16.01.2002 йилдаги 23-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.01.2002 йилдаги 23-сон
Дата вступления в силу
16.01.2002
Ҳужжат 16.01.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧУЧУК ЕР ОСТИ СУВЛАРИ ҲОСИЛ БЎЛАДИГАН ЗОНАЛАРГА АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ҚИЛИНАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАР МАҚОМИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1999—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида» 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорини бажариш юзасидан, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ичимлик сувнинг амалдаги ва потенциал манбаларини муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Чучук ер ости сувлари ҳосил бўладиган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 7622 гектар майдондаги Чирчиқ зонасига (Қибрай участкаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 10624 гектар майдондаги Оҳангарон зонасига (Ўрта Оҳангарон участкаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 16913 гектар майдондаги Сўх зонасига (Тўлаш участкаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 17036 гектар майдондаги Чимён-Аввал зонасига (Лаган ва Аввал участкалари) алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар мақоми берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Иловалар берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда 2002 йил 1 июнгача муҳофаза қилинадиган зоналар чегарасида жойлашган потенциал экологик хавфли объектларни аниқласинлар ва улар чучук ер ости сувларини ифлослантириши ва қуритиб қўйишининг олдини олишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда 1—4-иловаларда* кўрсатилган юридик шахсларнинг мулкчилик шакли, идоравий қарашлилиги ўзгарган, улар қайта ташкил этилган тақдирда қишлоқ хўжалиги, саноат корхоналари ва бошқа объектлар рўйхатига тегишли аниқликлар киритсинлар, шунингдек бу ҳақда бир ой муддатда чучук ер ости сувлари ресурсларини назорат қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш учун масъул бўлган ваколатли давлат органларини хабардор қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар — Чирчиқ, Оҳангарон, Сўх ва Чимён-Аввал чучук ер ости сувлари зоналари доирасида чучук ер ости сувлари ресурсларидан оқилона фойдаланилиши ва уларнинг ифлосланишдан муҳофаза қилиниши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 16 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-сон