04.11.2003 йилдаги 484-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.11.2003 йилдаги 484-сон
Дата вступления в силу
04.11.2003
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОММАВИЙ СПОРТ ТАРҒИБОТИНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида жисмоний тарбия ва спортни кенг миқёсда ривожлантириш устувор масалалардан бирига айланиб бормоқда. Юртимиз вакилларининг турли халқаро беллашувларда, Олимпиада ўйинлари ва Жаҳон биринчилиги мусобақаларида юксак натижаларга эришаётгани, республикамизнинг спорт салоҳияти янада ошаётгани, марказда ва жойларда жаҳон андозаларига мос муҳташам спорт мажмуалари, замонавий стадион ва кортлар барпо этилаётгани, ўқувчи ва талаба-ёшлар ўртасида уч босқичдан иборат «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» ўйинлари тобора оммалашиб бораётгани айниқса эътиборлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги ролини, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб-ташвиқ қилиш, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларга ўз қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқаришда спортнинг аҳамиятини очиб бериш, дунёда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини янада ошириш борасида оммавий ахборот воситалари ўзининг муносиб ўрнини ҳамон топа олмаётганини, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланмаётганини таъкидлаш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, бундай ҳолат ва камчиликларнинг сабаблари аввало матбуот соҳасида журналистларнинг ихтисослашуви талаб даражасида эмаслиги, хусусан, спорт журналистларининг профессионал савияси пастлиги, юртимизнинг айрим жойларида ота-оналар, мутасадди раҳбарлар ўртасида спорт соҳасига лоқайдлик билан қараш ҳоллари мавжудлиги, бу масала бўйича жамоатчилик фикри суст шаклланаётгани билан боғлиқдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда оммавий спортни янада ривожлантириш, унинг моҳияти ва аҳамиятини, бу борада амалга оширилаётган катта ишлар ва бажарилиши лозим бўлган вазифаларни кенг жамоатчиликка етказиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Ўзтелерадио» компанияси, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Ўзбекистон телевидениесининг 4-«Халқаро» телеканалини махсус «Спорт» телеканалига айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Спорт» телеканалини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар бўйича «Ўзтелерадио» компанияси тақдим этадиган ҳисоб-китоблар асосида 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан тегишли маблағларни ажратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2004 йилдан бошлаб ҳар йили «Спорт» телеканалини ва радио эшиттиришларни давлат бюджетидан молиялаштиришни «Ўзтелерадио» компаниясининг йиллик харажатлари доирасида ҳисобга олсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 83-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва «Ўзтелерадио» компанияси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда янги «Спорт» телеканали фаолиятини ташкил этиш, унинг дастурини мамлакат ҳудудига эфир орқали узатиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа компанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги, «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлиги ҳамда оммавий ахборот воситаларига мамлакатимизда оммавий спортни, хусусан, болалар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиш, мавзуга оид китоб, альбом, плакат ва буклетларни мунтазам ва режали асосда нашр этиб бориш тавсия этилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ўз тасарруфидаги нашрларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижодий жамоаларга малакали спорт журналистларини жалб этиш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш вазифаси юклансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий спорт тарғиботи бўйича алоҳида фаоллик кўрсатган журналистларни рағбатлантириш учун қуйидаги миқдорда йиллик мукофотлар таъсис этсин:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1- мукофот — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2- мукофот — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробари;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3- мукофот — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мукофотлар тўғрисидаги низом бир ой муддат ичида ишлаб чиқилсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мукофотланганлар рўйхатини 2004 йилдан бошлаб ҳар йили 27 июнь — «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» байрами арафасида эълон қилиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига оммавий ахборот воситалари учун спорт соҳасига ихтисослашган малакали журналистлар тайёрлаш мақсадида Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоғистон Давлат университети ва Жаҳон тиллари университетида истиқболли йўналишларни ҳисобга олган ҳолда спорт журналистикаси бўйича ўқув курсларини ташкил этиш, спорт журналистикасига ихтисослашган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш вазифаси юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003/2004 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратурасида «Спорт журналистикаси» мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашга киришилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбеккино» компанияси, «Маънавият ва маърифат» маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси, Бадиий академияга инсоннинг маънавий ва жисмоний камолотида оммавий спортнинг муҳим аҳамиятини ҳаётий мисоллар орқали акс эттирувчи бадиий асарлар яратиш бўйича маърифий, ижодий ишлар режаларини ишлаб чиқиб, амалга ошириш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А. Азизхўжаев ва Р. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 4 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
484-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 21-сон, 205-модда; 2006 й., 11-сон, 83-модда; 2017 й., 20-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 367-модда, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)