Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига мувофиқ, шунингдек телекоммуникациялар соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги:
икки ҳафта муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида хулосалар тайёрлаш юзасидан эксперт комиссиянинг таркибини ва комиссия ҳақидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
2004 йил 1 январгача бўлган муддатда телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга илгари берилган лицензияларни хатловдан ўтказсин ҳамда лицензиатлар ўз фаолиятини мазкур қарорга биноан лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлаштириши устидан назоратни таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 27 сентябрь,
413-сон
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-банднинг биринчи хатбошида «қурилиши» ва «улардан фойдаланиш» сўзлари қуйидаги мазмундаги ҳаволалар билан тўлдирилсин:
«*Қурилиш, шунингдек телекоммуникациялар тармоқларини реконструкция қилиш (кенгайтириш, қайта жиҳозлаш) билан боғлиқ ишларни ҳам ўз ичига олади.
**Фойдаланиш, шунингдек телекоммуникациялар тармоқларига техник хизмат кўрсатиш ишларини ҳам ўз ичига олади».
2. 5-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«радиотелефон, пейджинг тармоқларидан телекоммуникация хизматлари кўрсатмасдан ишлаб чиқариш-технология мақсадларида фойдаланилади».
3. 14-бандда:
«б» кичик банднинг биринчи хатбошидан «таъсис ҳужжатлари (муассис (муассислар)нинг устави (уставлари)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси, муассис ёки муассислар томонидан тасдиқланган устав (низом), таъсис шартномаси нусхаси)» сўзлари чиқариб ташлансин;
«г» кичик бандда «Давлат матбуот қўмитасида» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида» сўзлари билан тўлдирилсин;
«ж» кичик банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
«ж» кичик банднинг тўртинчи хатбошида «(теле-радио эшиттиришларни тарқатиш тўғрисидаги хулосаси (трансляция қилишга) ва радиотелефон алоқаси хизматлари кўрсатишга лицензиялар олишда)» сўзлари «(радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга лицензия олишда)» сўзлари билан алмаштирилсин;
банд қуйидаги мазмундаги «з» кичик банд билан тўлдирилсин:
«з) жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар) учун – фаолиятнинг лицензияланадиган айрим турларини амалга ошириш учун талабгорнинг тегишли билимлари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг (диплом, сертификатнинг) нусхаси тақдим этилади.»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет, маълумотларни узатиш операторлари тармоғи орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия олишда мазкур банднинг «г», «д» ва «е» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилмайди».
4. 17-бандда:
«қабул қилинади» сўзларидан олдин «масъул шахс (эксперт комиссияси котиби) томонидан» сўзлари қўшилсин;
«даъвогарга» сўзи «лицензия талабгорига» сўзлари билан алмаштирилсин;
5. 20-банд:
биринчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулоса тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясига Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг ўринбосари раҳбарлик қилади, лицензиялаш масалалари унинг функционал вазифаларига киради. Эксперт комиссияси таркибига телекоммуникациялар техникаси ва технологияси, юриспруденция, радиочастота спекторидан фойдаланиш, бозор қайта ўзгартиришлари, телекоммуникациялар соҳасида назорат органи ва бошқа йўналишлар бўйича мутахассислар киритилади. Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси бир ойда камида бир марта мажлис ўтказади.
Эксперт комиссияси лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан биргаликдаги аризаси олинган кундан бошлаб 20 кундан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги эксперт хулосасини тайёрлайди.
Лицензияловчи орган ўн кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади»;
банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади».
6. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«22. Лицензиялар лицензия талабгори томонидан давлат божи тўлангандан ҳамда лицензия талабгори ва лицензияловчи орган томонидан лицензия битими имзолангандан кейин бир кун муддатда берилади».
7. 26-банд банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Эксперт комиссияси олти кундан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.
Лицензияловчи орган тўрт кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.».
8. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«28. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади (3-илова). Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари лицензияловчи органнинг буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензияловчи органнинг раҳбари лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради».
9. 31-банднинг йигирма бешинчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин».
10. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«38. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади».
11. 45-бандда:
иккинчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин»;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
12. 4-банднинг биринчи хатбошида «уч кун муддатда» сўзлари «ўн кун муддатда» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. 49-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«лицензиянинг амал қилиш муддати тўхтатилганда».
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш
тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш
схемаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 158-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)