LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Паррандачиликда монополиядан чиқариш ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 4 сентябрдаги 382-сон қарорининг 7-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Паррандачилик хўжаликларини курка гўшти етиштириш учун модернизация қилиш тўғрисида» 1996 йил 29 ноябрдаги 426-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида парранда гўшти етиштиришни янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 6 майдаги 220-сон қарорининг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.