Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 28 июлдаги 330-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 27 октябрь,
467-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарори 8-бандининг иккинчи хатбошидаги «деҳқон бозорларида ва улгуржи бозорларда» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 августдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш тартибида:
«Мазкур Тартибнинг амал қилиши жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ қилинмайди, мазкур Тартибнинг 3-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Мазкур Тартибда назарда тутилмаган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, шунингдек реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан жарималар ундириш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ амалга оширилади»;
б) 3-бандда:
биринчи хатбошидаги «сотувчига» сўзидан олдин «юридик шахс бўлган» сўзлари қўшилсин;
«а» кичик банддаги «товарларни» сўзидан олдин «яроқлилик муддатлари кўрсатилмаган» сўзлари қўшилсин
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Монополияга қарши давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси) мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун тайёрловчига, ижрочига ва жисмоний шахс бўлган сотувчига энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима солишга ҳақлидир».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 12 августдаги 315-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 50-модда) 1-банди, 2-бандининг иккинчи хатбоши ҳамда қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон,46-модда) 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Белгилансинки, турғун савдо ва хизматлар кўрсатиш шохобчалар орқали аҳоли билан нақд пул ҳисоб-китобларини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пул тушумини яшириш ҳоллари аниқланган тақдирда улардан солиқ органининг қарорига кўра белгиланган тартибда яшириб қолинган пул тушуми миқдорида жарима ундирилади, ундирилган сумма бюджет даромадига йўналтирилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«34. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар буюм бозорларида чакана савдони фақат қуйидагилар бўйича амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар:
илгари фойдаланилган товарлар;
якка тартибдаги тадбиркорларнинг бевосита ўзлари томонидан келтирилган импорт товарлар;
ўзлари тайёрлаган (сотилиши тақиқланмаган) товарлар;
ушбу товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарлар;
ватанимиз товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган товарлар — уларнинг қонуний тарзда сотиб олинганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар мавжуд бўлганда ҳамда улар назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчалари орқали сотилганда».
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 196-модда; 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)