25.09.2014 йилдаги 271-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.09.2014 йилдаги 271-сон
Дата вступления в силу
29.09.2014
Ҳужжат 29.09.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд шаҳрида «Форумлар мажмуаси» комплексини ташкил этиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд шаҳрининг йирик ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий марказ сифатида тобора ортиб бораётган халқаро нуфузини эътиборга олиб, шунингдек Самарқанд шаҳрида халқаро форумлар, анжуманлар ва бошқа тантаналарни ўтказиш учун замонавий шарт-шароитлар ҳамда тегишли инфратузилмалар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд шаҳридаги «Расмий меҳмонлар қабуллар уйи» комплекси негизида — «Форумлар мажмуаси» комплексини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд шаҳридаги «Расмий меҳмонлар қабуллар уйи»дан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бошқармаси негизида — «Форумлар мажмуаси» комплексидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, Самарқанд шаҳридаги «Форумлар мажмуаси» комплекси йирик халқаро иқтисодий ва маданий форумлар, илмий анжуманлар ва конференциялар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида эришган ютуқларини ҳамда иқтисодий ўзгаришларни чуқурлаштириш ва ривожланган демократик давлат қуриш борасида тўпланган тажрибасини очиб берадиган ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказиш маркази ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Самарқанд шаҳридаги «Форумлар мажмуаси» комплексидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимларининг умумий чекланган сони 120 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 5 нафар этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки, Самарқанд шаҳридаги «Форумлар мажмуаси» комплексидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бошқармаси таъминоти бўйича харажатлар Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда Самарқанд шаҳридаги «Форумлар мажмуаси» комплекси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Йиғма ахборот-таҳлил департаменти Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Самарқанд вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 25 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
271-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-сон, 491-модда)