Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 02.07.2003 йилдаги 300-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.07.2003 йилдаги 300-сон
Дата вступления в силу
02.07.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 02.07.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2003 ЙИЛ 30 ИЮНДАГИ ПФ-3270-СОН ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 июндаги ПФ-3270-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2003 йил 1 июлдан бошлаб савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи даромад солиғи ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 1 июлдан бошлаб савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби ўзгарганлиги муносабати билан ушбу корхоналарда ўша даврда амал қилган тизимидан келиб чиққан ҳолда ўтган давр учун солиқлар тўлаш бўйича мажбуриятлар сақланиб қолади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари пластик карталар қўлланган товар айланмаси ҳажмидан ялпи даромад солиғини амалдагига нисбатан 20 фоиз пасайтирилган ставка бўйича тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан биргаликда истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пластик карталардан фойдаланиш бўйича зарур миқдорда махсус жиҳоз ўрнатиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки, юридик шахслар томонидан банк кассасига топширилган нақд маблағларни қабул қилиш ва қайта ҳисоблаш учун, шунингдек уларга нақд маблағлар берилишида кўрсатиб ўтилган хизматлар учун тўлов ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 13 июндаги 208-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 31-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида» 2002 йил 12 июлдаги 249-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 41-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 5 ноябрдаги 379-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 65-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги 391-сон қарорининг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 68-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарорига 4 ва 5-иловалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 16 июндаги 270-сон қарорига илованинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2003 йил 2 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
300-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
2 июлдаги 300-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун
ялпи даромад солиғининг табақалаштирилган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СТАВКАЛАРИ

‎‎‏Солиқ тўловчилар

Корхоналар бўйича солиқ ставкалари
‎(ялпи даромадга фоизларда)

Тошкент шаҳри ва шаҳарларда жойлашган корхоналар бўйича‎ қишлоқ туманларида жойлашган корхоналар бўйича‎ бориш қийин бўлган тоғли туманларда жойлашган корхоналар бўйича‎

Улгуржи ва чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш корхоналари‎

20‎

18‎

16‎

‎Улардан:‎

‎умумий овқатланишнинг умумтаълим мактабларига, мактаб-интернатларга, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртларига хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган корхоналари‎

16‎

14‎

12‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 13-сон, 104-модда; 2006 й., 51-52-сон, 507-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)