унга алоқадор ҳолатларга дучор қилинмайдилар. Бу қоида шунингдек 1-модда қоидаларидан қатъи назар битта ёки ҳар иккала Аҳдлашаётган Давлатнинг резидентлари бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам тегишлидир.
2. Аҳдлашаётган Давлатлардан бирининг корхонаси Аҳдлашаётган бошқа Давлатдаги доимий ваколатхонасига солиқ солиш ушбу Аҳдлашаётган бошқа айнан шундай фаолиятини амалга оширувчи корхоналарига солиқ солишдан кура ёмонроқ бўлмайди. Бу қоида Аҳдлашаётган Давлатлардан бирини бошқа Аҳдлашаётган Давлатнинг резидентларига бу Давлат ўзининг резидентларига уларнинг фуқаролик мақоми ёки оилавий шароити асосида берадиган солиқ солишдаги қандайдир қисман имтиёзлар, озод қилишлар ва камайтиришларни беришга мажбур қиладиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
3. Мазкур Битимнинг 9, 11 ёки 12-моддалар қоидалари қўлланиладиган ҳолатларни истисно қилиб Аҳдлашаётган Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига бундай корхонанинг солиқ солинадиган фойдасини аниқлаш мақсадларида тўлайдиган фоизлар, роялти ва бошқа товонлар гўёки биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланган тарзда чегириб ташланади. Худди шунингдек битта Аҳдлашаётган Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашаётган Давлат резидентига ҳар қандай қарзлари ушбу корхонанинг солиқда тортиладиган мулкини аниқлаш мақсадида биринчи эсга олинган Давлат резидентининг қарзларини ҳисобга олгандек шароитда ҳисоб-китоб қилиб чиқилиши керак.
4. Аҳдлашаётган Давлатларнинг мулки тўлиқ ёки қисман Аҳдлашаётган бошча Давлатнинг бир ёки бир неча резидентлари томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган корхоналар биринчи эслатилган Давлатда шундай корхоналарига солинадиган ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор ҳолатлар, бошқа ёки солиқ солишдан кура мушкулроқ ҳолатларга дучор қилинмайди.
25-модда
Ўзаро келишув тартиблари
Ўзаро келишув тартиблари
1. Агарда Аҳдлашаётган Давлат резиденти Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг фаолияти унга мазкур Битимда назарда тутилганга мувофиқ келмайдиган солиқ солинишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин деб ҳисобласа ёки агарда унинг ҳолати мазкур Битимнинг 24-моддаси 1-бандига мувофиқ келса у мазкур Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашаётган Давлатнинг ваколатли органига тақдим этиши мумкин. Ариза Битим қоидаларига мувофиқ келмайдиган солиқ тортишга дучор қиладиган хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги хабарнома олинганидан сўнг уч йил мобайнида тақдим қилиниши лозим.
2. Ваколатли идора унинг аризасини асосли деб топса ва ўзи қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани Битимга мувофиқ келмайдиган солиқ солинишидан қочиш мақсадларида Аҳдлашаётган бошқа Давлатнинг ваколатли идораси билан ўзаро келишиб ҳал қилишга ҳаракат қилади. Ҳар қандай эришилган келишув Аҳдлашаётган Давлатларнинг миллий қонунларида мавжуд бўлган қандайдир вақтинчалик чеклашлардан қатъи назар бажарилиши зарурдир.
3. Аҳдлашаётган Давлатнинг ваколатли идоралари Битимни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ва иккиланишларни ўзаро келишув асосида ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Улар шунингдек Битимда кўзда тутилмаган ҳолларда ҳам иккиёқлама солиқ солинишини бартараф қилиш мақсадида бир-бири билан маслаҳатлашишлари мумкин.
4. Аҳдлашаётган Давлатларни ваколатли идоралари олдинги бандлар маъноларини тушунишда ҳамфикрликка эришиш мақсадларида бир-бирлари билан бевосита алоқада бўлиб турадилар.
26-модда
Ахборот алмашиш
Ахборот алмашиш
1. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли идоралари мазкур Шартнома қоидаларини қўлланиш учун ёки мазкур Битим татбиқ этиладиган Аҳдлашаётган Давлатларнинг солиқларга тегишли ички қонунчилиги ушбу қонунчиликдан мазкур Битимга зид тушмайдиган даражада фойдаланиш учун зарур ахборотлар билан алмашиб турадилар. Аҳдлашаётган Давлат олаётган ҳар қандай ахборот, мазкур Давлатнинг ички қонунлари ҳақида олинган маълумот каби махфий ҳисобланади, ҳамда фақат аниқлаш, олиб қўйиш, мажбурий чора кўриш билан боғлиқ ёки Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан қарорларни ижро этувчи шахслар ва органларгагина, хусусан, судлар ва маъмурий органларгагина очилади. Бу шахслар ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
2. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам мазкур модда 1-банднинг қоидаси Аҳдлашаётган Давлатлар ваколатли идораси зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоида сифатида талқин қилинмайди:
a) у ёки бу Аҳдлашаётган Давлатлар қонунчилиги ёки маъмурий тажрибасига зид, маъмурий чоралар ўтказиш;
b) у ёки бу Аҳдлашаётган Давлатлар қонунчилигига кура ёки одатдаги маъмурий амалиётга мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
c) у ёки бу савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касбий сирни ёки савдо жараёнини ёки очилиши давлат манфаатларига оид бўладиган ахборотларни бериш.
27-модда
Солиқларни йиғишда ёрдам кўрсатиш
Солиқларни йиғишда ёрдам кўрсатиш
1. Аҳдлашаётган Давлатларнинг ваколатли идоралари бир бирларига солиқларни йиғишда кўмаклашишни зиммаларига оладилар. Бу эса ушбу битимнинг 2-моддаси қоидалари билан чекланмайди.
2. Ушбу моддадаги ҳеч нарса Аҳдлашаётган Давлатларни маъмурий характердаги унинг ўз солиқларини йиғишга ёки унинг одатдаги амалиётига зид келадиган чора-тадбирлар кўришга мажбур қиладиган даражада талқин этилмаслиги керак.
3. Ушбу моддани қўллашдаги амалий ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари ўртасидаги солиқ қонунларига риоя қилиш борасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим қоидалари билан белгиланади.
28-модда
Дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва консуллик муассасалари хизматчилари
Дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва консуллик муассасалари хизматчилари
Мазкур Битимнинг ҳеч бир қоидаси дипломатик ваколатхоналари ходимлари ва консуллик муассасалари хизматчиларига халқаро ҳуқуқ умумий нормалари ёки ҳар икки Аҳдлашаётган Давлатлар ўртасидаги махсус Битим қоидаларига мувофиқ белгилаб қуйилган солиқ имтиёзларига дахлдор эмас.
29-модда
Битимнинг кучга кириши
Битимнинг кучга кириши
Ушбу Битим ратификацияланади ва ратификация ёрлиқлари билан алмашилган пайтдан бошлаб кучга киради. Бунда унинг қоидалари қуйидагиларга амал қила бошлайди:
a) манбадан ундириладиган солиқлар хусусида — Битим кучга кирган йилдан кейинги тақвимий йилнинг 1 январида ёки 1 январидан кейин тўланадиган ёки ҳисобланган солиқларга;
b) бошқа солиқлар хусусида — Битим кучга кирган йилдан кейинги тақвимий йилнинг 1 январидан бошлаб ёки 1 январидан кейинги солиққа тортиладиган даврларга;
c) 26 ва 27-моддалар мақсадида — Битим кучга кирган кундан бошлаб.
30-модда
Битим таъсирини тўхтатиш
Битим таъсирини тўхтатиш
Мазкур Битим Аҳдлашаётган Давлатлардан бири унинг таъсирини тўхтатмагунча ўз кучида қолади, Ҳар бир Аҳдлашаётган Давлат Битимнинг таъсирини Битим кучга кирган санадан 5 йиллик муддат тугаган кундан бошлаб исталган тақвимий йилнинг тугашидан камида 6 ой олдин дипломатик йўл орқали хабар бериб тўхтатиши мумкин. Мазкур ҳолатда Битим:
a) билдириш берилган йилдан кейинги тақвимий йилнинг 1 январидан бошлаб ёки ундан кейинги йилдан бошлаб тўланадиган ёки ҳисобланган суммалардан олинадиган солиқларга нисбатан;
b) билдириш берилган йилдан кейинги тақвимий йилнинг 1 январидан бошлаб ёки ундан кейинги исталган йилга даромад солиғи ва мулк қийматининг ортишидан олинадиган солиққа нисбатан;
c) 26 ва 27-моддалар мақсадларида билдириш берилган йилдан кейинги тақвимий йилнинг 1 январидан ёки ундан кейинги йилдан бошлаб ўз таъсирини йўқотади.
Москва шаҳрида, 1994 йил 2 мартида икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, ҳар иккала матн бир хил кучга эгадир.
(имзолар)