Ушбу Қонуннинг мақсади тижорат сирини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг тижорат сири тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
тижорат сири — учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиёт соҳаларида ҳамда бошқа соҳаларда тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот бўлиб, ушбу ахборот мулкдори унинг махфийлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни кўради;
LexUZ шарҳи
тижорат сирининг махфийлиги — тижорат сирининг тарқалиб кетиши, ошкор этилиши ва ундан рухсатсиз фойдаланилиши хавфсизлиги таъминланганлиги ҳолати;
тижорат сирининг мулкдори — тижорат сирига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этишни амалга оширувчи ва унга нисбатан тижорат сири режимини ўрнатган юридик ёки жисмоний шахс;
конфидент — тижорат сирини унинг мулкдори билан тузилган шартнома асосида эгалик қилишга ва фойдаланишга олган юридик ёки жисмоний шахс;
тижорат сирини ошкор этиш — тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг учинчи шахсларга бундай ахборот мулкдорининг ёки конфидентнинг розилигисиз ёхуд меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномага хилоф равишда, мумкин бўлган ҳар қандай шаклда (оғзаки, ёзма, бошқа шаклда, шу жумладан техника воситаларидан фойдаланган ҳолда) маълум бўлиб қолишига олиб келадиган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;
тижорат сири режими — тижорат сиридан фойдаланишни чеклайдиган ҳуқуқий, ташкилий, техник ва бошқа чора-тадбирлар тизими.
учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли ўз мулкдори учун ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
LexUZ шарҳи
Хусусан, қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддаси, Ўзбекситон Республикаси Фуқаролик кодексининг 786, 933-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Банк сири тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 62-моддаси.
давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкка доир ҳуқуқлар ва бу ҳуқуқлар бўйича битимлар тўғрисидаги;
юридик шахснинг таъсис ҳужжатларидаги, юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари ҳақидаги ёзувлар тегишли давлат реестрларига киритилганлиги фактини тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги;
давлат унитар корхонасининг, давлат муассасасининг мол-мулки таркиби тўғрисидаги ва улар томонидан тегишли бюджет маблағларидан фойдаланилиши ҳақидаги;
атроф муҳитнинг ифлосланиши, ёнғин хавфсизлигининг ҳолати, санитария-эпидемиологик ва радиациявий вазият, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ҳамда ишлаб чиқариш объектларининг хавфсиз фаолият кўрсатишини, ҳар бир фуқаронинг ва бутун аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар ҳақидаги;
ходимларнинг сони ва таркиби, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва меҳнат шароитлари тўғрисидаги, шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликлари кўрсаткичлари, шунингдек бўш иш ўринлари бор-йўқлиги ҳақидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик бузилишлари ва бундай бузилишларни содир этганлик учун жавобгарликка тортиш фактлари тўғрисидаги;
(5-модданинг биринчи қисми тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
давлат мулки объектларини хусусийлаштириш бўйича танловларнинг ёки кимошди савдоларининг шартлари ҳақидаги;
нотижорат ташкилотлар даромадларининг миқдорлари ва тузилиши, ушбу ташкилотларнинг мол-мулки миқдорлари ва таркиби ҳақидаги, уларнинг харажатлари, бу ташкилотлар ходимларининг (аъзоларининг) сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш, нотижорат ташкилотнинг фаолиятида фуқароларнинг текин меҳнатидан фойдаланилиши тўғрисидаги;
LexUZ шарҳи
Ошкор этилиши шартлиги ёки фойдаланишни чеклашга йўл қўйилмаслиги бошқа қонунда белгиланган маълумотлар тижорат сирини ташкил этиши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Масалан, қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунининг 6-боби («Қимматли қоғозлар бозорида ахборотни ошкор қилиш»).
Тижорат сири мулкдорининг ҳуқуқлари мулкдор томонидан ахборотга нисбатан тижорат сири режими ўрнатилган пайтдан эътиборан вужудга келади.
меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишга ижозат бериш ёки ижозат беришни тақиқлаш;
LexUZ шарҳи
тижорат сирини унинг махфийлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги шартлар киритилишини назарда тутадиган шартномалар асосида фуқаролик муомаласига киритиш;
тасодифан ва (ёки) янглишиб амалга оширилган ҳаракатлар натижасида тижорат сирини қўлга киритган шахслардан унинг махфийлиги муҳофаза қилинишини талаб қилиш;
тижорат сири учинчи шахслар томонидан ошкор этилган, қонунга хилоф равишда олинган ёки ундан қонунга хилоф равишда фойдаланилган ҳолларда ўз ҳуқуқларини қонунда белгиланган тартибда ҳимоя қилиш, шу жумладан ўз ҳуқуқлари бузилиши натижасида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилиш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимнинг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»), Ўзбекситон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1096-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Тижорат сирини муҳофаза қилиш тижорат сирининг махфийлиги йўқоладиган пайтга қадар унинг мулкдори ва (ёки) конфидент томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Тижорат сири режими тижорат сирининг мулкдори томонидан ўрнатилади. Тижорат сири режимини ўрнатиш шартнома асосида конфидент зиммасига ҳам юклатилиши мумкин.
Тижорат сирининг мулкдори «тижорат сири» грифини қўйиш ва олиб ташлашни, тижорат сирини қўлга киритиш, ундан фойдаланиш ва уни ошкор этиш шартларини, муҳофаза қилиш усулларини, тижорат сирини топшириш воситаларини танлашни мустақил равишда белгилайди.
Тижорат сири режими тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент томонидан ушбу Қонуннинг 10-моддасида назарда тутилган чора-тадбирлар кўрилганидан кейин ўрнатилган деб ҳисобланади.
Тижорат сири режимидан мамлакат конституциявий тузуми асосларини ҳимоя қилиш, давлат мудофааси ва хавфсизлигини, фуқароларнинг ахлоқини, соғлиғини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш талабларига зид мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас.
Махфийлик ҳақидаги қоидаларни фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларга киритиш тижорат сири режимини ўрнатишнинг зарурий шартидир.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича» намунавий низом (рўйхат рақами 2818, 28.07.2016 й.).
Тижорат сирининг мулкдори, конфидент ўзлари тузган шартномаларда қабул қилинган мажбуриятларни бузмаган ҳолда тижорат сири режимини ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга. Тижорат сири режими ўзгартирилганда ёки бекор қилинганда тижорат сирининг мулкдори бу ҳақда конфидентни шартномада назарда тутилган муддатда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
тижорат сири билан муомалада бўлиш тартибини белгилаш ва бундай тартибга риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш;
тижорат сири акс этган моддий жисмларга ёки тижорат сирини ўз ичига олган ҳужжатларнинг реквизитлари таркибига унинг мулкдорини кўрсатган ҳолда «тижорат сири» грифини қўйиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тижорат сирининг мулкдори, конфидент тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича қонунчиликка зид бўлмаган бошқа чора-тадбирларни ҳам қўллашга ҳақли.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш тижорат сирининг мулкдори ва (ёки) конфидент зиммасига юклатилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича» намунавий низом (рўйхат рақами 2818, 28.07.2016 й.), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 04-сон «Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида» қарори 12-банди.
Тижорат сирининг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида иш берувчи (тижорат сирининг мулкдори, конфидент):
ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун тижорат сиридан фойдаланиши зарур бўлган ходимни тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати билан тилхат олган ҳолда таништириши;
ходимни иш берувчи томонидан ўрнатилган тижорат сири режими ва уни бузганлик учун жавобгарлик чоралари билан тилхат олган ҳолда таништириши;
иш берувчи томонидан ўрнатилган тижорат сири режимига риоя этиши учун ходимга зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.
Ходимнинг тижорат сиридан фойдаланиши, агар бу унинг меҳнат вазифаларида назарда тутилмаган бўлса, ўзининг розилиги билан амалга оширилади.
иш берувчининг розилигисиз тижорат сирини ошкор этмаслиги ва ундан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги;
меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинганда ўз фойдаланишида бўлган, тижорат сири акс этган моддий жисмларни иш берувчига топшириши ёки уни мазкур жисмлардан иш берувчининг назорати остида йўқ қилиб ёхуд ўчириб ташлаши шарт.
Тижорат сирининг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномада қуйидагилар назарда тутилиши керак:
ходимнинг ва тижорат сири мулкдори ёки конфидент бўлган иш берувчининг тижорат сири муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича мажбуриятлари;
меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бекор қилингандан кейин собиқ ходим тижорат сирини ошкор этмаслиги шарт бўлган муддат.
Ходим меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномада назарда тутилган вазифаларни бажариши муносабати билан фойдаланишга ижозат олган тижорат сирига қонунга хилоф равишда тижорат сири режими ўрнатилганлиги устидан суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимнинг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишни бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликка ёки шартномага мувофиқ бошқа ҳолатлар ҳам меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишни бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишнинг бекор қилиниши ходимни тижорат сирини ошкор этмаслик бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлардан озод этмайди.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо-иқтисодий, фан-техника, валюта-молиявий ва бошқа муносабатлар амалга оширилаётганда келишувчи тарафлар тижорат сирини ташкил этувчи маълумотларнинг тавсифини ва рўйхатини, шунингдек унинг муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича ўзаро мажбуриятларни алоҳида шартлашиб олади.
Тижорат сирининг мулкдори шартномага мувофиқ ўзи томонидан конфидентга топширилган тижорат сирини ошкор этмаслиги шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар тижорат сирини талаб қилиб олиш қонунчиликка мувофиқ давлат органининг ваколатига кирса, тижорат сирини тақдим этиш мазкур давлат органининг асослантирилган талабига кўра тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент томонидан текин амалга оширилади.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Тижорат сирини тақдим этиш тўғрисидаги асослантирилган талаб, агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат органининг ваколатли мансабдор шахси томонидан имзоланган бўлиши, унда тижорат сирини талаб қилиб олишнинг мақсади ва ҳуқуқий асоси, уни тақдим этиш муддати кўрсатилган бўлиши керак.
Тижорат сирини тақдим этиш тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент томонидан рад этилган тақдирда, давлат органи уни суд тартибида талаб қилиб олишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимнинг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Давлат органлари ўзларига тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент томонидан тақдим этилган тижорат сирининг махфийлигини таъминловчи шарт-шароитлар яратиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг ходимлари хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ўзларига маълум бўлиб қолган тижорат сирини ошкор этишга ёки бошқа шахсларга, шу жумладан давлат органларига топширишга, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек ундан ғаразли ёки бошқа шахсий мақсадларда фойдаланишга ҳақли эмас.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Суд муҳокамаси чоғида судни ва ишда иштирок этувчи шахсларни тижорат сири билан таништиришга тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент даъвогар ёки жавобгар сифатида иштирок этаётган низонинг мазмунига бевосита тааллуқли бўлган қисми бўйича йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
тижорат сири мулкдорининг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатилганда, тижорат сирининг мулкдори тугатилганда ёхуд унинг фаолияти тугатилганда;
(17-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
эр-хотин ёки улардан бири тижорат сирининг мулкдори бўлганда уларнинг умумий мол-мулки бўлиниши хусусидаги низоларда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тижорат сирини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(18-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимнинг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тижорат сири тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
LexUZ шарҳи